Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Суғдиѐнанинг қадимги адолиси. Суғдиѐна Ўрта 
Осиѐнинг Зарафшон ва Қашқадарѐ ҳавзаларида тар-
киб топган тарихий-маданий тамаддун марказлари-
дан бири бўлиб, тарихий манбаларда мил.авв. I минг 
йилликнинг биринчи ярмидан тилга олинади. Архео-
логик изланиш натижаларига кўра, бу минтақа аҳо-
лиси қадимдан суғорма деҳқончилик, кўп тармоқли 
хунармандчилик ва чорвачилик билан шуғулланиб 
келади. Ёзма манбаларга қараганда, ўлканинг ўтроқ 
аҳолиси эроний тилларнинг суғдий лаҳжасида сўз-
лашган. Антропологик тип жиҳатидан унинг ўтроқ 
аҳолиси долихокефал европеоидлар бўлган. Аммо 
Суғдиѐнанинг қадимги чорвадор аҳолиси ирқий жи-
ҳатдан ҳар хилдир. Чорвадор аҳолининг мозорқўрғон-
лари асосан Бухоро воҳасида кўпроқ ўрганилган. 
Масалан, мил.авв. У-Ш асрларга тегишли Қалқонсой 
мозорқўрғонларидан топилган краниологик мате-
риаллар 5 та антропологик типга бўлинади. Улар 
европеоид ва монголоид ирқларининг турли вариант-
ларини ташкил этади
2
. Мил.авв. П-1 асрларга оид 
Лавандак қабристони эса европеоидлар типини беради. 
Чорвадор қабилаларнинг милодий эранинг бошларига 
тегишли Хазара ва Қизилтепа ѐдгорлик-

Ўша муаллиф. 6 бет.

Зезенкова В.Я. Некоторне краниологические данние курганов
Калкансая. ИМКУ вьш.8, Ташкент-1969, стр.161-168.
219


лари аралаш краниологик материал берди. Милодий 
Ш-1У асрларга оид Қизилқир мозорларидан Ўрта Осиѐ 
икки дарѐ оралиғи типининг брахикефал бош суякла-
ри ва мўғулий тип аралашмали шарқий Ўртаер денгизи 
типи учраган. Панжикент атрофида, юқори Зараф-
шонда эса милодий I минг йилликнинг биринчи 
ярмига тегишли Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи 
типининг бра-хикран европеоид вариантига дуч 
келинди. Улар ирқий белгиларига кўра, Ўрта Осиѐ 
икки дарѐ оралиғи типи-нинг брахикафал европеоид 
типини ташкил қилар эди
1
.
Ҳозирги кунда Бухоро воҳасининг Конимех чўлла-
ридан 800 дан ортиқ мозорқўрғон топиб ўрганилган. 
Улар ѐрма, лаҳадли, хум гўрлар ва кремацияли мозор-
лардан иборат бўлиб, ѐрма гўрлар сопол идишлари 
(мил.авв. У1-1У асрлар) банкасимон шакллидир. Ла-
ҳадли мозорлардан бирида Варахраннинг кумуш тан-
гаси (милодий V асрнинг биринчи чораги) топилди. 
Хумларга солиб кўмилган мозорлардан милодий Ш-1У 
асрларга оид сопол идишлар чиқди. Уларнинг кра-
ниологик материаллари бир типли бўлмай, орасида 
маҳаллий сакларга хос долихокефал, андронов типи-
нинг мўғулбашара одамлари билан қоришган бра-
хикефал европеоидлар ва улардан таркиб топган 
"Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи типи" вакиллари ҳам 
мавжуд эди.
Афросиѐб шаҳар харобасидан (мил.авв. V асрга 
оид) калла суяклари топилган. Улар долихокефал 
европеоидлар бўлиб, уларнинг илдизлари бронза дав-
рининг Замонбобо, Мўминобод, Чакка материалла-
рига генетик жиҳатдан ўхшаб кетади. Мил.авв. Ш-И 
асрларга тегишли калла суяклар Ерқўрғондан, мило-
дий II-IV асрларга тегишли калла суяклар Ургут тума-
нидан топиб ўрганилган. Хронологик сана оралиғи 
катта бўлишига қарамай, улар брахикефаллашиш 
жараѐнини секин-аста давом этаѐтганлигидан гувоҳ-
лик берар эди. Милодий IV-V асрларга келиб, воҳа 
аҳолисининг кўпчилиги брахикефал европеоидлаш-
ган эди.
Суғдиѐнада мил.авв. П-1 асрларга тегишли бир 
гурух бош суяклар борки, улар Шимолий Бақтрия-
1
Гинзбург В.В. Антропологические материалн из окрестностей древнего 
Пянджикента. МИА, 66, 1958, стр.281-289.
220


нинг кушон уруғларига тегишли чорвадор ахолини 
эслатади. Юечжи қабилалари асосан брахикефал ев-
ропеоидлар бўлиб, улар Бақтрияга Суғдиѐна орқали 
ўтганлиги туфайли уларнинг краниологик излари Суғд-
да ҳам учраши бежиз эмас эди. Кушонлар даври 
Суғдиѐнасининг ўтроқ аҳолиси аввалгидек шарқий 
Ўртаер денгизи типида эди. Суғдиѐнанинг махаллий 
чорвадор ахолиси ҳам улардан фарқ қилмасди. Аммо 
Бухоро воҳаси чорвадор қабилалари (мил.авв,У-Ш аа,) 
типида мўғулбашара ирқий белгилар худди шимоли-
шарқий Оролбўйи аҳолисидагидек кучли бўлган. Шу 
ҳолат Оролбўйи усунларида, Тиѐншон, Етгисув ахоли-
сида ҳам кузатилади. Демак, Ўрта Осиѐнинг ғарбий 
минтақалари орқали мўғулбашара типлар Бухоро воҳа-
сига кириб келган
2
.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling