Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги аҳмадали асқаров узбек халқининг
XV боб. ДАШТИҚИПЧОҚ ЎЗБЕКЛАРИНИНГ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
А.Асқаров ўзбек этногенизи
XV боб. ДАШТИҚИПЧОҚ ЎЗБЕКЛАРИНИНГ
МОВАРОУННАҲРГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА ЎЗБЕК ХОНЛИКЛАРИ ДАВРИДА КЕЧГАН ЭТНОМАДАНИЙ ЖАРАЁНЛАР Маълумки, амир Темур ҳаѐтлик чоғидаѐқ ўз қўл остдаги мамлакат ва вилоятларни идора этишни ўғил- лари, набиралари ҳамда садоқатли амирларига бўлиб бериб, улар устидан қаттиқ назорат ўрнатиб бош- қарган. Аммо Амир Темир ўлимидан кейиноқ соҳиб- қирон ўрнатган тартиб заминига зил кетди. Бобо- сининг васиятларини биринчи бўлиб, севимли наби- раси Халил Султон бузди. У валиахд Пирмухаммаднинг Ҳиротдан Самарқандга етиб келишини кутмай, тахтни эгаллади. Шундан сўнг Темур ворислари ўртасида зиддиятлар бошланиб, Марказий ҳокимият заифлашди. Тўғри, 1409 йилда Ҳирот ҳукмдори Шоҳрух Мир- зо Самарқандда ҳокимиятни қўлга киритиб, тахтга ўғли Улуғбекни ўтқизди, сиѐсий вазиятни бироз юм- шатди ва яқин 40 йил мамлакатда тинчлик ўрнатил-ди. Аммо на Шоҳрух, на Улуғбек мамлакатда Амир Темурдек тартиб ва интизомни ўрната олмаган. Шоҳ- рух Мирзо ўта художўй, тақводор бўлса, унинг ўғли, Самарқанд ҳукмдори, том маънодаги олим эди. У олам сирларини илм орқали билишга бел боғлаган хукмдор эди. Шоҳрух ўлимидан кейин темурийзода шаҳзодалар марказий ҳокимиятга интилиш, уни қўлга киритиш илинжида, ҳатто ўзларига теккан мамлакат ҳамда вилоятларнинг иқтисодий ва маданий ҳаѐти билан, раият ташвиши билан шуғулланишдан узоқлаш- дилар. Темурийзодалар ўртасидаги зиддиятлар ай- ниқса XV асрнинг иккинчи ярмида пгундай кучай- дики, буни узоқ-яқиндан кузатиб турган Даштиқип- чоқ саҳройи ўзбеклари темурийлар мулкига тез-тез ҳужум қилиб, тинч аҳолини талаб кетардилар. Охир- оқибатда темурийлар салтанатни ҳимоя қилишга ожиз бўлиб қолганлигини сезган Жўжихон авлод-лари XVI аср бошларида Шайбонийхон бошчилигида Ўрта Осиѐга бостириб келиб, жуда оз фурсатда бу заминда ўз ҳукмронлигини ўрнатдилар. 265 Шундан бошлаб Мовароуннаҳр ва Хоразмда ўз- бек номи пайдо бўлади. Даштиқипчоқ ўзбекларининг айрим гурухлари (жалойир, орлот, найман, манғит, қўнғрот, минг, қушчи ва бошқалар) XIV-XV асрлар давомида ҳам Мовароуннаҳр ва Хоразмга келиб ўр- нашганлар. Аммо улар ўша кезларда ўз хонлари ѐки подшолари етакчилигида эмас, балки ўз урут-аймоқ- лари ва қабила номлари билан кириб келган эдилар. Демак, турк-мўғул қабилаларининг биринчи бор "ўз- бек уруғлари" номи остида хон бошчилигида Мова- роуннахр ва Хоразмга кириб келиши Шайбоний- хондан (XVI аср) бошланган. Сирдарѐнинг юқори оқими ва Тиѐншон тоғ тиз- маларининг ғарбий ѐн бағирларидан Днепр дарѐси- нинг қуйи оқимига қадар ѐйилган даштлар ХЬХ^ асрларга оид араб ва форс манбаларида Даши Қип-чоқ деб тилга олинади. Даштиқипчоқ ахолиси шарқ манбаларида —қипчоқлар, рус солномаларида — поло-вецлар, Византия хроникаларида — куманлар, венгер манбаларида — кунлар деб аталган. Даштиқипчоқ ик-ки, яъни шарқий ва ғарбий қисмлардан иборат. Ёйиқ (Ўрол) дарѐси уларнинг чегараси бўлган. Ғарбий қисмга Ейиқ ва Итиль (Волга) дарѐсидан то Днепргача бўлган ҳудудлар кирган. Ундан Шарққа томон чўзилган дашт-лар шарқий Дапггиқипчоқ ҳудудини ташкил қилган. Даштиқипчоқ XIII аср бошларида Чингизхон қў- шинлари томонидан босиб олингач, тарихда Жўжи улуси номи билан аталган Олтин Ўрда давлати барпо этилди. XIV аср бошларида Жўжи улуси, яъни Олтин Ўрда иккига бўлиниб кетади. XIV асрнинг 60 йилла- ридан Даштиқипчоқнинг шарқий қисми "Ўзбеклар мамлакати", ахолиси эса "ўзбеклар" деб атала бошлан- ди. Унгача, бу жойларда кўчиб юрган турк-мўғул қаби-лалари (арлот, бахрин, бурқут, дўрман, ийжон, қтой, қарлуқ, можор, қипчоқ, қиѐт, қўнғирот, қурловут, ман-ғит, найман, нукус, тангут, уйғур, маркит, қўшчи, ўтар-чи, жот, чимбой, кенагас, уйшун, тубойи, тоймас, эчки, туманминг, шодбахтли, шунқорли ва бошқалар) ораси-дан етишиб чиққан сахройи суворий ҳарбий гурухлар жанговар ўзбеклар номи остида XIII аср охирларидан тарих майдонида пайдо бўлган эди. 266 Ўзбекхон (1312-1342) Олтин Ўрда хони бўлиб тур- ган кезларда унга тобе қабилаларнинг айримлари ўзбек қавмлари номи билан юритилгани маълум. Унинг даврида Олтин Ўрда гуллаб-яшнади. Ў Олтин Ўрда шухратини кўтарди. Ўша давр кўчманчи жамоа- ларининг аждодидан қолган удумга кўра, унинг қўл остидаги бекзода ва авом чорвадорлар жамоаси эли- ни "ўзбек", қавмини эса ўз уруғ-аймоқлари номи билан атардилар. Кўчманчи чорвадорларга хос бу удумни тушунмаган баъзи тарихчиларимиз, ҳозир-гача ўзбеклар номи Ўзбекхондан тарқаган, деган но-тўғри тасаввурда юрадилар. Аслида ўзбек атамаси шарқий Даштиқипчоқ қабилаларининг сиѐсий ҳар-бий гурухлари йиғиндисининг номидир. Бу атама айнан XIII аср охирларидан бошлаб Шарқ тарихчилари асарларида "ўзбеклар" номи билан тилга олинади. XV асрнинг 20 йилларида, яъни 1428 йилда Жўжи- хон набираларидан бири Абулхайрхон ана шу саҳ- ройи аслзода-бекзодалардан ташкил топган ҳарбий гурухларни бирлаштириб, ҳарбий феодал давлат бар- по этди ва бу ишда асосан манғит қавмларига тая- нади. Демак, ўзбек атамаси дастлаб XIII аср охирла- рида Даштиқипчоқнинг "Оқ Ўрда" деб аталган шар- қий қисмининг ҳарбийлашган суворийлар уюшма-сига нисбатан ишлатилган. Бу эркин, озод, мустақил суворийлар гурухининг асосини аслзода-бекзода ҳарбийлар ташкил этган эди 1 . Ўша кезларда "Ўзбек улуси"га Орол денгизининг шимолий қирғоқларидан то Иртиш дарѐсининг ўрта оқимларигача, шарқда Сарисув ва Чу дарѐларидан ғарбда Ёйиқ (Ўрал) дарѐ- сининг сўл соҳилларигача бўлган ерлар кирган. Ҳамдуллоҳ Казвиний (1281-1350|нинг «Тарихий Гузида» асарида Олтин ўрда хони Узбекхонга тобе ерлар ва халқлар ҳаққда фикр юритилиб, бу қаби- лалар "ўзбекиѐн" (ўзбеклар), улар кўчиб юрган ер- лар "мамлакати ўзбек" (ўзбеклар мамлакати) деб кўрсатилган. "Ўзбек" атамасининг қабилалар уюш- маси ва шу қабилаларга қарашли ерларнинг номи, юқорида таъкидлаганимиздек, Ўзбекхон даврига қа- дар ҳам қўлланилган. Масалан, Мирзо Улуғбек Греков Б.Д., Якубовский А.Ю. Золотая Орда и еѐ падение. М.Л.-1950, стр. 296. 267 "Тарихи арбааъ улус" (Тўрт улус тарихи) номли аса- рида, "Ўзбек улуси унга берилган" 1 деб ѐзади. Тарих- чи Рузбеҳхон "Меҳмонномаи Бухоро" китобида Даш- тиқипчоқ ўзбекларини уч тоифага бўлади. Улар шай- бонийлар, қозоқлар ва манғитлар бўлиб, Шайбон улуси, манбаларнинг маълумотларига кўра, 1238 йил- да ташкил топган ва Ўрал тоғининг этакларидан То- бол ва Сарисув дарѐларигача бўлган ерларда яшаган. Шайбонийхоннинг Мовароуннаҳр ва Хоразмдаги хукмронлиги узоққа чўзилмади. 1510 йилда Эрон шо- хи Исмоил билан бўлган жангда ҳалок бўлди. Шайбо- ний ўлимидан кейин мамлакатда парокандалик бош- ланди. Хуросонни Сафавийлар эгаллайдилар. Шай- боний авлодлари ва айрим қабила бошлиқлари ало- ҳида вилоятларни (Балх, Ҳисор, Бадахшон, Самар- қанд, Тошкент ва бошқалар) эгаллаб, марказий ҳоки- миятга итоат қилмай, мустақиллик бўлишга интилди- лар. Шайбоний зурриѐтлари орасида ҳам тахт учун кураш авж олади. Мана шу жангларда Абдуллохон II ғолиб чиқиб, 1560 йилда Бухоро тахтини эгаллайди 2 ва тахт даъвогарлари ва бебош амирларга қатгиқ зарба бериб, Бухорода марказлашган кучли феодал давлат тузишга эришади. Унинг даврида мамлакат ривожла- нади, деҳқон, чорвадор ва ҳунар ахли ором топади. У мамлакатни иқтисодий жиҳатдан оѐққа қўяди. Бироқ унинг ўлимидан кейин ворислари мамла- катни бошқаришга ожизлик қилдилар. Валиахд Аб- дулмўмин тахтда атиги ярим йилгина ўтира одди. У отасининг сафдошлари томонидан ўлдирилди. Бухо- ро хонлигида яна тартибсизликлар бошланади. Таш- қи вазият ҳам танг холга тушиб қолган эди. Ички ва ташқи вазиятни кузатиб бораѐтган бир гурух қабила бошлиқлари ва нуфузли уламолар Шайбоний авлод- ларидан тахтга яроқли бирор кимса қолмаганлигидан (уларни ўз вақтида Абдуллохон II тинчитиб бўлган эди) хонга куѐв ўғил аштархоний Динмухаммад Сул- тонни тахтга ўтказадилар. Шундай қилиб, Аштархо- нийлар сулоласи мамлакатни бошқара бошлайдилар. Бироқ аштархонийлар хонадонидан дурустроқ хон Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. Тошкент-1994. 225-бет. Бухоро шаҳри Шайбонийлар давлатининг пойтахти эди. 268 чиқмади, мамлакатда парокандалик, сарой низолари, бебош амирларнинг ўзаро можаролари тўхтамади. Парокандалик аштархонийлар сулоласининг охирги вакили Абулфайзхон (1711- 1747) даврида янада жа- даллашди. XVIII асрнинг 20 йилларида Балх вилояти Бухоро хонлиги таркибидан чиқиб кетди. Тошкент ва Тошкент воҳасини қалмоқлар (жунгарлар), кейин қозоқлар эгаллаб олди. Шахрисабзни кенегаслар, Қар- шини манғитлар, қтой ва қипчоқлар, Мирзачўлни юзлар, Фарғонани минглар, Зарафшон водийсини найманлар эгаллади. Маишатга берилиб кетган Абул- файзхоннинг саноқли кунлари қолди. Бухоро хонли- гидаги бу аҳволни кузатиб келаѐтган Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Бухорони босиб олиш учун Амударѐдан ўтиб, Бухоро як.инидаги Чорбакрда тўхтайди. Чор- бакр нуфузи кучли саидлар макони эди. Бундан ха- бар топган Абулфайзхон, унга пешвоз чиқиб, унинг ѐрдамида атрофидаги нуфузли амалдорларни Бухо- родан бошқа юртларга бадарға қилмоқчи бўлади. Улар орасида Ҳаким Оталиқ манғитнинг ўғли Раҳим-бий ҳам бўлган. Бундан хабар топган Раҳимбий унинг изидан тушиб, 1747 йилда ўлдиради ва унинг 9 ѐшли ўғлини тахтга ўтқизади 1 . Бир йил хам ўтар-ўтмас уни ҳам қатл этиб, ҳукмронликни ўз қўлига олади. Раҳим- бий оталиқ жуда устамонлик билан секин-аста ўз мавқеини мустаҳкамлаб олгач, 1753 йилда манғит сулоласининг биринчи ҳукмдори сифатида Бухоро тахтига ўтиради. Шундай қилиб, Бухорода 1753 йилда хонлик тугатилиб, амирлик бошланади. Амир Мухаммад Раҳимбий мустақилликка интил- ган вилоят ҳокимлари билан қаттиқ курашиб, Шаҳ- рисабз, Ургут, Жиззах, Ўра-тепа, Ҳисор каби беклик- ларни Бухорога қўшиб олишга эришади. Фарғона мулки эса XVIII аср бошларида Бухородан ажралиб, мустақил бўлиб олган эди. Фарғона давлатининг биринчи хони ўзбекларнинг минг қавмидан Шоҳрух- бий бўлган. Тарихий манбаларда Фарғона давлати Қўқон хонлиги номи билан тилга олинади. XVIII аср ўрталарига келганда Қўқон хонлиги ҳар жиҳатдан ўзини ўнглаб олган мустақил давлат эди. ' Мирзо Абдал Азим Сами. Тарих-и-салотин манғития. Перевод Л.М.Ефифановой. Москва-1962, стр.44. 269 ■ц- ХУЬХУШ асрлар давомида Мовароуннаҳрда юз берган сиѐсий вазиятнинг бу қадар мураккаблигига қарамай, мамлакат аҳолиси таркибида азалдан яшаб келаѐтган ўтроқ этник қатламнинг мавқеи жуда кат-та эди. Қишлоқ аҳолиси асосан анъанавий суғорма деҳқончилик билан, шаҳар аҳолиси кўп тармоқли ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланар- ди. Адир ва даштга яқин яшайдиган аҳоли эса яйлов- га ҳайдаб боқиладиган чорва билан кун кечирар эди. Умуман, суғорма ва лалмикор деҳқончилик билан шуғулланувчи турғун аҳ.оли ҳаѐтида чорва ѐрдамчи хўжалик манбаи ҳисобланган. Ёрдамчи чорва хўжа- лиги нафақат қишлоқ, балки шаҳарлик ҳар бир ўзбек хонадони учун ҳам зарурий хўжалик анъанаси ҳисобланган. Мовароунргаҳр ва Хоразмга турли даврларда (XIII- XIV асрларда) келиб ўрнашиб қолган туркий қабила- лар (абдал, қарлуқ, қангли, аз, уз, калтатой, турк, тухси ва бошқалар) ўз уруғдошлари — Шайбоний ўз-беклари билан тезда қоришиб кетдилар. Уларнинг бадавлат қисмигина ХУТ-ХУШ асрларда ўз қабилавий этник номларини сақлаб қолган ҳолда, ярим ўтроқ ҳаѐт кечирди. Кўчманчи ўзбекларнинг давлатманд аслзодалари шаҳарларга жойлашдилар ва мамлакат сиѐсий ҳаѐтида ҳукмронликни қўлга киритиб, маҳал- лий аҳоли билан аста-секин қариндошлашиб, ўтроқ ҳаѐт кечира бошлади. Давлатманд чорвадорларнинг сиѐсий ҳокимият билан боғлиқ бўлмаган аксарият қисми ХУ1-ХУШ асрлар давомида Ўрта Осиѐнинг тоғолди туманларида адир ва даштларга жойлашиб, ўзларининг анъанавий чорва хўжаликлари билан шуғулланишда давом этдилар. Уларнинг ҳаѐт тарзи ярим ўтроқликда ўтган. Улар воҳага туташ адир ва чўлларда капа ва қора уйларда яшаганлар. Эрта ба-ҳор чорва молларини ҳайдаб дашт-адирларга чиқиб кетиб, кузда дон ва полиз экинларини йиғиштириб олингандан кейин чорва билан қишлов жойларига қайтиб, куз ва қишни ўтказадилар. Шундай ҳаѐт эрта баҳорда яна қайтарилган. Таниқли этнограф К.Шо- ниѐзовнинг кузатувига кўра, турли даврларда Ўрта Осиѐга келиб ўрнашиб қолган туркийзабон қавмлар- нинг аксарияти ўтроқлашган, уларнинг ярим ўтроқ 270 ва кўчманчилик билан шуғулланган қисми XIII асрда тахминдан юз мингдан ошмас эди. ХШ-ХУ асрларда Ўрта Осиѐга келиб қолиб кетган туркий ва туркийлашган мўғул қабилалари асосан Амир Темур ва Бобур қўшинларида хизмат қилар- дилар. Уларнинг кўпчилиги ҳарбий юришлардан сўнг тобе мамлакатларда турли вазифаларда қолиб, у ерларда оиласи билан яшарди. Масалан, барлослар- нинг айрим гурухлари Афғонистонда, Дехли атрофла- рида, Кашмирда ўрнашиб қолган. Арлот, қипчоқ, найман, арғун, мўғул гурухлари Афғонистонда, жало- йирларнинг катта қисми Эроннинг шимолида ва Озарбойжонда қолиб кетган. Таъкидлаш жоизки, анъанага кўра, жангга отлан- ган турк-мўғул суворийси ўз оила ва уруғ-аймоқ- ларини бирга олиб юрган. Шайбонийхон Мовароун- наҳрга қўшин тортиб келганда, унинг лашкарида 92 қавм суворийси хизмат қилган. Демак, ҳар бир қавм- ни минг оиладан иборат десак ва ҳар бир оила ўртача 6-7 кишидан иборат бўлса, у ҳолда, XVI аср бошлари- даги Шайбонийхоннинг ҳарбий юришлари муно- сабати билан камида 500-600 минг Даштиқипчоқ ўз- беклари Мовароуннаҳр ва Хоразмга кириб келган. Ўрта Осиѐ ҳудудларида уларнинг барчаси қолиб, тубжой аҳоли билан қоришиб кетганда ҳам, бу рақам маҳаллий турғун этник қатламга нисбатан арзимаган нарса эди. Шунинг учун ҳам антропологик тадқиқот натижаларига кўра, XVI аср давомида аҳоли этник таркибида сезиларли ўзгаришлар юз бермади. Маса- лан, кўчманчи ўзбеклар кўпроқ кириб келган Хоразм ўлкасини олсак, XIV-XVI асрлар давомида маҳаллий Хоразм аҳолисининг маълум қисми Мовароуннаҳрга кўчиб келган. Амир Темир Хоразмга охирги юри- шида (1388 йй.) Урганчни забт этгач, шаҳар аҳолиси- нинг кўпчилигини, биринчи навбатда ҳунарманд- ларни бола-чақалари билан Самарқандга кўчириб, усталарни Оқсарой қурилишида ишлатган. Шайбо- нийхон Хоразмни истило қилгач, Қиѐт ва бошқа ша- Ҳарлар аҳолисини мажбуран Мовароуннаҳрга кўчир- ган 1 . Бухоро амирлари ҳам Хоразмга бир неча бор Абулғозий. Шажараи турк, Тошкент-1992, 134 бет. 271 юриш қилиб, унинг талай ахолисини Ҳисорга, Бухо- рога, Самарқанд ва Тошкентга кўчирган 1 . XIX аср- нинг охири ва XX аср бошларида Мовароуннаҳрнинг турли жойларида "урганжи"лар этник номининг уч- раши ана шу кўчганларнинг авлодлари бўлса керак. Шунга қарамай, сўнгги ўрта асрларда Хоразм аҳоли- сининг асосини сартлар ташкил этарди. Хоразмнинг жанубида туркманлар ҳам яшаб, асосан чорвачилик билан шуғулланардилар. Бу заминга четдан кириб келган талайгина қабилалар: печенеглар, қипчоқлар, ўғузлар, қўнғирот ва чаграклар эса кўпроқ шимолий Хоразмда яшардилар. Даштиқипчоқликларнинг тили қипчоқ-ўғуз лаҳжа- сида бўлган. Маҳаллий туркийзабон аҳоли эса қар- луқчигил лаҳжасида гаплашган. Демак, Мовароун- наҳр туркийларининг қадимийлари қарлуқ лаҳжа- сида, Чингизхон босқинидан бошлаб бу заминга кириб келган туркий-гўй кўчманчилар эса туркий тилнинг қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзлашганлар. XVI аср бошларида Шайбоний ўзбекларининг бу заминга катта-катта гурухлар бўлиб кириб келиши билан қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзловчи аҳоли янада қалинлашади. Чунки унга қадар ҳам бу лаҳжа- ларда сўзлашувчи этник гурухлар Мовароуннаҳр ва Хоразмда кенг тарқалган эди. Аммо Мовароуннахрда қарлуқчигил лаҳжаларида сўзлашувчи аҳоли туркий этноснинг асосини ташкил этарди. Кейинчалик қип- чоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзлашувчи аҳолининг ўтроқ ҳаѐтга ўтганлари маҳаллий тубжой аҳоли билан ара- лашиб, қоришиб кетгач, улар ҳам Мовароуннаҳр-нинг барча қадимий туркий қавмлари каби қарлуқ-чигил лаҳжасида сўзлашадиган бўлди. Ана шу уч туркий тил лаҳжасининг қоришуви натижасида шаклланган тил ўзбек тилшунослик фанида шартли равишда "чиғатой тили" ѐки "эски ўзбек тили" деб аталадиган бўлди. Шундан бошлаб, дейилади ўзбек тилшунослигида, эски ўзбек тили Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг барча ахолисининг умумхалқ тилига ай- ланди 2 , Аммо "эски ўзбек титш" ҳақида гап кетганда, 1 Шарофиддин Али Яздий Зафарнома. Тошкент-1997, 119 бет. 2 Абдураҳмонов Ғ.А., Шукуров Ш. Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси. Тошкент-1973, 16-18 бетлар. 272 аслида XI-XII асрларда ғарбий Қорахонийлар давла-ти доирасида, айнан Мовароуннаҳрда умумтурк тили-дан ажраб чиқиб, қарлуқ-чигил лаҳжалари асосида шаклланган туркий тилни тушунмоқ керак. Бу тил жуда қадим замонлардан суғдий ва хоразмий, У1П-1Х асрлардан бошлаб араб ва форс-тожик сўзлари би- лан бойиб борди. Эски ўзбек тилида сўзлашувчилар таркибига ХЛ/1-ХУШ асрлар давомида қипчоқ ва ўғуз лаҳжаларида сўзлашувчи этник гурухлар янада кўп- роқ қўшилса-да, аммо у қарлуқ-чигил лаҳжалари асо- сида юксак чўққисига кўтарилди. Хуллас, кўчманчи ўзбеклар Мовароуннаҳр ва Хо- размга келиб ўрнашганидан кейин вақт ўтиши билан маҳаллий аҳоли билан қоришиб, муқим яшовчи тур- кий ўзбекларга хос моддий маданият, маънавий- ахлоқий ҳаѐтни, этник урф-одатлар ва ибратли удумларни ўзлаштира бошлайдилар. Утроқ аҳолига хос турмуш тарзи ва муштарак маънавий дунѐ фа- зилатлари уларнинг рухига сингиб борди. ХУ1-ХУШ асрларда ва ундан кейин ҳам Ўзбекис- тон ҳудудида расмий тил ўзбек тили эди. Тожик тили ўзбек аҳолисининг маълум қисми учун (хусусан За- рафшон водийсининг айрим шаҳар ва тоғли қишлоқ- ларида) иккинчи тил ҳисобланган. Эски ўзбек тили Мовароуннаҳрда тожик-форс тили билан жуда яқин ва доимо узвий алоқада ривожланди. Шунинг учун бўлса керак, Мовароуннаҳр аҳолисининг талай қис- ми, айниқса зиѐлилар табақаси икки тилда: туркий ва тожик тилида сўзлашар ва ѐза олар эди. Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигида расмий маҳ- кама тили тожикча бўлгани ҳодда, Хоразмда Хива хонлигида нафақат жонли халқ тили, балки расмий маҳкама тили ҳам эски ўзбек тилида олиб борилар эди. Чунки Хоразм тилида араб ва тожик тилла- рининг таъсири қамроқ эди 1 . Шунга қарамасдан, хоразмликлар тилига ҳам ўзга тиллардан баъзи сўз-лар кириб қолган 2 . XVI асрда Даштиқипчоқдан Хоразм воҳасига кўчиб келган ўзбеклар минтақа аҳолисини нафақат Кононов А.А. Родословная туркмен. Соч.Абулгазихана Хивинского. М-Л, 1958, стр.36. 2 1Цербак А.М. Грамматика узбекского язмка. М-Л. 1962, стр.15. 18-74 273 сон жиҳатдан кўлайишига, балки этник жиҳатдан ранг-баранг бўлишига олиб келган. Кўчиб келган эт- ник гурухлар экинбоп ер ва яйлов талашиб, бир- бирлари билан урушиб турганлар. Ҳукмронликни даъво қилиб, баъзи қабила бошлиқлари хонлар би-лан рақобатлашиб, мамлакат тинчлигини тез-тез бузиб турардилар. XVII асрга келиб бу курашларга барҳам бериш ва мамлакатда осойишдаликни ўрна-тиш зарур бўлиб қолди. Хива хони Абулғозий мамла-катда осойишта ҳаѐт барпо этиш мақсадида 1646 йилда ислоҳат ўтказди. Бунга кўра, Амударѐнинг қу-йи ҳавзаларида яшовчи ўзбек қавмларининг ҳар икки- тасини бир жамоага бирлаштириб, тўрт жуфт (қўнғи- рот-қиѐт, қангли-қипчоқ, нукус-манғит, уйғур- найман) тўп ташкил қилган. Ҳар бир жуфтга экин майдонлари, ариқ ва каналлар ва яйловларни бўлиб берган. Уларга 14 та кичик этник гурухларни қўшиб қўйган 1 . Лекин Бухоро ва Хива ўртасидаги ўзаро талончи- лик урушлари мамлакат иқтисодий ҳаѐтига жуда катта салбий таъсир кўрсатди. XVIII асрнинг охирги чорагига келиб мамлакатда очарчилик, ундан кейин ўлат касали бошланиб, кўпчиликнинг ѐстиғини қу- ритди. Ахолининг талай қисми ўзга юртларга кетишга мажбур бўлади 2 . Хива хонлигида юз берган вазият- дан усталик билан фойдаланган Мухаммад Амин қўнғирот тахтни эгаллайди. Хоразмда қўнғиротлар сулоласига асос солинади. Шундай қилиб, XVIII аср давомида Ўрта Осиѐда учта хонлик ташкил топиб, Хоразмда қўнғиротлар, Бухорода манғитлар, Қўқонда минглар ҳокимият тепасига келади. Улар Даштиқипчоқнинг ўзбеклар элидан келган кўчманчи қавмлар бўлиб, иқтисодий- хўжалик, сиѐсий ва этномаданий жиҳатдан юксак даражада ривожланган тубжой маҳаллий аҳоли таъ- сирида вақт ўтиши билан ўтроқлашиб кетадилар. Аммо сиѐсий ҳокимият улар қўлида бўлганлиги ва тубжой аҳолининг кўпчилиги туркийда сўзлашган- лиги учун Туркистонда туркий этносга хос ўзбек рухи барча ахоли қонига сингиб боради. XVIII асрда бу юрт ўтроқ ўзбеклар элига, ўзбеклар юртига айланади. 1 Материалн по истории туркмен и Туркмении. Том 2, М-Л 1938, сгр.327-328. 2 Ўзбекистон тарихи. Тошкент-1993. 263 бет. 274 5- : Волга ва Ўрол дарѐлари оралиғида кўчиб юрувчи, Абулхайрхоннинг таянчи бўлган манғит қабилалари XV асрнинг иккинчи ярмида "Нўғой Ўрда" номи би-лан тарихга кирган давлатни барпо қиладилар. Нўғой Ўрдадан шимолда мустақил "Сибир хонлиги" ташкил топади. Бир гурух ўзбек қабилалари (200 минга яқин оила) Абулхайрхон давридаѐқ Чу дарѐси водийсига бориб, 1466 йилдан мустақил яшай бошлаган эди. Абулхайрхон ўлимидан кейин тахт учун курашларга қатнашишни истамаган Оқ Ўрда ўзбекларининг ай-рим гурухлари Чу воҳасида яшовчи кўчманчиларга бориб қўшилади. Манбаларда қайд қилинишича, улар XV асрнинг иккинчи ярми ва XVI асрнинг би-ринчи чорагида ўзларини "ўзбек-қозоқ" деб атаган-лар 1 . XVI асрнинг ўрталаридан, қозоқлар элат бўлиб шакллангач, улар тарихий манбаларда "қозоқи"лар деб тилга олинади 2 . XVI аср охири ва XVII аср бошларида қозоқлар шундай кучайиб кетдики, ҳатто ўз яйловларини ҳимоя қилишдан ташқари, ўзбек шайбонийлари билан ҳам бемалол кураша олардилар. Ўлар XVII асрда Шайбо-ний ўзбекларидан қолган шарқий Даштиқипчоқ ерларини босиб олиб олиш билан чегараланмай, ҳатго Тошкентга ҳам ҳужум қилиб, жунгарлардан Тошкент ва Тошкент воҳасини тортиб олади. Таниқли элшунос К.Шониѐзовнинг ѐзишича, Даш- тиқипчоқдан Мовароуннаҳрга кўчиб келган этнос - ларнинг ҳаммаси ҳам кўп сонли бўлавермаган. Улар-нинг айримларигина, масалан, қипчоқ, сарой, қўнғи-рот, юз, минг, найман, манғит, қтойлар бошқаларга нисбатан йирик этник гуруҳлар эди. Мазкур этнос-лар ичида энг кўп сонлиси қипчоқлар эди 3 . XVIII аср охири-Х1Х аср бошларида қипчоқлар 270 минг атро-фида бўлган 4 . Таъкидлаш жоизки, Даштиқипчоқ кўч-манчи қабилаларининг ҳаммаси ҳам Мовароуннаҳрга кўчиб келмаган. Уларнинг бир қисми ўз она юртла-рида қолиб, кейинчалик қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз, Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling