Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Жанубий Оролбўйининг қадимий аҳолиси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
Жанубий Оролбўйининг қадимий аҳолиси. Бу
минтақанинг неолит даври ахолиси (Калтаминор ма- данияти) европеоид бўлиб, маҳаллий ирқ белгила- рини ўзида мужассамлаштирган, яъни долихо-кефал бош чаноқлидир. Бу минтақага бронза даврида (Тоза- боғѐб маданияти) маҳаллий аҳоли типидан фарқ қи- лувчи ўзга этнос вакиллари кириб келадилар. Узга юрт аҳолисининг (Кўкча 3 материаллари асосида) қиѐфаси ҳам европеоид бўлиб, уларнинг бош чаноғи брахике- фал шаклда бўлган. Кўкча 3 одамлари икки хил бош чаноққа эга. Биринчиси, ўз ирқий хусусиятлари бўйича Қуйи Волга, Қозоғистон, Олтой ва Минусинск пас- текислиги даштлари бронза даври аҳолисига яқин турса, иккинчи гурух ўз ирқий белгиларига кўра, Ҳин- дистон, Покистон, Афғонистон ва Ўрта Осиѐнинг қа- димги деҳқончилик маданиятлари аҳолиси типига ўхшаб кетади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам европеоид ирқининг турли типларини ташкил этади 1 . Илк темир даври Жанубий Оролбўйи аҳолиси таркибида ҳам бронза даврига хос ирқий белгилар ' Ходжайов Т. Жанубий Орол бўйида яшаган қадимги халқлар. Тошкент-1978. 3-4 бетлар. 217 сақланади. Бироқ, бир серия краниологик (калла суя- ги) материалларида икки хил ирк. вакиллари эмас, балки бир индивидиумда ҳар хил ирк. белгиларини мужассамлашган вариантлари учрай бошлайди. Аммо маҳаллий анъанавий ирқ белгилари ҳали кучли. Ан- тропологлар бу ҳолатни Қадимги Хоразмнинг Қуйи- сой маданияти материалларида кузатишган. Қадимги Хоразмда мил.авв. У-1У асрларга доир антропологик серия Султонувайс мозорқўрғонлари- дан топилган. Археологларнинг айтишича, улар чор- вадор қабилаларига тегишли. Бу ерга кўмилган одам- лар ўзбекларга хос брахикефал европеоид типда 1 . Аммо дафиналар орасида бир аѐл борки, у бошқалар- дан тубдан фарқ қилиб, мўғулбашара, жанубий си-бир типини эслатади. Эҳтимол у асирадир ѐки қадим-ги хоразмликларга келин бўлиб тушгандир. Шу давр-га оид Устюртдан топилган антропологик серияларда андронов типидан (брахикефал европеоид типидан) Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типига ўтиш ҳолати кузатилади. Булар орасида бир гурух материаллар борки, улар жануби-шарқий Оролбўйи одамлари- нинг ўзгинасидир. Жануби-шарқий Оролбўйи тип- лари орасида монголоид қоришманинг ҳиссаси катта. Қадимги Хоразмнинг Сариқамиш делтаси атрофи антик давр ахолиси асосан европеоид бўлиб, улар орасида ҳам қисман жанубий сибир типига хос одам- лар учрайди. Милодий эранинг бошларидан Жану- бий ва Жануби-шарқий Орол бўйларида монголоид- лик ҳиссаси кўпая боради. Жетиасар маданиятига тегишли Олтин асар шаҳар харобалари атрофида бир неча мозорқўрғонлар очиб ўрганилган. Унинг аҳолиси аралаш бўлиб, антропологик типнинг асоси- ни маҳаллий европоид узун бошли тоҳар қабилалари ташкил қилса, улар орасида Хоразм воҳасига ҳуннлар билан бирга келиб қолган жанубий сибир типи ҳам учрайди. Мўғулбашара одамлар кўпроқ Қувондарѐ ҳавзасига жойлашган. Қалъалиқир шаҳар қабристо-ни суяк материалларининг аксарини закаспий типи- даги европеоид одамлари ташкил қилади. Жанубий Оролбўйи аҳолисининг ирқий таркиби тараққиѐтининг кейинги икки минг йиллик тарихи 1 Ўша муаллиф, 4 бет. 218 Миздахқон қабристони материаллари асосида куза- тилади. Бу ердан топилган краниологик материаллар таҳлилига кўра, эрамизнинг биринчи минг йиллигида Жанубий Оролбўйи аҳолиси асосан европеоид бў- либ, улар орасида закаспий типи кўпроқ. Милодий I минг йилликнинг иккинчи ярмида узун бошли аҳо- лининг брахикефаллашиш (калта бошли бўла бориш) жараѐни кузатилади. Шунинг натижасида, I минг йилликнинг охири ва II минг йиллик бошларида Жа- нубий Оролбўйи ҳудудининг ҳамма қисмида асосий этник қатламни Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи ташкил қила бошлайди. Лекин, қоришма сифатида Хоразм ўзбеклари ва Корақалпоқлар таркибида за- каспий узун бошли тип белгилари ҳозиргача сақла-ниб келмоқда 1 . Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling