Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi



МИР 
АММОН 
ДЕҲЛАВИЙ
ЧОР ДАРВЕШ 
ҚИССАСИ
ТОШКВНТ "ЎҚИТУВЧИ' 
/ж >
www.ziyouz.com kutubxonasi


АЗИЗ КИТОБХОШ
"Чор Дараеш диссаси 'ни Сизнииг ота боболарингиз севиб мутолаа 
дилишган. 
"Богу 
баҳор' 
тўрт 
ошиҳ — Форс, 
Ажам, 
Чин-Мочин 
шаҳзодалари, 
яманлик 
савдогарминг 
саргузашти 
бўлиб, 
муаллиф 
улариинг ишҳ можароларини Гум нодшоҳи Озодбахт таҳдири билан 
заррин ипларда усталик билан боглайди.
"Чор Дарвеш ҳиссаси"ни ўҳир экансиз, дўстлик ва душманлик, 
содиҳлик ва маккорлик каби ҳабтнинг бир ҳатор ҳарама ҳарши ҳутб- 
ларидан огоҳ бўласиз. Зеро, бу ажойиб китобни Сизга таҳдим 
этишдан маҳсад — яхши фазилатлар ва эзгу ишларга чорлашдир. 
Омад Сизга ёр бўлсин, китобхон дўстим.
Нашрга тайёрловчи ва сўэбоши муаллифи: БАХТИЁР ОМОН
Д 26
Деҳлавий Мир Аммон.
Чор дарвеш қиссаси /Нашрга тайёрловчи ва 
сўзбоши 
муаллифи 
Б. 
Омон.—Т.: 
Ўқитувчи, 
1996.—176 б.—(Шарқ педагогикаси).
И(Хинд)
4700000000-143
Д ----------------------- 110— 96
353(04)-96
1ХВ^ 5-645-02699-3 
© "Ўҳитувчи" нашриёти, 1996 йил.
www.ziyouz.com kutubxonasi


ШАРҚ 
АДАБИЁТИ 
ДУРДОНАСИ 
(Сўз 
боши 
ўрнида)
Ота-боболаримиз 
"Минг 
бир 
кеча", 
"Калила 
ва 
Димна", 
"Қобуснома", 
"Бахтиёрнома", 
"Бахтнома", 
"Ахлоқи Муҳсиний", "Тўтинома", "Ҳотамнома", "Синдбод- 
нома" 
сингари 
ганжина 
асарларни 
севиб 
мутолаа 
ҳилишганини яхши биламиз. Ажойиб ва ғаройиб мазкур 
ҳисса қаҳрамонлари уларнинг серзавҳ ҳаёти мазмунига 
айланиб қолган эди. Аммо "изм" мафкураси даврига 
келиб, авлодларимиз маънавий-руҳий оламини бойитиб, 
ҳам тўлдириб турган халҳ китоблари, халҳ эртаклари, 
халҳ ҳўшиҳлари ва ҳатто халҳ ўйинлари билан яҳиндан 
танишиш, 
уларни 
ўқиб-ўрганиш 
бахтидан 
маҳрум 
этилдик. Бу "маънавий бўшлиқ" руҳий оламимизда изсиз 
ҳолмади, албатта...
Истиқлолга эришганимиздан (1991) кейин елкамизга 
"офтоб тегди", ҳадимий халҳ фахри ва бебаҳо бойлиги 
сан&^миш аждодларимизнинг бой адабий-тарихий ме- 
росини бемалол нашр эттириш, тарғиб ҳилиш ва шу 
йўл орқали ёш авлодни маърифатли, одоб-ахлоқли қилиб 
тарбиялаш имкони туғилди.
Менимча, биз ноширлар, енгил-елпи, юзаки ёзилган 
асарларни бир чеккага суриб қўйиб, юҳорида санаб 
ўтилган ва номлари зикр этилмаган гўзал шарҳона 
қўлёзмаларни тўплаб, нашрга тайёрлаш ва уларни кенг
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўқувчилар оммасига тезроқ етказиш чора-тадбирларини 
кўришимиз 
лозим. 
Тошкентдаги 
Шарқшунослик 
ва 
Қўлёзмалар 
институтлари 
фондида 
бундай 
камёб 
қўлёзмалар беқисоб. 1994 йилда иш бошлаган республика 
"Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази шундай 
шарафли ишлар бошида туради, деб ўйлаймиз.
Мана, энди "Чор дарвеш қиссаси"га навбат тегибди. 
Мазкур асарни қайтадан нашрга тайёрлаш менга завқ- 
шавқ 
бағишлайди. 
Ота-боболаримиз 
1917 
йил тўн- 
таришига қадар авайлаб-асраб келган бу машқур асар 
Сизу бизнинг кўнгил мулкимиздан қам мустақкам ўрин 
олишига ишонаман.
"Чор дарвепГнинг Мир Аммон Деқлавий (Ҳиндистон) 
томонидан XIX аср бошида яратилган урдуча варианти 
— "Боғу бақор" Шарқда тезда машқур бўлиб кетди. Шу 
боис, моқир таржимон Тоқир Иброҳимов бу жиддий 
ишга қўл уриб, Деқлида (1964) чиққан мукаммал нашри 
асосида уни ўзбекчалаштирди. Ҳозирги кунга қадар 
"Боғу баҳор"нинг учта нашри (1967, 1971, 1989) дунё 
юзини кўрди. Аммо қануз мазкур китобнинг харидори 
бисёр.
Таржимон қақида икки оғиз сўз. Тоқир Иброқимов 
1931 йилда Тошкентда туғилган. У Бадиий адабиёт, 
кейинроқ Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат 
нашриёти, 
сўнгра 
"Радуга" 
(қозирги 
А. Қодирий 
номидаги 
Халқ 
мероси 
нашриёти) 
нашриётларида 
муқаррир, Бош муқарир лавозимида 35 йил қалол 
хизмат қилди. Унинг саъй-қаракатлари эвазига Шарқ 
адабиётининг юзга яқин яхши китоблари нашр этилди.
Тоқир Иброқимов таниқли таржимон қамдир. "Боғу 
бақор"дан ташқари, у Сембен Усмоннинг "Сенегал ўғли”, 
К.Нарайаннинг "Авлиё Рожу” романлари, Лу Синнинг 
"Ҳикоялар" қамда бир неча кичик асарларини она 
тилимизга моқирона ўгирди.
"Чор дарвеш қиссаси"га талаб ниқоятда катталигини 
қисобга олиб, ушбу асарни яна сизнинг эътиборингизга 
қавола зтишни лозим топдик. Асар тақдим қилинишидан 
аввал таржимон билан қамкорликда уни яна бир қайта 
танқидий 
кўздан кечириб чиқилди ва таржимадаги
www.ziyouz.com kutubxonasi


жузъий 
нуқсонлар 
тузатилди. 
Енгиллик 
туғдириш 
маҳсадида, 
изоҳлар 
варақ 
тагида 
бериб 
борилди. 
Китобнинг сўнггида муаллиф ва унинг асари ҳақида 
қисқача маълумот берилди.
Мана, ниҳоят Сиз кутган китоб қўлингизга етиб 
борди. Дили содиқ, ишқи собит тўрт ошиҳ саргузашти 
ила танишар экансиз, хаёлингизда гўё баҳор чоғи ран- 
го-ранг гуллар очилган, ариқларда зилол сувлар, мавж 
ураёттан, дарахт шохларида эса булбул ва ҳумрилар 
чаҳчаҳлашиб, ишқ розини баён этаётган чаманзорга 
киргандай бўласиз...
Шундай ҳилиб, Шарқ адабиётининг дурдоналаридан 
бўлган "Чор дарвеш"нинг мутолаасига марҳамат қилинг.
БАХТИЁР ОМОН
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling