Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


XI боб. ЎЗБЕК ЭТНОСИНИНГ АНТРОПОЛОГИК


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

XI боб. ЎЗБЕК ЭТНОСИНИНГ АНТРОПОЛОГИК
ТИПИ ВА У ДДСТЛАБ ТАРКИБ ТОПГАН
МАКОН ВА ЗАМОН
Ҳозирги кунда Ўрта Осиѐ ҳудудларида яшаб тур-
ган маҳаллий аҳолининг қиѐфасини ўрганиш, бирин-чи 
навбатда бош чаноғини биологик ва антропологик 
жиҳатдан тадқиқ қилиш туфайли уларнинг антропо-
логик типлари аниқлаган. Улар асосан 3 типни таш-
кил этади. Масалан, қозоқ, қирғиз ва қорақалпоқлар 
асосан "жанубий сибир" типига кирадилар, тоғли 
тожиклар, туркманлар эса "закаспий" типининг ва-
килларидир. Ҳозирги ўзбеклар ва воҳа тожиклари 
"Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи" типига кирадилар
1

Бу типларнинг ҳар бирига алоҳида тавсиф берадиган 
бўлсак, уларнинг юз тузилишини қуйидагича таъ-
рифлаш мумкин: 1. Жанубий сибир типи мўғулба-шара 
ирққа мансуб: кўзлари қисиқ, юзи юмалоқ, танаси оқ 
сариқ малла, пучуқ бурун, панжалари кал-та, 
жуссалари майда, бош чаноғи брахикефал (дума-лоқ). 
Бепоѐн даштликлар, от-улов уларнинг жону дили; 
эркин, озод турмуш тарзи билан суяги қотган. 2. 
Закаспий типи мўтадил табиий-географик муҳитда 
шаклланган европоид ирқига мансуб: бодомқовоқ, 
пешонаси кенг, юзи узунчоқ, қирра бурун, ияги ки-
чик, бош чаноғининг тузилиши долихокефал (узун-
чоқ), жуссаси йирик. Бу тип маҳаллий аҳолининг энг 
қадимги шарқий Ўртаер денгизи типи билан тур-кий 
европеоид типлари қоришувидан ташкил топган. 
Унинг таркибида шарқий Ўртаер денгизи типининг 
таъсири кучли. 3. "Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи ти-
пи" асосан европеоид ирқининг вариантларидан 
бирини ташкил қилади. Унинг таркиби маҳаллий 
тубжой аҳолининг шарқий Ўртаер денгизи типига 
қарашли протоевропеоид типи билан қоришувидан 
таркиб топган. "Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи"нинг 
асосий белгилари: қўйкўз, буғдойранг, юз тузилиши 
думалоқроқ, юз чаноқлари бироз бўртиб чиққан, ия-
1
Ошанин Л.В. Антропологический состав населения Средней Азии и этногез еѐ 
народов. Часть 1-3. Ереван, 1957-1979; Гинзбург В.В. Ос н о вн н е в о пр о с н 
п а л ео а н тр о п о л о г и и Ср ед н ей Аз и и в св я з и с изучением этногенеза еѐ 
народов. КСИЭ, вмп.31, М-Л. 1959.
213


ги суйри шаклда, сочлари қора, бош чаноғи брахике-
фал (думалоқроқ), жуссаси ўртача.
Мавзуимиз талабига кўра, бизни қизиқтирган тип 
"Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи" бўлиб, бу тип, 
юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳозирги замон ўзбек-
лари ва воҳа тожикларига хосдир. Дастлаб ўзбек ва 
тожикларга хос тип сифатида антрополог Ярхо 
"Помир-Фарғона" типини таклиф қилди. Аммо ҳозир-
ги замон ўзбеклари антропологик жиҳатдан воҳа 
тожиклари билан бир бўлса-да, улар антропологик 
тип жиҳатидан Помир тожикларидан фарқ қиларди. 
Ўрта Осиѐ антропологиясининг чуқур билимдонлари 
Л.В.Ошанин ва В.В.Гинзбурглар ўз тадқиқотларида 
ҳозирги замон ўзбеклари билан воҳа тожиклари бир 
типни ташкил этишларини исботлаб, бу типни "Ўрта 
Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи" деб атадилар
1
. Помир 
тожикларини эса закаспий типига киритипши таклиф 
қилди- Аммо "Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи"нинг 
таркиб топиш замони ва макони масаласида мутахас-
сис олимлар кўп йиллардан бери бахслашиб келадилар.
Антрополог академик В.П.Алексеев "Ўрта Осиѐ 
икки дарѐ оралиғи типи"нинг таркиб топишини жа-
нубий Сибирнинг бронза даври қабилалари билан 
боғлашни таклиф қилади. Аммо жанубий Сибир 
даштларида бронза даври ѐдгорликларидан топилган 
антропологик материаллар гарчи тип жиҳатидан Ўрта 
Осиѐ икки дарѐ оралиғи типига яқин популяция 
(генетик яқинлик) берса-да, аммо жанубий Сибир-
нинг илк темир ва антик давр краниологик серкя 
материаллари таркиби бронза даври қиѐфасини сақлай 
олмаган эди. Чунки шимолий Хитой минтақа-ларидан 
кириб келган сўнгги бронза даврининг Кара-сук 
маданияти аҳолиси этник таркибида мўғулба-шара 
унсурлар кучли эди. Антик ва илк ўрта асрлар-га 
келганда жанубий Сибир ва Қозоғистон чўллари-нинг 
чорвадор аҳолиси таркибида жанубий Сибир типи 
ҳукмронлик қилар эди. Ўрта Осиѐ ҳудудларига 
келганда, унинг бронза даври аҳолиси шарқий
1
Гинзбург В.В. Теория происхождения расового типа Среднеазиатского 
междуречья. Тезисн докладов «Этнографических исследований за 1967 год» Л.-
1967; Ошанин Л.В. Этногенез народов Средней Азии в свете данних 
антропологии. СЭ, У1-У11. Москва-1947.
214


Ўртаер денгизи типида бўлиб, унинг таркибига сўнгги 
бронза давридан эътиборан Евроосиѐ даштларидан 
протоевропеоид типи кириб кела бошлаган. Улар 
археологик адабиѐтларда Андронов маданияти ахолиси 
ҳисобланиб, ҳали шарқий Ўртаер денгизи типи билан 
қоришиб улгурмаган эди. Демак, "Ўрта Осиѐ икки дарѐ 
оралиғи типи" бронза даврида таркиб топмаган.
Бошқа бир гуруҳ олимлар бу типнинг таркиб топи-
шини Ўрта Осиѐга турк хоқонлигининг кириб келиши 
билан боғлашга уриниб кўрдилар. Бундай ғоянинг 
кўтарилишига АЮ.Якубовскийнинг ўзбек этногенези-
нинг бошланишини турк хоқонлиги билан боғлаши асос 
бўлган эди. Бироқ Ўрта Осиѐ ҳудудларида археологик 
тадқиқотлар кўламининг кенгайиб бориши ва шу билан 
боғлиқ ҳолда янгидан-янги краниологик (одам бош 
суяклари) материаллар сериясининг кўпайиши Ўрта 
Осиѐ икки дарѐ оралиғи типининг илдизлари янада 
қадимий эканлигидан гувохлик берар эди.
Антропологлар орасида узоқ давом этган баҳслар-
дан сўнг бу масала билан мунтазам шуғулланиш иши 
В.В.Гинзбурнинг шогирди, антрополог Т.Қ.Хўжайов 
зиммасига тушди. У номзодлик диссертациясини ҳи-
моя қилгач, Ўзбекистон ФАнинг Қорақалпоқ филиа-
лида ишлар эди. Ўша кезларда Ўзбекистон ФА тизи-
мида Самарқандда Археология илмий-тадқиқот инс-
титути ташкил этилиб, унинг режаларида палеоант-
ропология илмий йўналиши соҳасини ривожланти-
ришга эхтиѐж катта эди. Институтнинг ягона антро-
пологи В.Я.Зезенкова касалтшги туфайли дала тадқи-
қот ишларига қатнашмай қўйган эди. Академия 
раҳбарияти розилиги билан талантли ѐш антрополог 
Т.Хўжайовни Нукусдан Самарқандга чақириб олин-
ди. Унга барча зарурий имкониятлар яратиб берилди. 
Т.Хўжайовнинг тиниб-тинчимаган антропологлардан 
эканлиги тезда кўзга ташланиб қолди. Институт раҳ-
барияти ва унинг илмий жамоаси кўмагида Т.Хўжа-
йов Республика ҳудудлар
и
А
а
иш олиб бораѐтган 30 дан 
ортиқ археологик отрядлар ишида бевосита қат-
нашиш имкониятига эга бўлди. Институт таркибида 
махсус антропология бўлими ташкил этилиб, Т.Хўжа-
йовга бир нечта шогирдлар беркитиб берилди. 
Т.Хўжайов шогиртлари ва археолог ҳамкасблари
215


ѐрдамида яқин 20 йил давомида 500 дан ортиқ кра-
ниологик серия материалларини қўлга киритди. Улар 
ҳар хил археологик давр ва босқичларга тегишли 
бўлиб, уларнинг хронологик доираси неолит давридан 
то сўнгги ўрта асрларгача бўлган даврни қамраб олган 
эди. Тўпланган палеоантропологик материал-лар 
нафақат Узбекистон вилоятларидан, ҳатто қўшни 
республика ҳудудларидан ҳам келтирилган эди. 
Институт антропологлари Москва, Ленинград (Санк-
Петербург) ва бошқа илмий-тадқиқот институтлари 
антропологлари билан мунтазам илмий мулоқатда 
бўлдилар. Палеоантропологик материалларни ўрга-
ниш комплекс олиб борилди, Ўрта Осиѐ икки дарѐ 
оралиғи типининг таркиб топиш даврини аниқлаш 
ва у дастлаб таркиб топган маконни ўрганишга 
алоҳида эътибор берилди.
Нихоят, тўпланган материалларнинг комплекс ил-
мий тахлили, уларни хар бир маданий хўжалик ва 
тарихий ўлкалар бўйича археологик комплекслар би-
лан узвий боғлиқликда қиѐсий ўрганиш туфайли Ўрта 
Осиѐ икки дарѐ оралиғи типининг макон ва замонини 
аниқлашга эришилди. Узоқ йиллардан бери илмий 
бахслар мавзуси бўлиб келаѐтган масала ечими топил-
ди, яъни "Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи" антик 
даврда Сирдарѐнинг ўрта ҳавзаларида таркиб топган-
лиги аниқланди. Бу биринчи навбатда ўзбек халқи 
этногенезини ўрганишда буюк кашфиѐт эди.
Проф. Т.Хўжайовнинг хулосаларига кўра, "Ўрта 
Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи" туркий ва суғдий 
тилли қабила ва элатларнинг қадимги типлари асо-
сида, уларнинг узоқ давом этган этномаданий қори-
шуви натижасида мил.авв. I минг йилликнинг охири ва 
милодий эранинг бошларида таркиб топган. Ма-
ҳаллий суғдийлар антропологик тип жихатидан шар-
қий Ўртаер денгизи типининг вакиллари бўлган. 
Уларга хос белгилар: бош чаноғи суйри — 
долихокефал, юзи узунчоқ, бодом қовоқ, кўзлари кўк, 
сочлари мал-ла, қирра бурун, ияги чиққан. жуссаси 
келишган, бўйдор, оқиш танли бўлган. Улар асосан 
ўтроқ яша-ган, кўпроқ суғорма деҳқончилик ва 
ҳунармандчилик билан шуғулланади. Савдога 
омилкор, уй-рўзғори саранжом. Мана шу тип ичига 
брохикефал бош ча-ноқли европеоид типидаги ахоли 
келиб қўшилган.
216


Антик давр юнон муаллифларининг хабар бери-
шига қараганда, суғдийларнинг туркий қабилалар 
билан чегараси Сирдарѐнинг қуйи хавзалари бўлган, 
яъни дарѐнинг ўнг соҳилида туркий қабилалар яша-са, 
чап соҳилида суғдийлар жойлашган. Ҳар икки тип ва 
икки тил соҳибларининг узоқ давом этган 
иқтисодий, маданий ва этник алоқалари натижаси 
сифатида "Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи шакл-
ланган. Т.Хўжайовнинг таъкидлашича, бу янги тип-
нинг таркиб топиш жараѐни хронологик жихатдан 
мил.авв. VI асрдан то милодий V асргача давом этган. 
Худди шу даврга оид Ўзбекистоннинг барча вилоят-
ларининг 34 та археологик ѐдгорликларидан янги 
краниологик серия материаллари олиниб, тахлил қи-
линган ва ҳар бир минтақа материалларининг ўзига 
хос хусусиятлари, деҳқончилик ва чорвачилик хўжа-
ликлари билан шуғулланувчи ахолига хос белгилар, 
Ўзбекистон ҳудудларида яшаган қадимги ахоли антро-
пологик типларининг келиб чиқиши тахлил қилинган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling