Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi
БИРИНЧИ ДАРВЕШ ҚИССАСИ
Биринчи дарвеш чордона қуриб олди-да, қиссасини шундай бошлади: — Ё маъбуди оллоҳ! Гапларимга қулоқ беринг, бу дарбадарнинг можаросини эшитинг: Менинг бу саргузаштим жон қулоқ билан тингланг, Фалак мени забун этди, оҳ-фироқ билан тингланг. Бошимга нелар тушди, дарбадар олам кезиб, Барчасин баён айлай, иштиёҳ билан тингланг. Эй, ёронлар! Мен туғилган, бузрукворларим истиқомат қилган ерни Яман дейдилар. Отамнинг оти Хўжа Аҳмад бўлиб, катта савдогар эди. Ўша ваҳтларда унинг олдига тушадиган бирон дўкондор ё савдогар топилмас эди. Кўп шаҳарларда дўкон ва гумашталари олди-сотдини ривожга чиқарган бўлиб, уйда минг- минглаб нақд пул, турли мамлакат моллари қалашиб ётарди. Отамизнинг икки фарзанди бўлиб, бири сиздек ҳодийлар қаршисида жанда кийиб ўтирган каминангиз бўлса, бири қиз бола бўлиб, қиблагоҳим ҳаётлигида қўшни шаҳардаги бир савдогар йигитга турмушга берган эди. Бас, маълумки, уйда шунча бойлигу бир ўғил бола бўлса, уни эркалатишларнинг чеки бўлмайди! Мен меҳру муҳаббат билан ота-она бағрида парвариш топдим. Ўқиш-ёзишни, сипоҳилик ҳунарини, савдогарликни www.ziyouz.com kutubxonasi ўргандим. Қўлимдан хат келадиган бўлди. Ўн тўрт ёшга киргунимча ўйнаб-кулиб,гам-ташвиш нималигини бил- мадим. Бир йил цчида-ҳам отам, ҳам онамдан ажралиб қолдим. Тўсатдан қазо қилишди. Бошимш шундай ғам-кулфат тушган эдики, баёнига тил ожизлик ҳилади. Етим бўлиб ҳолдим, бошимда бирор раҳйамоим ҳолмади. Бу ногаҳоний мусибатдан кечани кундузга улаб йиғладим, емоҳ-ичмоҳни тамоман унутдим. Қирҳ кун бир бало ҳилиб ўтди. Отамнинг ҳирҳига катта-кичик ҳариндош-уруғ йиғилди. Фотиҳа ўҳилгандан кейин, отамнинг салласини менга ўрашиб, насиҳат ҳилишди: — Дунёда она-отаси ўлмаган ким бор? Ваҳтики келиб, кунинг битиб, сен ҳам оламдан ўтасан. Сабр-ҳаноатли бўл, .уй-жойингга ҳара. Ахир, энди отанг ўрнига ўзинг бош бўлиб ҳолдинг. Ишларингга, савдо-сотиғингга пухта бўл. Менга тасалли беришиб, ҳариндош-уруғ тарҳади. Гу- мапггалар, корчалонлар йиғилиб келишиб, совға-салом беришиб, шундай дейишди: — Марҳамат ҳилиб, ўз муборак назарингиз билан пул ва молларингизни кўрсангиз. Отамдан ҳолган мил-мил мол-дунёни бир кўришим биланоҳ кўзларим чараҳлаб очилиб кетди. Катта бир хонани безатишга буйруҳ бердим. Ҳамма ёҳҳа гиламлар ёзилди, пардалар осилди, энг яхши, чиройли хизматкор- лар танланди. Уларни яхши кийинтиришга буйруҳ бердим. Фаҳирингизнинг ўзи маснадга1 чиҳиб, ёстиҳҳа ёнбошлади. Ҳаш-паш дегунча оламдаги барча бекорчи, ўғри, муттаҳам, текинтомоҳ, шаробхўр, хушомадгўйлар менга улфат бўлиб қолди. Кеча-кундуз ўшалар билан суҳбат ҳурдим. Ҳар балони ғап деб гапириб, одам боласи ҳилмаган ишларни ҳилдик. Улар менга доим: "Ёшликни ўйин-кулги, шароб, гулоб ичиш билан ўтказинг. Но- занинлар билан суҳбат ҳуриб, айшингизни суринг", дейишарди. Ҳа, одамни йўлдан урадиган шайтон — одам бўлади. Бу суҳбатлар мени йўлдан оздирди. Шароб, ўйин-кулги, Маснад — олтин-кумуш, жавохирлар қадалган мато бўлиб, тўрга гилам устига тўшалади, орқа ва ёнларига ёстиқлар ташланади. Аслзодалар шу ерда ором олиб ўтирадилар. Меҳмонни маснадга ўтқазиш жуда катта ҳурмат белгиси. www.ziyouz.com kutubxonasi қимор ҳунарим бўлиб қо савдогарликни ҳам йиғиг билан кетдим. Менинг хизматкор ва дўстларим ҳўлларига тушган нарсамни ташиб кетишаверди. Талон-торожнинг олдини олиб бўлмади. Қанча пул харажат бўлаётгани, ҳаёҳдан келиб, қаёқҳа кетаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди. Мол текин келса, дил бераҳм бўлади. Бу қадар харажат бўлгач, Қоруннинг хазинаси ҳам туриш беролмайди. Бир неча йил шу тариқа ўтди. Бир кун қарасам, бошимдаги дўппиму белимдаги лунгимдан бўлак ҳеч вақойим қолмапти. Нонимни еб, ошимни ичиб, ҳар гапларида мен учун дарё-дарё қонларини тўкишга тайёр бўлган ёру ошнолар ғойиб бўлишди. Кўча-куйда тасодифан учраб қолгудек бўлсалар ҳам ўзларини кўрмаганга олиб, тескари қараб кетишарди. Барча хизматкорларим, таниш- билишларим ҳам мени ташлаб кетишди. Биронта "Сенга нима бўлди" дейдиган одам топилмади. Елғиз ғаму андуҳ йўлдошимга айланди. Эндиликда еб-ичай десам, уйимда бир кафт доним ҳам йўқ эди. Очлик азоби ёмон бўларкан, икки-уч кун ичидаёқ аҳволим танг бўлиб қолди. Охири, ночор юзимдан ҳаё пардасини итқитиб ташлаб, опамнинг уйига боришга аҳд қилдим. Лекин уни кўришга уялардим, сабабки, отам вафотидан кейин на унинг ҳолидан хабар олган, на бир энлик хат ёзган эдим. У менга таъзия билдириб ва меҳри товланиб, бир-икки хат ёзган бўлса ҳам ўз ҳолимга ўзим маст бўлиб юрганимда жавоб ёзмаган эдим. Ана шу шармандаликни ўйлаб, кўнгил чопмас, аммо бормасликдан бўлак бирон нажот йўли кўринмас эди. Бир бало қилиб, пойи пиёда, қуруқдан- қуруқ, йиқилатура, ит азобида йўл юрсам ҳам мўл юриб, опамнинг шаҳрига етиб келдим, уйини топиб бордим. Менинг аҳволи-рамзимни кўриб, дардимни олиб, бўйнимга осилиб йиғлади. Омон-эсон келганимга ёғ, мош, чақа пул садақа 1қ1*вди. • — Сени кўрганимдан жуда ҳурсандякн. Уд<ажон, мен- га қара, сенга нима б^ўлди^ Қани а — деди ранг- рўйимни кўриб. “ Унга ҳеч нарса Download 4.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling