Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси
Ҳуюии олийни олиб, ясовул айтилган жойга борди
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi
Ҳуюии олийни олиб, ясовул айтилган жойга борди.
Қараса, дарвешлар юз-қўлларини ювиб, ўз йўлларига равона бўлиш тараддудида турибдилар. — Эй, азизлар!— деди ясовул.— Подшоҳи олам сизларни йўҳлаяпти. Марҳамат ҳилиб, мен билан юринглар. — Эй, отахонимиз!— дейишди дарвешлар бир- бирларига ҳараб олишгач.— Бизлар ўз дилимизнинг под- шоҳимиз, фоний дунё подшоҳи билан ҳанчалик ишимиз бор? — Эй, азизлар! Хавотир олманглар, борсанглар дуруст бўлади,— деди ясовул. Шунда дарвешлар Муртазо Алининг айтганлари бўлаётганини кўриб, хурсандлик билан ясовул олдига тушишди. Саройга бориб, подшоҳга рўбарў бўлгач, ҳўлларини дуога очишди: — Отахонимиз! Бахт ҳуши бошингиздан учмасин. Подшоҳ Озодбахт девони хосга кириб, хешу аҳрабо- лари ва амирларни таклиф этди. www.ziyouz.com kutubxonasi — Ғарибона кийинган анави тўрт кипшни чақиринглар,— деб буюрди. Фақирлар киргач, ўтиришга таклиф қилиб, ҳол-аҳвол сўради: — Эй, фаҳирлар! Қаердан келиб, ҳаерга кетяпсизлар? Уй-жойингиз ҳаерда? — Подшоҳнинг умр давлатлари зиёда бўлсин. Биз фаҳир кишилармиз. Кўп ваҳтдан бери сайру сафардамиз, хонамиз ҳам елкамизда. Фаҳир ҳаерга етганда шом бўлса, уйи ўша ердир, дейишади-ку. Бу омонат дунёда шунча кўп нарса кўрдикки, баёнини ҳаердан бошлаб, ҳаерда тугатишга ҳайронмиз. Озодбахт уларга тасалли бериб, кўнглини кўтарди, анвойи ноз-неъматлар билан уларни хўб меҳмон ҳилди, сўнг табассум билан: — Кечаси сизлар ўз саргузапггларингизни ҳикоя ҳилиб берганингизда мен ҳам ўша ерда эдим. Икки дарвешнинг ҳиссасини эшитдим. Энди ҳолган иккитангизнинг саргу- заштингизни ҳам эшитсам, бир неча кун ҳузуримда ҳолсанглар, деган умидим бор. Донолар, дарвеш ҳадами радди бало, дейишади,— деди. Дарвешлар подшоҳнинг гапидан ваҳимага тушиб ҳалтирашди. Бошларини ҳуйи солганча индамай ўтираверишди. Гўё тиллари танглайларига ёпишиб ҳолгандай эди. Подшоҳ дарвешларнинг азбаройи ранглари ўчиб, ҳўрҳиб кетишганидан тиллари калимага келмай ҳолганини кўриб, ўзи сўз бошлади: — Бу дунёда бошидан ажойиб ва гаройиб ҳодисаларни ўтказмаган ким бор? Мен подшоҳ бўлсам ҳам шундай воҳеаларни кўрганман. Бўлмаса, аввал мен айтиб берай, сизлар тингланг. — Олам тургунча туринг!— дейишди дарвешлар.— Фаҳирларга илтифотингиз шунча катта экан, марҳамат ҳилиб бошланг. Подшоҳ Озодбахт ўз ҳикоясини бошлади: Эй, дарвешлар! Подшоҳ можаросини тингланг, Айтай бошдан кечганин, дил садосини тингланг, Фаҳирлар хизматида доим бўлай мен ҳозир, Фалак жабру ситами шўр-ғавғосини тингланг. Қиблагоҳим вафот этгач, тахтга мен ўтирдим. Айни йигитлик чоғларим эди. Бутун Рум мулки менинг та- www.ziyouz.com kutubxonasi (лрруфимда эди. Иттифоқо бир куни шаҳримизга жуда ■ уи мол билан БадахшондАн бир савдогар келди. Сарой аҳли: "Шу пайтгача шаҳримизга бундай катта савдогар кслган эмас”, деб хабар етказган эди, уни ҳузуримга чорладим. У менга муносиб бўладиган бутун дунё молларидан гуҳфа олиб келди. Келтирган нарсаларининг ҳаммаси асл, бебаҳо эди. Совғалар орасида шундай бир ҳутича бор эдики, ундаги лаълнинг ранги ниҳоятда чиройли, шакли расо, ўзи ҳам беш мисҳол келарди. Мен подшоҳ бўлсам ҳам бундай лаълни кўрмаган, эшитмаган эдим. Лаъл менга ёҳҳанидан савдогарга инъом-эҳсонлар, мам- лакатимизда эркин тижорат ҳилиш учун ёрлиҳ бердим. Мен кунда хазинадан у лаълни олдириб келиб, завҳ билан тамошо ҳилардим. Бир куни девонда ўтирган эдим. Амирлар, аркони давлатим ҳузуримда оёҳ узра туришар, турли мамла- катлардан менга муборакбод ҳилгани келган элчилар ҳам шу ерда эди. Шунда одатимга мувофиҳ лаълни сўратган эдим, хазиначим олиб чиҳди. Мен лаълни ҳўлимга олдим-да, таърифини ҳилиб, фаранг элчисига бердим. У лаълни кўриб, табассум ҳилди-да, замонасозлик билан маҳтаб ҳўйди. Шу тариҳа лаъл ҳўлдан-ҳўлга ўтиб, ҳамма кўрди. — Дарҳаҳиҳат, ҳиблаи оламнинг иҳболлари баланд экан, шунинг учун ўзларига бундай лаъл насиб ҳилган. Валлоҳи аълам, шу кунгача бирор подшоҳда бунаҳа жавоҳир бўлган эмас,— дейишди йиғилганларнинг ҳам- маси бир оғиздан. Бир маҳаллар отамнинг доно вазири бор эди. Отам вафот этгандан кейин у менинг вазирим бўлиб ҳолди. — Бир ҳошиҳ ҳонимдан кечсангиз бир арзим бор эди,— деб илтимос ҳилди шу вазирим одоб билан. — Гапир!— деган эдим, у сўз бошлади: — Эй, олампаноҳ! Сиз подшоҳсиз. Бир тошни шун- чалик таърифу тавсиф ҳилиш подшоҳларга ярашмайди. Ранг ва шакл жиҳатдан ғоят беназир бўлгани билан барибир у бир тош-да. Мана, ҳозир ҳузурингизда барча мамлакатларнинг элчилари турибди. Улар шаҳарларига ҳайтгач, албатта, сизни гап ҳилишади: "Қизиҳ подшоҳ экан, ҳандайдир бир лаълни топиб олиб, кунда хазина- дан олдирар, таърифини келтириб, ҳаммага кўз-кўз www.ziyouz.com kutubxonasi қилар экан", дейишади. Бу гапни бирон подшоҳми ёки рожами эшитиб қолса, мажлисда кулги бўлади. Олам- паноҳ! Нишопурда бир савдогар бор. Ўша савдогар ҳар бири етти мисҳол келадиган ўн икки лаълни итининг бўйнига осиб ҳўйган... Вазирнинг гапини эшитиб, ғазабга келдим ва ўзимни тутолмай амр этдим: — Жаллод! Бунинг калласини ол! Жаллод унинг қўлини^боғлаб, ҳукмни ижро этгани ташҳарига судраган эди,^~ фаранг элчиси қўлини ҳовуштириб ҳаршимга келди. — Сенга нима керак?— сўрадим ундан. — Вазирнинг гуноҳини эшитсам, деган умидим бор эди,— деди у. — Ёлғон гапиришдан ҳам оғир гуноҳ борми? Хусусан, подшоҳлар ҳошида,— дедим мен. — Унинг ёлғонлиги ҳали аниҳланганича йўқ,— деди фаранг элчиси.— Эҳтимол, айтган ганлари ростдир. Бе- гуноҳ одамни ҳатл этиш адолатдан эмас. — Ҳеч аҳлим бовар қилмайди,— дедим унга.— Мам- лакатма-мамлакат, шаҳарма-шаҳар бир тийин топаман деб, саргардон бўлиб юрадиган савдогар ҳар бири етти мисҳолдан келадиган ўн иккита лаълни итнинг бўйнига осиб ҳўйса-я?! — Таажжуб ҳиладиган жойи йўқ,— деди фаранг элчиси.— Шундай бўлиши мумкин. Бундай нарсалар кўпинча савдогар ва фаҳирлар ҳўлига тушади. Чунки уларнинг оёғи етмаган' мамлакат йўҳ, ҳаерда нимани топсалар, дарров олиб келадилар. Энг яхшиси, агарда вазир гуноҳкор бўлса, зиндонга ташланг. — Ҳай майли,— дедим ниҳоят.— Гапинг маъҳул. Қонидан кечдим. Аммо зиндонга ташлайман. Бир йил ичида гапининг ростлиги тасдиҳ бўлса, озод ҳиламан, бўлмаса, ҳаҳру ғазабимда зиндонда чириб кетади. Ҳукмимни эшитиб, ўша заҳотиёҳ вазирни олиб кетишди. Фаранг элчиси ҳурмат билан, менга таъзим ҳилди. Бу хабарни вазирнинг уйидагилар эшитиб, дод-фарёд кўтариб, мотамсаро бўлишди. Вазирнинг ўн тўрт яшар бир ҳизи бўлиб, ниҳоятда зебо, ҳобил, анчагина хат- саводли эди. Вазир қизини жуда яхпш кўрар, унга ўзининг девонхонаси орҳасида чиройли ҳаср ҳуриб бер- www.ziyouz.com kutubxonasi II эди. Отаси олий насаб кишиларнинг қизларини ўртоқ қилиб, чиройли чўриларни хизматига бериб қўйган эди. Қиз ўртоқлари билан ўйин-кулгида умр ўтказардн. Вазир зиндонга ташланган куни қиз ўртоқлари билан ўйнаб-кулиб, қўғирчоқ тўй ўйнаб ўтирган эди. Чилдирма, ноғорани тунги бедорликка тайёрлаётган, то- нани қиздириб, тотли кулча ва ширинликлар пишираётган эди. Тўсатдан онаси дод солиб, ўзини уриб-юлиб, бош яланг, оёқ яланг кириб келди. Қизининг бошига муштлаб қарғагани турди: — Худо сенинг ўрнингга кўр бўлса ҳам ўғил берса кошкийди. Кўнглим озроқ тинчирди. Йиҳилганда отангга суянчиҳ бўларди. — Кўр ўғил нима ҳилиб берарди?— деди қиз.— Ўғил бола ҳиладиган ишни мен ҳам ҳила оламан. — Оҳ, бошингга тупроқ тўкилгур,— деди онаси.— Отангнинг бошига мусибат тушди: подшоҳ оддида но- маъҳул гап гапирган экан, зиндонга ташлабди. — Нима дептилар? Қани, мен ҳам эшитай,— деди қиз. — Отанг, Нишопурда 1 бир савдогар бор. Ўша савдогар ўн иккита бебаҳо лаълни итининг бўйнига осиб қўйган деган экан, бу гап подшоҳга маъқул тушмапти. Елғон гапирдинг, деб отангни ҳибсга олибди. Агар шу қаро кунларда ўғлимиз бўлганда, бир иложини топиб, бу гапнинг тагига етар, отасини қўллаб-қўлтиқлаб, под- шоҳга арз қилиб, қутқариб олган бўларди,— деб бўлган воқеадан қизини хабардор қилди онаси. — Эй, онажон!— деди қиз.— Тақдир билан курашиб бўлмайди. Балои ногаҳоний келганда инсон сабр-қаноат этиши керак. Кўз ёшидан фойда йўқ. Мабодо, душман подшоҳга бориб, аксини айтса, у баттар дарғазаб бўлади. Ундан кўра подшоҳ ҳақига дуо қилайлик, биз унинг фарзандларимиз. Қандай газаб қилган бўлса, шундай меҳрибонлик ҳам кўрсатади. Бу доно қиз онасига шундай сўзлар билан насиҳат қилиб, таскин бериб, индамай ўз хонасига кириб кетди. Қоронғу тушганда у мураббийсини чақиртирди. Унинг оёқларига йиқилиб, кўз ёш тўкиб, ялиниб-ёлворди: 1 Нишопур — Эроннинг қадимий йирик шаҳарларидан. www.ziyouz.com kutubxonasi — Мен онамнинг таъна-маломатидан қутулиш учун отамни қутқаришга қарор қилдим. Сен ёрдам берсанг, Нишопурга бориб, ўша итининг бўйнида лаъли бор савдогарни топаман-да, нима бўлса ҳам отамни қутқара- ман. Аввалига мураббийси сира кўнмади, аммо қиз икки оёғини бир ерга тираб олиб илтимос қилавергач, чор- ночор рози бўлди. — Ими-жимида сафар тайёргарлигини кўр, под- шоҳларга тортиқ қилишга арзийдиган моллардан харид қил. Керагича ғулом ва навкар ол. Лекин бу гапнинг шарпасини бирон кимса билмасин,— деди қиз. Мураббий сафар тараддудини кўра бошлади. У тайинланган молларни олиб, туя ва хачирларга ортгач, қиз эркак кийимини кийди-да, Нишопур қайдасан, деб йўлга чиқишди. Бу ишдан ҳамма бехабар қолди. Тонг отгач, вазирнинг уйида: "Қиз ғойиб бўлибди, ҳаерга кетгани номаълум", деган гап тарқалди. Вазирнинг хотини қизининг бадном бўлишидан қўрқиб, бу гапни босди-босди қилиб қўя қолди. Қиз бўлса, ўзини савдогарвачча деб, манзилдан- манзилга ўтиб, Нишопур шаҳрига етиб борди. Бутун молларини карвонсаройга тупшриб, хотиржам бўлди. Тун ўтиб, тонг отгач, ҳаммомга тушди-да, энг яхши Рум кийимларидан кийиб, шаҳар айлангани кўчага чиҳди. Юра-юра бозор майдонига етиб, чорраҳада тўхтади. Қа- раса, бир томонда жавоҳирлар дўкони турибди, унда ҳимматбаҳо тошлар ҳалашиб ётибди. Яхши кийинган ғуломлар дўкон олдида ҳўл ҳовуштириб турар, дўконда нимча ва чопон кийган эллик ёшлардаги бир кипш улфатлари билан чаҳчаҳлапшб ўтирарди. Серсавлат ҳам- суҳбатлари курсиларда ўтирипгабди. Савдогарваччаман, деб юрган вазирнинг ҳизи буни кўриб, таажжубланди, кейин ўзича ўйлаб шод бўлди: "Ишҳилиб, худо янглиштирмасин! Ҳойнаҳой отам под- шоҳга айтган одам шу бўлса керак. Албатта, шудир. Эй, худо, унинг сир-асроридан мени хабардор ҳил!" Иттифоҳо, кўзи ҳўшни дўконга тушиб ҳолди Унда иккита темир ҳафас бўлиб, ҳар бирига биттадан одам ҳамаб ҳўйилган эди. Уларнинг кўриниши Мажнундан ҳам бешбаттар эди, фаҳат ҳуруҳ тери-ю устихонлари ҳолган, холос. Соч-тирноҳларининг ўсиб кетганига одам- www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling