Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi
ҚИССАИ АВВАЛ
Шундай қилиб, ижозатингиз билан қиссамни бошлай- ман. Сизлардан илтимос, бутун вужудингаз билан тинглаб, адолатли ҳукм чиқаринг. "Чор дарвеш"да шун- дай битилган, қиссахонлар бундай ҳикоя ҳилишади. Қадим замонда Рум мулкида бир подшоҳ бўлган экан. Нўширавони одил десангаз ҳам, саховатли Ҳотам Тоий десангаз ҳам ўша экан. Бу подшоҳнинг номи Озодбахт бўлиб, пойтахти Қустунтания (Истамбул) экан. Унинг замонида халҳ тўқ, хазина тўла, лашкар бахтиёр, ғарибу ғураболар осуда яшар экан. Улар шундай тинч ва хушваҳт умр кечирар эканларки, ҳар бир хонадонда кундузи байрам, кечалари зиёфат берилаётганга ўхшар экан. Озодбахт ўз мулкида ўғриларни йўҳотиб, кисабур- ларни тугатиб, муттаҳам ҳаллоблардан ном-нишон ҳолдирмаган экан. Халҳ кечалари дарвозаларига зулфин солмас, растадага дўконларга қулф урилмас экан. Йўловчи мусофирлар хоҳ ўрмону хоҳ далада олтин-ку- мушларини жаранглатиб, бамайлихотир кетишаверар экан. Минглаб шаҳар Озодбахтга қарам, ҳисобсиз мамла- катлар хирож тўлар экан, бу ёруғ дунёда ниманики кўнгли истаса, ҳаммаси муҳайё экан. Аммо минг аф- суски, унинг ҳисмат боғида ҳаёт меваси — фарзанд ^ Рум — қадимги Византиянинг ўрта асрлардаги номи; Туркия (жой номларига оид изоҳлар бизники. Б.О.). www.ziyouz.com kutubxonasi кўкармаган экан. Шу важдан кўпинча хаёлга чўмар, беш вақт намоздан кейин доим шундай илтижо қилар экан: — Эй худо! Мен ожиз бандангдан барча иноятингни аямадинг. Аммо бир нарсадан сиқдинг, қоронғу кулбамни ёритувчи зиё бермадинг. Дилда армоним шуки, мендан кейин чироғимни ёқадиган, ўлаётганимда сув томизадиган меҳрибоним йўқ. Эй яратган, ҳамма нарса ўз қўлингда, менга ғойибдан бир ўғил ато қил. Менинг ному салтанатимдан бир нишон қолсин. Подшоҳ Озодбахт ҳирҳ ёшигача шундай умидлар билан яшабди. Бир куни Биллур саройда намозини ўҳиб бўлиб, тиловат қилиб ўтирар экан, тасодифан кўзи ойнага тушиб қолибди. Қараса, мўйловига бир оҳ мўй оралабди, у кумуш торга ўхшаб, товланиб турибди. Буни кўриб, Озодбахт кўз ёши тўкди, бағрини тилиб оҳу фарёд чекди. Ғам-андуҳда ўйга толди: — Афсус, умр бекор кетди. Мол-дунёга тўймай, уни остин-устин ҳилдинг. Шунча йиҳқан молу дунёни энди қайга элтасан? Бор давлатингни етти ёт бегона совуради. Паймонанг тўлиб, кунинг битиб ҳолибди. Бу дунёда яна беш кунлигинг бўлгани билан куч-ҳувватдан ҳоласан. Пешонангга тахт вориси битмаган экан. Эндиликда яхшиси, ҳўлингни ювиб ҳўлтиғингга ур-да, ҳолган қисҳа умрингни холиҳни ёд ҳилиш билан ўтказ. Озодбахт шу гапни кўнглида тугиб, боқҳа чиҳди-да, ашулачию раҳҳосаларга жавоб бериб юборди. "Бугундан бошлаб ҳеч ким менинг қошимга келмасин, кимда- кимнинг арз-доди бўлса, девонга келиб айтсин", дея фармойиш берди. Сўнг бир хонага кирди-да, жойнамоз ёзиб, ибодатга ўтирди. Қиладиган иши кўз ёши тўкишу оҳ-воҳ уриш бўлиб ҳолди. Шу тариҳа Озодбахт бир неча кунларни ўтказди. Шом, оғиз очар чоғи бир дона хурмо еб, уч ҳўплам сув ичиб, кечаю кундуз жойнамоз устида ўтираверди. Бу гап саройдан ташҳари чиқиб, аста-секин бутун мамлакатга ёйилди: "Подшоҳ салтанат- дан юз ўгириб, хилватни ихтиёр ҳилибди". Оқибатда чор- атрофда ғаним ва фитначилар кўпайиб, ҳар ким ўз билгича оёҳ оладиган бўлиб ҳолди. Хоҳлаган киши халқни эзиб, бошбошдоҳлик ҳилаверди. Қаердаки ҳоким бўлса, ишида камчилик кўпайиб кетаверди. Мамла- www.ziyouz.com kutubxonasi катнинг ҳар бурчагидан саройга арз-дод ёғилиб кеяа- верди. Сарой аҳли йиғилиб, маслаҳат ҳилгани турди. Охири шу маслаҳатга келиб тўхташди: "Жаноб вазир аҳлли, доно, подшоҳга яҳин ва мўътабар одам, мартаба бўйича ҳам ҳаммамиздан юҳори. У кишининг ҳузурига бориб кўрайлик-чи, нима маслаҳат чиҳаркин", дея ҳам- малари бирга вазир ҳошига келишди. — Таҳсири олам, подшоҳимизнинг аҳволи носоз, яна бир неча кун шундай кетаверса, не машаҳҳат билан йиғилган давлат беҳуда нест-нобуд бўлади, сўнг уни ҳайта қўлга киритиш ғоят мушкул,— дейишдй улар. Вазир кекса, ҳалол, ақлли одам бўлиб, исми ҳам жисмига монанд — Хирадманд эди. У шундай деди: — Подшоҳи олам ҳузурларига киришни ман этган бўлсалар ҳам ҳаммангиз истиҳболларига борингиз. Мен ҳам сизлар билан бораман. Худо хоҳласа, подшоҳ бизни ҳабул ҳилгай. Шундай деб, вазир ўрнидан турди-да, сарой аҳллари билан бирга девонга борди, уларни шу ерда ҳолдириб, ўзи девони хосга йўл олди. Подшоҳ хизматида турган ҳулбаччага тайинлади: — Подшоҳ ҳазратларига кириб, бир неча кундан бери жаҳонни мунаввар этувчи жамолингизни кўришга муяс- сар бўлолмаган бир содиҳ ҳулингиз келди. У сизнинг чеҳраи олийингизни кўриб, оёғингизни ўпиб, таскин топишга умидвор, дешн,— деб тайинлади. Подшоҳ ғуломидан бу гапни эшитгач, вазирининг ҳурмат-эътиборини, сидҳидиллигини, тадбиркор ва содиҳлигини билгани, аксар ўзи ҳам унга маслаҳат солиб туришини эслади, бирпас иккиланиб тургач, чаҳиришга фармон берди. Ижозати олий тегиши билан вазир подшоҳ ҳузурига кириб, икки ҳўли кўксида салом берди. Қараса, под- шоҳнинг чеҳраси бутунлай ўзгарган, озиб-тўзган, йиғлай- верганидан кўзлари киртайиб, атрофини ажин босган, юзлари сомондек сарғайган. * Подшоҳни бу аҳволда кўрган Хирадмандда тоби-тоҳат ҳолмади, беихтиёр югуриб бориб, подшоҳ оёғига ўзини ташлади. Подшоҳ унинг иягидан кўтариб сўради: — Хўш, мени кўриб хотиринг жам бўлдими? Энди 1 Хирадманд — доно, ақлли. www.ziyouz.com kutubxonasi бор, ортиқ мени безовта қилма. Салтанатни ўзинг бошқаравер! Подшоҳдан бу гапни эшитган Хирадманд кўз-ёш тўкиб деди: — Сизнинг марҳаматиншз ва сиҳат-саломатлигингиз бўлса, камина ҳулингизга салтанат доимо муяссар бўлаверади. Лекин жаҳонпаноҳнинг хилватга юз ўгиришларидан бутун мамлакат таҳликада ҳолди. Бунинг охири хайрли бўлмас. Муборак аҳлларини ҳандай хаёл банд этди? Содиҳ ҳулингизни маҳрам этиб, сирингизни очганингизда кўп улуғ иш бўлар эди. Бу аҳли ноҳис ҳулингиз билганича ўз фикрини баён ҳилсин. Под- шоҳнинг айшу ишратда яшаши, барча ташвишларига малҳам бўлувчи тадбирлар топиш учун ҳулларига сар- фарозликлар бахш этилган. Фикри олийларини шундай нохуш ўйлар банд этса, худо кўрсатмасин, унда ҳул- ларига не ҳожат ҳолур. — Ҳаҳ гапни айтдинг, эй Хирадманд,— деди под- шоҳ.— Бироҳ менинг юрагимга уй ҳурган ғамнинг давоси йўҳдир. Гапимга ҳулоҳ сол, эй Хирадманд! Бутун умрим мамлакатни кенгайтириш дардида ўтди. Мана энди ёшим бир жойга етиб, тўримдан гўрим яҳин бўлиб ҳолди. Ўлим элчи юборди, ҳора сочга оҳ оралади. "Туни билан ухлаб, наҳот эрталаб ҳам уйғонмасанг", деган эскиларнинг бир наҳли бор. Ахир, шу пайтгача пар- вардигор ўлсам орҳамда ҳоладиган бирон фарзанди ҳобил ато ҳилмади. Дилим гамга тўлди, шу боисдан тарки дунё этдим. Мол-мулкимни ким олса олаверсин, менга барибир. Бир неча кундан бери ҳамма нарсани ташлаб, тоғу тошларга бош олиб кетсам, деган хаёлдаман, бирон кимса дийдоримни кўрмаса, ҳолган беш кунлик умримни шу тариҳа ўтказсам, дейман. Кўнглимга ҳаер ёҳса, ўша жойга ошиён ҳуриб, яратганнинг хизматида бўлсам. Шояд оҳибати бахайр бўлса. Дунё бўлса хўб кўрдим, аммо роҳатини топмадим,— подшоҳ шундай деб оҳ урди. Хирадманд шаҳзода ёшлигида отасининг хизматида ҳам бўлган эди. Ёшлшидан билгани учун ҳам Озодбахтга унинг муҳаббати зўр эди. Қолаверса, вазир кўп доно, меҳрибон одам эди. — Худонинг иноятидан ноумид бўлиш ярамайди. Ўн саккиз минг оламни яратган худо учун сизга бир фар- занд ато ҳилиш нима бўлибди? Қиблаи олам, бу www.ziyouz.com kutubxonasi хаёлларни дилдан буткул чиқармоқ керак. Акс ҳолда, тамом дунё остин-устин бўлади. Ахир, салтанатимизни падари бузрукворларингиз, қолаверса, ўзингиз не-не меҳнату машаҳқаглар билан бунёд қилгансиз! Арзимаган сабаб билан давлат қўлдан чиқиб, бепарволик оқибатида мулк вайрон бўлади. Худо кўрсатмасин, бадном бўласиз. Боз устига қиёмат куни: "Сени подшоқ тайинлаб, бан- даларимни сенга топширган эдим. Сен менинг рақматимдан воз кечиб, фуқароларингни қайрону паришон қолдирдинг", деган маломатга қоласиз. Бу са- волга нима деб жавоб берасиз? Бас, шундай экан, ибодат қилдим, деган билан қам қутула олмайсиз. Сабаб, бан- данинг боши — оллоқнинг тоши. Подшоқдан раиятга унинг кўрсатган одилликлари сўроқ қилинади. Қулингизнинг беадаблигини афв этасиз-ку, олампаноқ уй-маконни ташлаб, дала-тошда кезиб юриш жўғию фақирларнинг иши. Бу иш подшоқларга муносиб эмас. Сиз ўз вазифаларингизни адо этишингиз лозим. Худони ёд этиш ва ибодат қилиш учун тоғу тошларда юриш шарт эмас. Бу байтни эшитгандирсиз, подшоқим: Худо доим ёнингда, тоғу тошда иалама, Боланг иссиқ бағрингда, чўлу дапггда бузлама. Агарда адолатли қукм чиқариб, бу қулингизнинг мас- лақатига қулоқ солсангиз, жақонпаноқ, энг тўғри тадбир шундай бўлур: қар нафас, қар соатда эзгу ниятларини худога баён қилиб турсалар, зеро қеч ким яратганнинг марқаматидан четда қолмагай. Кундузлари мамлакатни, ғариб-ғураболарни инсоф ва адолат билан бошқаринг, токи бандалари худойимнинг сояи давлатларида тинч- омон яшасин. Кечалари тоат-ибодат қилинг. Пайғам- баримизнинг пок руқларига ниёз қилиб, гўшанишин дарвешлар ва мутаваккиллардан мадад сўранг. Бтим- есир, аёлванд, муқтож, бева-бечораларга кунда хайр- эқсон бериб, савоб ишлар билан банд бўлсангиз, яхши ниятларингиз эвазига, иншооллоқ, дилингиздаги мақсад- ларингизга бекаму кўст етурсиз. Хирадманд вазирнинг бу гапларидан Озодбахт кўнгли кўтарилди. * 2 * Жўғ — ҳинд художўйи, дарбадор зоҳид. 2 Мутаваккил — худога эътиҳоди зўр бўлган киши. www.ziyouz.com kutubxonasi — Гапларинг кўп дуруст! Айтганинцдек қилиб кўрамиз. У ёғига оллоҳнинг хоқлагани бўлар,— деди Озодбахт. Кўнгли таскин топгач, вазирдан сўради:— Барча амиру дабирлар1 не иш билан машғулдир, ҳол- лари нечук? — Бутун аркони давлатингиз қиблаи оламнинг мол- жони дуосидадирлар. Барчалари сизнинг ташвишингиз билан ҳайрону паришондирлар. Жамоли муборагингизни кўрсатсангиз, аминдурманки, улар паришонликдан қуту- лурлар. Ҳозир эса, барчаси девонда сизга мупггоқ бўлиб турибдилар,— деди вазир Хирадманд камоли эҳтиром билан. Бу гапни эшитиб, Озодбахт амр қилди: — Иншооллоҳ, худо ёр бўлса, эртага барчани қабул қилурман, ҳозир бўлсинлар. ОзОдбахтнинг бу гапидан Хирадманд кўп хурсанд бўлиб, дуога қўл очди: — Илоҳим, замину осмон мавжуд экан, тожи- тахтингиз барқарор бўлсин! Кейин Хирадманд ижозат олиб, шоду хуррамлик билан ташқари чиқди ва бу хушхабарни амирларга етказди. Барча амирлар хурсандлик билан уй-уйларига тарқашди. Шаҳар шодликка тўлди. Подшоҳнинг эртага қабул қилишидан халқ хурсанд бўлди. Эртаси эрталаб барча катта-кичик амалдорлар, аркони давлат йиғилиб, ўз мартаба-даражаларига қараб жой- жойларига ўтиришиб, подшоҳ чиқишига мунтазир бўлиб туришди. Кун жилва қилганда тўсатдан парда кўтарйлиб, под- шоҳи олам тахти муборакка қадам ранжида қилди. Хонада шодиёна куй янгради. Ҳамма таъзим билан подшоҳни муборакбод қилди. Ҳар ким ўз совғасини топширди, ҳар кимнинг насл-насаби ва мавқеига қараб, подшоҳ ҳадя улашди. Ҳамма шодланиб, ғам юкидан халос бўлди. Вақти пешин бўлгач, подшоҳ ўрнидан туриб, сарой ичига йўл олди. Шоҳона таомлардан тотиб, ором олгани хос хонага кириб кетди. Шу кундан эътибо- ран подшоҳ кунда эрталаб амалдорларни қабул этиб бўлгач, пешиндан кейин тиловат қилиб, намоз ўқиб, худога тавба-тазарру қилишни ихтиёр айлади. 1 Дабир — мунший, котиб, давлат амалдори. www.ziyouz.com kutubxonasi Бир кун китоб кўрса, шундай дейилибди: "Бирон кимса ўз гаму андуҳига даво тополмаса, тақдирга ҳавола ҳилиши лозим. Қабристонга юз тутиб, ўзини хокисор тутиб, дил уйини бу ғофил дунёдан озод ҳилсин, чин кўнгилдан кўз ёши тўксин, ана шунда худонинг қуд- ратини кўради. "Мендан олдин бу дунёда қанчадан-қанча соҳиби мулклар ўтган. Лекин осмон барчасини ўз гардишига олиб, кулга айлантирди", деб ўйласин. Ахир, шундай байт бор: Тегирмонга бир боқиб, тўкди Кабир1 кўз ёшин, Тушган чиқмайди тирик, албатта, ейди бошин. . Ўзинг кўр, улардан бир сиқим тупроқдан бўлак нима нишон қолди? Барча молу дунё, уй-жой, авлоду аждод ёру дўст, навкару хизматчи, филу отларини қолдириб, ёлғиз ўзлари дунёдан кўз юмиб кетдилар. Бу нарсалар уларнинг жонига оро кирмади. Эндиликда уларнинг ном- ларини биров билмайди ҳам. Қабр ичида бошларидан нима кечгани ҳам маълум эмас: уларни қурт-қумурсқа, илон-чаёнлар едими ёки худо раҳмларини қилдими? Шу гапларни танангга ўйлаб кўрсанг, бу дунёнинг бир ўйинчоқ эканини биласан, ана шунда дилинг гулдай очилиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам сўлмайди". Бу гапларни китобдан ўқиб ўтириб, Озодбахт вазирининг сўзларини эслади. Бу гаплар бир-бирига жуда ўхшарди. У китобда айтилганларни амалда қилиб кўрмоқчи бўлди. "Лекин подшоҳлардай от миниб, ёнига амалдорларини олса, яхши бўлмас. Яхпшси шуки, кийимларимни ўзгартиб, кечаси бирон азизнинг мақба- расига ёки биронта художўйнинг олдига бораман-да, туни билан хизматида ухламай чиқаман. Шояд, шу художўй кишилар сабаб бўлиб, бирдан-бир муродимга етсам, оқибатда нажот насиб этса". Бу гапларни дилига жо қилиб, Озодбахт эски-туски кийимлар кийиб, ёнига озроқ пул солди-да, қалъадан секингина чиқиб, йўлга равона бўлди. Юра-юра бир қабристонга етди. Ихлос билан Қурьон ўқиди. Шу вақт шамол турди, бўрон бўлиши ҳам эҳтимол эди. Шунда Озодбахт узоқда тонгги юлдуз каби милтиллаб турган ёругликни кўриб ўйлади: ' Кабир (1440-1518) — Шимолий Ҳиндистонда яшаган машҳур шоир. www.ziyouz.com kutubxonasi "Шундай шамол ва қоронғуликда ўчмай ёниб турибдими, демак, бу чироқда бир ҳикмат бор. Эҳтимолки, бу бир тилсим бўлса. Албатта, агар пилигини аччиқтош ва олтингугурт сувига ботириб олса, чироҳ ҳар ҳандай ҳавода ҳам ўчмайди. Ёки бирон азиз авлиёнинг чирогими, ҳеч ўчмайди. Таваккал, бориб кўрай, шояд шундан кулбам чироги чарогон бўлиб, дилдаги муродимга етсам". Озодбахт шу ниятлар билан нур кўринган тарафга юрди. Яҳин бориб ҳараса, тўртта дарвеш ўтирибди. Елкаларида жандалари, бошларини тиззаларига тираб, ҳеч нарса билан ишлари йўқ, хомуш ўтиришибди. Уларнинг бу ҳоллари ўз мулки ва ҳавмидан ажралган, ранжу гамга гирифтор бўлган, ҳайрону лол му- софирларни эслатарди. Олдиларидаги ҳабр тоши устида чироҳ милтиллаб турар, шамол ҳаргиз таъсйр этмас, гўё кўк гумбазининг ўзи уни шамолдан саҳлаётгандай эди. Озодбахт бу дарвешларни кўриши билан дили умидга тўлди: "Сенинг орзуинг шу кишилар сабабли муҳаррар ушалади. Қуриган умид дарахтинг шулар мададида ҳайта гуллайди. Уларнинг хизматига пешвоз чиҳиб, дарду аламингни айт, мажлисларига ҳўшил. Шояд раҳмлари келиб, дуо қилсалару, яратган эгам ҳабул этса". Шу ҳарорга келиб, олдга юраман деганда, хаёлига шундай фикр келди: "Эй лодон, шошмагин, кўзингга ҳара! Буларнинг кимлигини биласанми? Қаердан келишгану, ҳаерга кетишяпти? Эҳтимол, одам суратига кириб ўтирган жин, дев, ажиналардир. Ҳарна бўлганда ҳам шошҳалоҳлик ярамайди. Аввал бир жойга яшириниб, бу дарвешларнинг ким эканлигини аниҳлаб ол". Озодбахт ўзи кўринмайдиган жойни топиб, дарвеш- ларга яҳин борди-да, бекиниб ўтирди. Уларнинг суҳбатини эшитиш ниятида бутун тани ҳулоҳ бўлди. Иттифоҳо, бир дарвеш акс уриб, "худога шукур" деб ҳўйди. Қолган уч дарвеш унинг аксасидан ўзларига келишиб, чироҳ пилигини тўғрилашган эди, янада рав- шанроҳ ёнди. Кейин чилим чека бошлашди. Шунда бири гапга тушди: — Эй, жаҳонгашта ёронлар! Фалакнинг гардиши www.ziyouz.com kutubxonasi билан кечани кеча, кундузни кундуз демай дарбадар, хоки басар бўлиб юрган кишилармиз. Алҳамдулиллоҳ! Мана бугун толе мададкор, ҳисмат ёр бўлиб, учрапшб ҳолдик. Эртага кунимиз ҳандай бўлиши бир-яратганнинг ўзига аён. Бирга бўламизми ёки ҳар томонга тарҳаб кетамизми — худо билади. Кеча узун, ҳозир уйқуга ётсак, яхши бўлмас. Шунинг учун бир-биримизга бу дунёда бошимиздан кечган воҳеаларни тариҳча ҳам ёлгон ҳўшмай айтиб берсак, кечани ҳисҳа ҳилардик. Саҳарда озгина ухлаб олармиз. — Ё ҳодий!1— дейшпди ҳолганлари.— Таклифингизни ҳабул ҳилдик. Аввал кўрган-кечирганларингизни сиз айтиб беринг, бизлар баҳраманд бўлайлик. Ҳодий — бу ерда билимдон, ўқимишли маъносида. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling