Олий ва ўрта махсус таълим


Ахборот, унинг турлари, хоссалари ва ўлчов бирликлари


Download 373 Kb.
bet7/9
Sana18.06.2023
Hajmi373 Kb.
#1582467
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.1 Компьютер курилмаси ва Операцион тизимлар

Ахборот, унинг турлари, хоссалари ва ўлчов бирликлари.



Санок системалари. Ҳисоблаш машиналарининг тўзилиши уларда дастурлаштириш саноқ системалари билан чамбарчас боғлиқдир.
Мавжуд саноқ системаларини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: ўринли (позицион)ва ўринсиз (нопозицион)саноқ системалари. Ўринли саноқ системасида рақам ўзининг сонидаги турган ўринга қараб турли қийматни акслантирса, ўринсиз саноқ системасида эса рақамнинг қиймати унинг сондаги тутган ўрнига боғлик эмас.
Ўринсиз саноқ системасига қадимги рим саноқ системаси мисол бўла олади. Бу саноқ системасида сонларни ёзиш учун лотин харфлари ишлатилиди:



  1. бир C-юз

V- беш D-беш юз

  1. ун М-минг ва х.к.

L-эллик

Ўринли саноқ системасида рақамлар сони маълум миқдорда бўлиб, улар сондаги тутган ўринларга қараб турли қийматни акс эттиради. Масалан, бизга маълум бўлган 10 лик саноқ системасида 10та рақам: 0,1,........9; 8 лик саноқ системасида 8та рақам: 0,1,2, ...7; 2 лик саноқ системасида 2 та рақам: 0,1; 16 лик саноқ системасида 16 та рақам ва харф: 0,1,2,.....9, A, В,С,D,Е,F мавжуд. Умуман ихтиёрий П саноқ системасида рақамлар сони Р та бўлиб, улар 0 билан Р-1 орасида бўлади ва Р-шу саноқ системанинг асоси дейилади.


Бир санок системадан бошқасига ўтиш.


а) Ўринли Р саноқ системасида Х бутун сон берилган бўлсин. Бу сонни асоси Q бўлган саноқ системасига ўтказиш талаб этилсин. Х соннинг Q саноқ системасидаги кўриниши қуйидагича бўлсин:
Х=q nq n-1......q1 q0
Бу ерда 0<=qi <=Q.
Агар биз барча qi ларни аниқласак, у холда Х сонини Q саноқ системасидаги кўринишини топган бўламиз. qi рақамларини топиш жараёни бир саноқ системасидан иккинчи саноқ системасига ўтиш дейилади. qi ларни топиш учун Х сонини қуйидагича ёзиб оламиз:
Х=qn Qn + qn-1 Qn-1 +.....+q 1Q1 + q0 .
Х ни ўтилаётган саноқ системанинг асосига бўламиз:
Х/Q=qn Qn-1 + qn-1 Qn-2 +...+ q1 +q0/Q
Бу ерда q0 сони Х/Q нинг қолдиғидан иборат бўлиб, Х сонинг энг кичик рақамини беради. Бўлинманинг бутун қисмини Х1 билан белгилаймиз. Энди Х1 ни Q га бўлсак,
Х1/Q=qnQn-2+qn-1Qn-3+....+q2+q1/Q
ҳосил бўлади. Бу соннинг қолдиги q1 бўлиб, у қидирилаётган соннинг иккинчи рақамини беради. Ҳосил бўлган соннинг бутун қисмини Х2 деб белгилаймиз:
Х2=qnQn-2+qn-1Qn-3+...+q2.
Уни Q га бўлиб, Хнинг навбатдаги рақамини топамиз. Бу жараённи кетма-кет давом эттириб, барча қидирилаётган рақам/ни аниқлаш мумкин.
Шундай қилиб, бутун сонни бир саноқ системасидан бошқасига ўтказиш учун берилган сонни ўтилаетган саноқ системасининг асосига бўлиб бориш керак экан. Бўлиш жараёни, бўлишдан ҳосил бўладиган сонинг бутун қисми нолга тенг булгунча давом эттирилади. Янги саноқ системадаги сонни бўлишдан ҳосил бўладиган қолдиқларни кетма-кет ёзишда ҳосил бўлар экан. Шуни таъкидлаш лозимки, барча амаллар Р саноқ системасида бажарилади.
Бир саноқ системасидан бошқасига ўтиш учун юқорида келтирилган қоидалар ихтиёрий Р ва Q учун ўринлидир, аммо Р дан Q га ўтиш жараёнида Р=10 бўлса, амалларни Рдан 10лик саноқ системасига ўтказишда қуйидаги қоидани қўллаш ишни осонлаштиради.
Фараз қилайлик,
Х п=(anan-1...a1a0)п
булсин. Бу сонни
Хп=(anПn+an-1Пn-1+...+a1П+a0)п
кўринишда ёзиб оламиз. Бу сонга барча аi ва Р ни 1.1 -жадвалдан фойдаланиб, 10 лик саноқ системасида ифодаласак ва амалларни бажарсак, Р саноқ системасида берилган Хр соннинг 10 лик саноқ системасига ўтказиш талаб этилсин. Юқоридаги қоидага кўра:
X8=1758=(1*102+7*101+5*100)8=(1*82+7*81+5*80)10=
=(1*64+7*8+5)10=(64+56+5)10=12510.
Демак,
1758=12510.



Download 373 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling