Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг


Тошкент воҳасининг ўтроқ ва чорвадор аҳо-


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/57
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833889
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
А.Асқаров ўзбек этногенизи

Тошкент воҳасининг ўтроқ ва чорвадор аҳо-
лиси. Сирдарѐ ўрта хавзаси антик давр ўтроқ ва 
чорвадор қабилалари учун Қовунчи маданияти ха-
рактерлидир. Унинг марказий вилоятлари Тошкент 
воҳаси ва Жанубий Қозоғистоннинг Чордара сув ом-
борига қадарли ҳудудлар бўлиб, унинг таъсири шарқ-
да Еттисув ва Шимолий Фарғонагача, ғарбда Бухоро 
воҳаси, жанубда Қашқадарѐ ҳавзаларигача ѐйилган. 
Археологлар унинг хронологик сана доирасини (мил. 
авв. И-мил.У1 а.) аниқлаганлар. Қабрларининг тузи-
лиши айвон ва лаҳадли бўлиб, этномаданий ривожи-
нинг сўнгги босқичида мозорқўрғонлар билан бирга 
оилавий хилхоналар (новуслар) ҳам учрайди. Қадимги 
давр мозорқўрғонлари Оҳангарон воҳасида, айниқса 
унинг юқори қисмида кўп. Мозорқўрғонларни архео-
логик жихатдан ўрганиш ўтган асрнинг 30-йиллари-
даноқ бошланган. Дастлабки қазишмалар Тўйтепада, 
Пискент туманларида олиб борилд
и
- Ўтган асрнинг 
50-йилларида Туябўғиз-Мингтепа новуслари ўрганил-
ди. Бироқ, уларни қазиш жараѐнида олинган кранио-
логик материаллар ўрганилмай йўқолган. Сўнгги 
бронза ва илк темир даври материаллари ҳам етарли 
эмас. У давр аҳолисини брахикефал европеоид ва 
долихокефал европеоидлар деб тахмин қилиш мум-
1
Ходжайов Т. К. К палеоантрополоши древнего Узбекистана. Ташкент-1980. стр. 
43-44.
221


кин. Милодий I асрга тегишли калла суяклари ораси-да 
шарқий Уртаер денгизи типи, андроноид ва мўғул-
башара одам суяклари учрайди.
Антик даврга оид калла суяклар Бўзсув бўйлари, 
Ниѐзбоши (Янгийўл) қабристонидан топилган. Улар 
деформацияли брахикефал бош чаноқлардан иборат. 
Умуман олганда, Тошкент воҳасининг ҳам ўтроқ, ҳам 
чорвадор ахолиси орасида турли тип вакиллари учрай-
ди. Айниқса, воҳанинг чорвадор ахолиси суяклари Қо-
зоғистон чўлларининг сак ва усун қабилалари серияла-
рига ва Бухоро воҳаси брахикефал европеоидлари би-
лан кўпроқ ўхшашликка эга. Утган асрнинг 70 йил-
ларида «Тошкент денгази» яқинида Қовунчи мадания-
тига тегишли йирик қабристон очиб ўрганилди. Кра-
ниологик материаллар милодий 1-П асрларга оид
1
. Бош 
суяклардаги ирқий белгилар брахикран европеоид 
типли бўлиб, уларда мўғулий ирқий белгилар ҳам бор. 
Милодий 1-И асрларга тегишли 30 дан ортиқ қабр 
Кавардон қабристонида очилди. Уларнинг барчаси 
европеоид-монголоидга хос ирқий белгиларга эга. Ка-
вардонда эркакларга нисбатан аѐлларда европеоид 
типига хос белгилар кучли. Тошкент воҳасига мўғул-
башара типнинг кириб келиши тахминан милодий 
I асрдан кучайган кўринади.
1977 йилда қадимги Тункет шахар харобалари яқи-
нидан милодий I асрларга тегишли Кулота қабристони 
ўрганилган. Унинг краниологик серияси брахикран
бош чаноқнинг орқа қисми эзилган, калла суякларда 
мўғулий ирқий белгилар кучли. Каллалар орасида битта 
долихокефал европеоид учрайди. Кулота краниологик 
сериясида ўтроқ ҳаѐтга ўтаѐтган брахикефал евро-
пеоидлар кузатилади. Бундай сериялар Тошкент воҳа-
сининг Қовунчи маданияти ахолисига характерли тип 
бўлиб, бу тип Туябўғиз, Хонтепа, Янгийўл, Вревск, Ка-
вардон краниологик материалларида ҳам яхши куза-
тилади. Ўрта Осиѐда мўғулбашара ирқий белгилар илк 
темир давридан бошланган бўлса, унинг аниқ кўрини-
ши Қовунчи маданияти ахолисида яққол кўзга ташла-
нади. Юқоридагилар тахлилидан келиб чиқиб айтиш 
мумкинки, Тошкент воҳаси нафақат маданий, балки
1
Буряков Ю.Ф., Алимов К., Бурякова Э.Ю. Исследования в зоне Туябугузского 
водохраниливда. Стр.45-65.
222


антропологик жихатдан хам қўшни Фарғона водийси-
га, айниқса унинг шимолий минтақаларига кучли таъ-
сир қилгани эҳтимолдан узоқ эмас.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling