Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Шимолий Бақтриянинг шаҳар ва ўтроц деҳ-


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet41/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Шимолий Бақтриянинг шаҳар ва ўтроц деҳ-
цончилик маданияти аҳолисп. Бақтрия (Бактриана) 
Амударѐнинг юқори ва ўрта оқимига жойлашган қа-
димги вилоят, унинг ҳудудлари ҳозирги Шимолий 
Афғонистон, жануби-ғарбий Тожикистон ва Жану-
бий Ўзбекистон территориясига тўғри келади. Ши-
молда Суғдиѐна билан, жануб ва жануби-шарқда 
Арахосия ва Ганхара билан, ғарбда Марғиѐна билан 
чегарадош. Бақтрия Ўрта Осиѐда деҳқончилик ма-
данияти ва давлатчилик тизими эрта илдиз ортган 
тамаддун марказларидан бири. Иқтисодий-географик 
жиҳатдан Бақтрия иккига бўлинган: анъанавий су-
ғорма деҳқончилик ва чорвадор кўчманчилик минта-
қалари. Улар ўртасидаги муносабатлар жамият 
ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий ривожлани-
шини таъминлаган.
224


Антик давр Бақтриясининг антропологияси яхши 
ўрганилмаган. Бир қадар тузук текширилган объект-
лар Бешкент воҳасининг чорвадор аҳолиси бўлиб, 
бу ерда иккита қабристондан 30 дан ортиқ калла 
суяклари ўрганилган.
Мил.авв. I ва милодий 1-Ш асрларга тегишли 
антропологик материаллар Ҳисор районининг Тўпхо-
на ѐдгорлигидан топиб ўрганилди. Улар асосан Ўрта 
Осиѐ икки дарѐ оралиғининг мўғул аралаш евро-
пеоид типига тегишли бўлиб чиқди. Шу жойдан то-
пилган милодий I минг йилликнинг ўрталарига оид 
бир неча калла суяклари ҳам борки, уларнинг баъзи 
бирларида мўғулий ирқий белгилар яхши кузатилади
1
.
Кушонлар даврининг ўтроқ аҳолисига тегишли 
антропологик материаллар Кофирниҳон дарѐси яқи-
нидаги Шоҳтепадан топиб ўрганилди. Шоҳтепа мате-
риалларининг антропологияси асосан европеоид ти-
пига тегиштш. Аммо улар орасида ҳам аралаш типлар 
учрайди. Умуман олганда, Шимолий Бақтриянинг антик 
давр ўтроқ аҳолиси Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи ҳу-
дудларига хос европеоид типи билан характерланади,
Шимолий Бақтрия чорвадор аҳолисининг антро-
пологияси анча яхши ўрганилган. Ориқтов, Тулхар, 
Кўккум қабристонларидан олинган материаллар 
(мил.авв.П-милодий I аср) европеоидларнинг ме-
зокран вариантига тегишли. Юзлари кенг, ўртача 
узунчоқ, қирра бурун. Мўғулий қиѐфадаги одамлар 
хам қисман учрайди. Умуман, Шимолий Бақтрия 
чорвадорлари генетик жиҳатдан қуйи Волга, Сир-
дарѐбўйи саклари, Қозоғистон дашт аҳолисига ўх-шаб 
кетади.
Антик даврга тегишли краниологик сериялар Ай-
ритом ва Далвар-зинтепадан, унинг новусидан то-
пилди. Улар икки хил антропологик тип берган. Би-
ринчиси маҳаллий ўтроқ ахолига хос долихокран 
европеоидлар бўлса, иккинчи гурух одам бошлари 
юечжи қабилаларига хос андроноид белгиларга эга. 
Бундай антропологик тип Бешкент чорвадорлари 
типини эслатади. Шаҳар аҳолиси орасида брахике-
1
Гинзбург В.В. Первие антропологические материалн к проблеме этногенеза 
Бактрии. МИА 15, 1950, стр. 241-250.
225


фал европеоидлар борлиги якқол сезилиб туради. Демак, 
қадимги Бақтрия ҳудудларида архаика давридан 
махаллий долихокефал европеоидлар орасига брахике-
фал европеоидларнинг кириб келиши, антик даврга 
келганда уларнинг сони ортиб бораѐтганлиги куза-
тилади. Ана шу иккинчи тип ахоли орасида милодий 
эранинг бошларидан мўғулий ирқий белгиларига эга 
типлар пайдо бўла бошлаганини кузатамиз.
Юқорида келтирилган антропологик тавсиф ва 
таҳлиллар қуйидаги хулосага олиб келади: Шимолий 
Бақтрияда сўнгги бронза давридан бошлаб деҳқон-
чилик ва чорвачилик билан шуғулланиб келган аҳо-
лининг ассимиляцияси бошланади. Шунинг нати-
жасида мил.авв. I минг йилликнинг охирида Бишкент 
водийсида Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типига яқин 
янги антропологик тип пайдо бўлади. Бу янги тип 
мавжуд тасаввурларга кўра, шарқий Ўртаер денгизи 
типи билан андроноид (брахикефал европеоид) типи-
нинг узоқ асрлар мабойнида қоришуви (метисация) 
туфайли таркиб топади. Бу янги тип охир-оқибатда 
Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типининг жанубий 
минтақаларда ҳам юзага чиқишига олиб келади.
226



Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling