Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
Қанғлилар. Қадимги қанғар элатининг авлодлари.
Чингизхон босқинига қадар Хоразм ва Самарқанд 1 Шониѐзов К. Узбек халқининг шаклланиш жараѐни. Тошкент-2001. 393 бет. 1 Алшпер Навоий. Суждение о двух язьпсах. Соч. том 10, Тошкент-1970. стр.110. ' Шониѐзов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараѐни. ... 394 бет. 260 атрофида яшаганлар. Уларнинг асосий қисми Дашти- қипчоқда, Балхаш кўли атрофида, Или дарѐси соҳил- ларида кўчиб юрган. Уларнинг Даштиқипчоқ гурух- лари Амир Темур даврида Зарафшон водийси ва Тошкент воҳасига кўчиб келиб, маҳаллий ахоли би- лан аралашиб, ўтроқлашиб кетадилар. Қарлуқлар. Икки этник қатламдан иборат бўлиб, биринчи қатлами милодий VI асрдан бошлаб, Фарғо- на водийси, Тошкент воҳаси ва Тоҳаристонда яшаб, маҳаллий аҳоли билан қоришиб, ўтроқлашиб кетган. Иккинчи қатлам қарлуқлар мўғуллар даврида таш-кил топган. Улар Или дарѐси ҳавзаси ва Еттисувдан Тошкент ҳамда Зарафшон воҳаларига, Шимолий Тоҳаристонга келиб ўрнашиб, бу ерларда олдиндан келиб қолган уруғ-аймоқлари билан қўшилиб кета- дилар. Қарлуқларнинг бир гурухи XV асрда Дашти- қипчоқдан Фарғона водийсига кўчиб келган 1 . Бошқа бир гуруҳи XVI асрида Шайбонийхон билан Мова- роуннаҳрга кириб келган 2 . Карлуқларга қардош ха-лач ва чигил қабилалари XIV-XV асрларда Зарафшон воҳасида, Тохаристонда яшар эдилар. Улар Мова- роуннаҳрнинг сиѐсий ҳаѐтида мухим рол ўйнаган-лар. Даштиқипчоқда қолиб кетган қарлуқлар гурухи Шайбоний қўшинлари билан бирга XVI аср бош- ларида Мовароуннаҳрга кириб келадилар. Арғунлар. Сирдарѐнинг ўнг қиргоқ қуйи ҳавза- ларида яшовчи арғунларнинг айрим гурухлари VIII- XII асрлар давомида Тошкент воҳасига, Фарғона водийсининг Ўзган атрофларига, Зарафшон воҳаси ва Жанубий Ўзбекистон районларига кўчиб келиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб, катта қисми ўтроқ- лашиб кетадилар.Уларнинг бир гурухи XI асрда Ху- росон ҳудудларига бориб ўрнашади. XIV-XV аср- ларда арғунларнинг асосий қисми Фарғона водий- сида, Жанубий Ўзбекистон ва Шимолий Афғонис- тонда яшаган. Улар борган жойларининг тил мухи- тига кўра, ѐ маҳаллий аҳолининг турклашишига ѐрдам берган ѐки улар таъсирида ўз этник номла- рини унутмаган ҳолда форсийзабон тожикларга ай- ланган. Арғунлар Амир Темур давлатининг таянчи 1 Бобур. Бобурнома. Тошкент-1960, 166 бет. 2 Бобур. Ўша асар, 395 бет. 261 бўлган қирқ ўзбек қавмларидан бири бўлган 1 . Улар имтиѐзли катта ер эгалари — тархонлар ҳисобланган. Арғунлардан чиққан амирлар айрим вилоятларда ҳо- ким лик қилганлар. Масалан, Султон Ҳусайн арғун Қоракўл туманининг ҳокими 2 , Маҳмуд Муқим арғун Кобул ҳокими бўлган. Арғунларнинг юқори табақали кишилари Темурийлар хонадони билан қариндошлик муносабатида хам бўлганлар 3 . Мовароуннаҳрда Шай- бонийлар ҳукмронлиги ўрнатилгач, ар-ғунларнинг мавқеи тушиб кетади. Улар асосан ўтроқлашиб, тур- ғун аҳоли билан қоришиб кетадилар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling