Олий ва ўрта махсус таълим


Download 373 Kb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi373 Kb.
#1582467
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.1 Компьютер курилмаси ва Операцион тизимлар

Иккинчи авлод машиналари. (1960 йиллар бошлари). Иккинчи авлод машиналари биринчи авлод машиналаридан фарқли ўлароқ марказий процессорининг элиментлар базаси сифатида транзисторлар ишлатилган оператив хотира, аввалгидек ферромагнит ўзакларидан қурилади, аммо уларнинг ўлчовлари кескин камайтирилган эди.
Иккинчи авлод машиналари ўзининг параметрлари бўйича биринчи авлод машиналаридан кескин устунликка эга эди. Улар бир секундда 100 000 тага яқин амаллардан иборат тезкорликка ва 10 000 та сўздан иборат оператив хотира хажмига эга эди. Транзисторлар асосида йиғилган.
Иккинчи авлод машиналари қаторига Россияда ишлаб чиқарилган Мир, Минск-22, М-220, БЭСМ-4, Минск-32 ва бошқалар киради.
Биринчи авлод машиналарида ишлаганда дастурловчи дастўрни бевосита машина тилида ёзар, иккинчи авлод машиналарининг кўпчилиги эса машиналар тилида дастурлашдан алгоритмик тилларда дастурлашга ўтилган. Биринчи алгоритмик тиллар 50-йилларнинг охири 60-йилларнинг бошида пайдо бўлди. Мисол сифатида Алгол-60 ни келтириш мумкин.
Алгоритмик тилларнинг муҳим афзаллиги уларнинг универсаллигида ва халкаро стандартнинг мавжудлигидадир, бу тилларда ёзилган дастур қандай конкрет тур машинага мўлжалланганига мутлақо боғлик эмас. Алгоритмик тилда ёзилган дастур Компьютерда бажарилиши учун у, аввало, шу универсал тилдан машинанинг ўз тилига ўтказилиши лозим. Буни Компьютернинг ўзи махсус дастур -траслятор (translator-таржимон) ёрдамида амалга оширилади.
Учинчи авлод машиналари. (1960 йиллар охири ва 70 йиллар бошлари). Ярим ўтказгичларни ишлаб чикариш технологиясининг такомиллашиши интеграл схемалар деб ном олган микроэлектрон қурилмаларининг яратилишига олиб келди.
Алоҳида транзисторлар ўрнига интеграл схемалардан фойдаланиш Компьютер узеллари ўлчамларини анча камайтиришга, уларнинг тежамлилигига ва мустахкамлигини оширишга имкон беради. Интеграл схемалар учинчи авлод машиналари марказий процессорларининг элементлар базаси бўлиб қолади.
Ҳисоблаш техникасида интеграл схемаларининг кенг қўлланилиши уларни такомиллаштириш, тезкорлигини секундига 10 млн. та амалга етказиш, оператив хотирани бир неча мегабайтгача (МБ) кенгайтириш каби янги имкониятлар очди. Учинчи авлод машиналарига мисол қилиб ягона системадаги Компьютер (ЕС ЭВМ) ларни келтириш мумкин. Бу система СЭВ га аъзо социалистик мамлакатларнинг ҳалқаро хамкорлиги томонидан 1969 йил декабрида тасдиқланган кўп томонлама келишуви буйича яратилди ва уларни 1972 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилди. Кейинги йилларда ЕС ЭВМ нинг узгартирилган моделларини чиқариш бошланди.Ягона системадаги ЭХМ қатор капиталистик мамлакатлардаги ЭХМ моделлари билан рақобат қила олади. Турига қараб секундига 2 млн. гача турли амалларни бажара олади.

Download 373 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling