Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


— Ҳечҳиси йўҳ, бош устига,— деди у ғуломга


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

— Ҳечҳиси йўҳ, бош устига,— деди у ғуломга.
Савдогарвачча дўкондорнинг олдига борди. Дўкондор
уни кўрди-ю, ишҳ найзаси унинг у ёҳ-бу ёғидан ўтиб 
кетди. У ўрнидан туриб, тавозе билан савдогарваччага 
пешвоз 
чиҳди. 
Лекин эс-ҳуши 
бошидан 
учган эди. 
"Домимга илинди" деган фикр бир лаҳзада савдогарвач- 
чанинг кўнглидан ўтди. Улар қучоҳлашиб кўришгач, 
хожа йигитнинг пешанасидан ўпиб, ёнига ўтҳазди.
— Энди бизни исми шарифинг ва насл-насабингдан 
огоҳ ҳилсанг,— деди хожа хушмуомалалик билан.— Қа- 
ердан келяпсан-у, ҳаерга бориш хаёлидасан?
— Бу ҳулингиз Рум мамлакатидан,— деб жавоб берди 
савдогарвачча. Асли туғилган жойим Истамбул. Қибла- 6
6 Мир Аммон Деҳлавий
www.ziyouz.com kutubxonasi


гоҳимизнинг касблари савдогарчилик. Эндиликда қариб- 
қартайиб, сайру сафарга ярамай қолдилар. Шу сабабли 
тижорат қилгин деб, менга ижозат бердилар. То шу 
кунгача уйдан чиққан эмасман. Биринчи марта сафарга 
чиқишим, 
шунинг 
учун 
дарёга 
тупшшдан 
қўрқиб, 
қуруқликдан юришга жазм этдим. Ажам шаҳрида сиздек 
хушахлоҳ, олижаноб одамнинг борлигини эшитдим-у, 
фаҳат сиз каби бир зот билан учрашсам, деган ниятда 
бу томонларга йўл олдим. Ниҳоят, ҳузурингизга келиб, 
сизни кўришга мушарраф бўлдим. Кутганимдан ҳам 
зиёда экансиз. Дил истаги ҳаноатланди. Соғу омон 
бўлинг, мен энди йўлимга равона бўламан.
— Эй, ҳароғим!— деди хожа бу ширин гаплардан ақли 
учиб.— Бундай гапларни асти гапирма. Бир неча кун 
ғарибхонамни мунаввар ҳил. Айт-чи, молларинг, му- 
лозимларинг ҳаерга ҳўнди?
— Мусофирнинг 
уйи 
карвонсарой,— деди 
йигит.— 
Улар ўша ерда ҳолди, мен сизни кўргани югурдим.
— Сенга у ерда туриш муносиб эмас,— деди хожа.— 
Мен шаҳримда анчагина эътиборли одамман. Обрў-мар- 
табам ҳам баланд. Дарров уларни чаҳиртир. Сенинг 
молларингга алоҳида бир жой бераман. Молларингни 
менга кўрсат, бир иложини топиб, кўпроҳ фойдага сотиб 
берай. Узинг ҳам хурсанд бўласан, сафар харажатлари 
ҳам чиҳиб кетади. Менинг уйимда бир неча кун 
истиҳомат ҳилгин, мен ҳам сендан эҳсонманд бўламан.
Савдогарвачча ёлғондан узр айтган эди, хожа ҳулоҳ 
ҳам солмади. Гумаштасини чаҳириб бир неча ҳаммол 
олиб, тезда карвонсаройдаги барча молларни фалон жой- 
га олиб бор| ишни буюрди.
Савдогар&
1
чча бир ғуломини хожа гумаштасига ҳўшиб 
унга молу кўч-кўронларни йиғиштиришга ёрдам беришни 
тайинлади. Узи эса шомгача хожа дўконида ўтирди. Кеч 
кириб, дўкон ёпилгач, хожа уйига ҳайтиш тараддудига 
тушди. Итга хизмат ҳилаётган бир ғулом итни кўтарди, 
иккинчиси фил суягидан ишланган курси ва гиламни 
олди. Қафасдаги кишиларга соҳчилик ҳилаётган икки 
баҳайбат ҳабаш эса уларни ҳаммолларга кўтартириб 
йўлга тушди. Хожа бўлса, савдогарваччанинг ҳўлидан 
тутиб, у ёҳ-бу ёҳдан гапириб, ҳовлига бошлади.
Савдогарвачча ҳараса, подшоҳ ва амирларга муносиб 
олийшон 
макон. 
Ариҳ 
бўйига 
кумушранг 
гилам 
тўшалган. Кайфу сафо ҳилшп учун нимаики керак
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling