Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
IX боб. ЎРТА ОСИЁНИНГ ҚАДИМГИ
ХАЛҚЛАРИ ҲАҚИДА МАҲАЛЛИЙ ЁЗМА МАНБАЛАР Ўрта Осиѐда араблар босқинига қадар ҳам қадим-ги ѐзувлар бўлган. Улар асосан археологик изланиш-лар давомида турли йилларда топилган маҳаллий аҳо- лининг хоразмий, боҳтарий, суғдий, қадимги туркий ва "номаълум ѐзув" деб аталмиш ноѐб ѐзма ѐдгорлик- лардир. Улар Парфия давлатининг пойтахти Эски Нисадан топилган подшо архиви, Тупроқ қаладан топилган қадимги Хоразм подшоларининг архиви, Муғқала қасридан топилган суғд ҳужжатлари, Бақт- рия ҳудудларидан топилган диний, ахлоқий-фалса-фий мазмундаги ибодатхона ҳужжатларидир. Улар-дан ташқари, қадимги Дунхуандан топилган, самар- қандликларга тегишли оилавий хатлар, Афросиѐбдан топилган савдо қарз тилхати ва элчилик номалари, тангалардаги ѐзувлар, бизга "номаълум ѐзув" сифати- да етиб келган қадимги туркий ѐзувлардир. Улар тошга, сополга, чармга, ѐғочга, металга, қоғозга ва бошқа буюмларга битилган матнлар, шахсий мактуб- лар, хўжалик, хуқуқий ва дипломатик ҳужжатлар, диний, ахлоқий-фалсафий матн парчалари ҳамда кўп- лаб нумизматика материаллари, яъни танга ѐзувлари бўлиб, улар қисқа ва жуда кам бўлса-да, Ўрта Осиѐ халқлари, жумладан ўзбек халқи тарихи ва мадания- тини ўрганиш учун қимматли маълумотлар беради. Хўш бу ѐзув намуналари Ўрта Осиѐда қачон пайдо бўлган, умуман инсоният қачон ѐзувни кашф этиб, цивилизациялар тарихини бошлаб берди? Тарихдан маълумки, ѐзув кишилик жамияти ҳаѐтида 5 минг йиллик тарихга эга. Ёзув дастлаб суратли ѐзув сифа- тида Мисрда пайдо бўлди, яъни граматик ва семан- тик аниқлагич белгилари (детерминативлар)дан ибо- рат иероглифлар яратилди. Сўнг қадимги Шумерда сўз ва бўғин ифода этувчи миххат ѐзув тизими^шакл- ланди. Мил.авв. II минг йиллик ўрталарида Ўртаер денгизининг шарқий соҳилларида таркиб топган дав- латларда савдо ривожланади. Савдо-сотиқ ишларида ѐзувга бўлган талаб ошади. Айниқса, Ўртаер денгизи шарқида, Шом (Сурия) ўлкаларида милодий эрадан 186 аввалги XIII-XII асрларгача қўлланиб келинган, бў- ғинлаб ўқишга мўлжалланган миххат ѐзувлар тажри- басидан фойдаланиб, финикияликлар жаҳон аҳамия- тига молик ѐзувни ихтиро қиладилар. Бу ѐзув тарихда биринчи бўлиб, инсон нутқи айрим товуш бирлик- ларидан иборат эканлигини, шу товушлар бирикма- сидан сўзлар ҳосил бўлишини тушуниб етадилар. Улар ҳар бир нутқ товушини алоҳида, лекин доим бир шаклда чизиладиган ҳарф-белги орқали ифода-лашни ҳаѐтга олиб киришади. Шундай қилиб, фини- кияликлар алифбони ишлаб чиқишди. Аммо бу алиф- бода унли белгилар учун махсус ҳарфлар йўқ эди. Бу анъана Қадимги Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган, арабларда ҳозиргача шунга қисман амал қилинади. Ана шу ѐзувдан мил. тахминан 1000 йиллар авв. оромий ѐзуви ажралиб чиқиб, у ўзининг илк босқи- чида (мил.авв. Х-У11 асрлар) финикия ѐзуви чизма шакллари сифатида оромий тили доирасида катта синовдан ўтади. Бу ѐзув намуналари тошларга битил- ган аҳамоний подшоларининг (мил. авв.У1-1У асрлар) китобалари бўлиб, бу битиклар оромий ѐзувига катта нуфуз беради. Бу нуфуз аҳамонийлар давлати доира- сида маҳкама тили ва ѐзуви сифатида кўзга ташла- нади, жумладан, оромий ѐзувининг халқаро нуфузи Биҳистун қоятош битикларининг машҳур "70 бан- ди"да ўз аксини топган. Ушбу тош китобада Доро I оро-мий ѐзувида унга тобе мамлакатларга буйруғини тар-қаттан. Бу буйруқ оромий ѐзуви ҳақида бўлиб, унда "битикни бошқа қилиб орийча туздим, бунақаси ил-гари бўлмаган эди. Кейин эса бу ѐзувни (барча) юрт-ларга тарқатдим. Уни халқлар қабул қилди", дейди. Оромий ѐзувида ҳам унли товушлар йўқ. Ундош то-вушларни ѐза оладиган ибодатхона ходимлари сўз-лардаги унлиларни хаѐлан тиклаб ўқийдилар. Бундай ўқиш ѐзув тарихида квазиалфавит дейр^либ, оромий квазиалфавитидан парфия, хоразмий, бохтарий, суғдий ѐзувлари пайдо бўлган. Демак, уларда ҳам унли товуш-лар йўқ. Оромий ѐзуви ва унга асосланган бошқа ѐзувлар алфавити 22 та ҳарф-белги асосида қурилган. Панжикент сарой харобасидан топилган сополак (тахтача)да, яъни алифбода 23 та ҳарф-белги кўрсатилган. Юнонлар Финикия ѐзувига асосланиб, улардан фарқ қиладиган ўз алифбосини ишлаб чиқишган. 187 Юнон алифбоси 25 ҳарфдан иборат. Юнон алифбо- сининг Финикия алифбосидан мухим фарқи шун- даки, юнон ѐзувида унли ҳарфлар ҳам бор. Юнон ѐзуви асосида римликларнинг лотин алифбоси иш- лаб чиқилди ва кейинчалик лотин алифбоси асосида дунѐнинг кўпгина халқлари ўз ѐзувларини ишлаб чиқдилар. Оромий ѐзуви эса Шарқнинг узоқ ўлка- ларигача кириб бориб, эроний, туркий ва мўғул тил- ли халқларнинг ѐзувига асос бўлган. Суғд ѐзуви асо- сида қадимги турк ѐзуви пайдо бўлган. Ундан уйғур, мўғул ва манжур ѐзувлари ўсиб чиққан. Уйғур ѐзуви доирасида квазиалфавит хусусияти йўқотилиб, сўз тузилишида унлиларни ифодалаш бошланди. Бу таж- рибадан мўғул ва манжур ѐзувлари фойдаланиб, ўз ѐзувларига унли товушларни киритишган. Ўрта Осиѐнинг қадимги халқлари оромий алиф- боси асосида ўз ѐзувларини кашф этгач, маҳаллий аҳолининг маънавий-ахлоқий қарашлари, хўжалик ва ҳуқуқий ҳужжатлари, оилавий ѐзишмалар, савдо-сотиқ ва танга пуллардаги битиклар шу ѐзувларда олиб борилган. Афсуски, уларнинг аксарияти турли сабабларга кўра, бизгача етиб келмаган. Буюк Абу Райҳон Беруний "Ўтмиш халқлардан қолган ѐдгор- ликлар" асарида таъкидлаганидек, у ѐзувларда би- тилган асарлар динийми ѐки дунѐвий, бундан қатъи назар, араблар истилоси даврида йўқ қилинган. Уларнинг борлиги ҳақидаги маълумотлар эса архео- логик қазишмалар вақтида аҳѐн ва аҳѐнда учраб турадиган топилмаларга асосланган. Улар қуйидаги ѐзувлардир: Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling