Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

ИККИНЧИ ДАРВЕШ ҚИССАСИ
Қисса айтиш навбати иккинчи дарвешга келганда, у 
чордана қуриб, ҳикоясини шундай бошлади:
Эй, ёронлар, бу фақир можаросини тингланг,
Ибтидосидан бошлай, интиҳосини тингланг,
Борму ҳаким жаҳонда, топгай бу дард давосин 
Арзи дод этай дардим, бедавосини тингланг
Эй, жанда кийган ёронлар! Қаршингиздаги бу ожиз 
Форс мамлакати шаҳзодасидир. У мамлакатда ҳар бир 
фаннинг эрлари туғилади. Шунинг учун "Исфаҳон — 
нисфи 
жаҳон" 
дейдилар. 
Бу 
заминнинг 
иҳлимини 
ҳидириб, 
унга 
тенг келадиган 
жой тополмайсиз. 
У 
ернинг юлдузи офтобга тенг, етти юлдуз ичида ёрҳини 
шуцир. Оби-ҳавоси мўътадил, одамлари равшан табиат, 
хушмуомала 
буладилар. 
Қиблагоҳим — тахт 
эгаси 
ёшлигимдан салтанатни 
бошҳариш 
ҳонун-ҳоидаларини 
ўргатиш 
мақсадида 
ҳар 
илм 
ва 
касбнинг 
доною
фозилларини йиғиб, менга таълим-тарбия беришни улар- 
га топширди. Илмда баркамол, ҳар соҳада ҳобил булсин, 
деди. Ўн тўрт ёшимда ҳамма илмни тўлиҳ эгалладим. 
Ширин такаллумлик, юриш-туриш ва бўлак подшоҳларга 
зарур муносиб одоб-коидаларни бекаму кўст ўргандим. 
Мен аҳли дониш суҳбатида ўтириб, ҳар хил мамлакат- 
лар, олий ҳиммат подшоҳлар ва машҳур кишилар ҳаҳида 
ҳиссалар эшитишни яхши курардим
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бир куни тарих илмида етук донишманд, дунё кўрган 
суҳбатдошим шундай деб қолди: "Одамнинг ҳаётига 
ишонч унча катта бўлмаса ҳам айрим кишиларда шун- 
дай 
яхши фазилатлар бўладики, 
уларнинг номлари 
ҳиёматгача одамлар оғзидан тушмайди".
— Шундай одам ҳаҳида менга муфассал гапириб 
беринг, мен ҳам ўша йўсинда иш тутай,— дедим унга.
Ана шунда суҳбатдошим менга Ҳотам Тоий ҳиссасини 
ҳикоя ҳилиб берди:
— Ҳотам даврида Навфал исмли бир араблар подшоҳи 
бўлган экан. Ҳотамнинг шуҳратига гаши келиб, Навфал 
унга душман бўлиб қолибди. Бир куни катта қўшин 
тўплаб, Ҳотам устига юриш бошлабди. Ҳотам раҳмдил, 
сахий одам эди. "Унга ҳарши жангга чиҳсам, ҳанчадан- 
ҳанча одамларнинг ҳони тўкилади. Уларнинг ўлимига 
сабабчи бўлиб ҳоламан", деб ўйлади-да, бир ўзи бошини 
олиб, тоҳҳа кетди ва бир ғорга яширинди. Ҳотамнинг 
ғойиб бўлганидан хабар топган Навфал унинг мол- 
мулкини босиб олиб, барчага эълон ҳилди: "Кимда-ким 
Ҳотамни ушлаб келса, подшоҳдан беш юз тилло инъом 
олади". Бу эълонни эшитиб, ҳаммада очкўзлик пайдо 
бўлди, Ҳотамни ушлаш пайига тушди.
Бир куни бир чол билан кампир икки-учта майда- 
чуйда бола билан чўп териб юриб, Ҳотам яширинган 
ғор олдига бориб ҳолди.
— Агар кунимиз туғиб, Ҳотамни кўриб ҳолганимизда
ушлаб Навфалга олиб борардик, у бизга беш юз тилло 
берарди,— деди 
кампир.— Бу 
азоблардан 
қутулиб,
роҳатда яшар эдик.
— Нима деб валаҳлаяпсан?— деди чол.— Пешанамизга 
хас-чўп йиғиб, бозорга элтиб сотиб, ризҳу рўзимизни 
топиш ёзилган. Бир кун ўрмондан йўлбарс чиҳиб, сенлар 
менинг ризҳим, дейиши ҳам ҳеч гап эмас. Бор ишингни 
ҳил! Ҳотам ҳаерда-ю, подшоҳнинг мукофоти ҳаерда?
Кампир гапирганига пушаймон бўлиб, индамай ҳўя 
ҳолди.
Уларнинг гапини эшитиб ўтирган Ҳотам ўз жонини 
саҳлаб, бу икки бечорани ноумид ҳилиш номардлик ва 
мурувватсизлик бўлади, деб кўнглидан ўтказди. Одамда 
раҳму шафҳат бўлмаса, у инсон эмас. Ишҳи йўҳ эшак, 
дарди йўҳ- кесак.
Дарди дилни олгани пайдо бўлгандир инсон,
Йўқса усиз ҳам тўла жониворга бу жахон.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шундай қилиб, Ҳотам индамай яшириниб ўтиришни 
ўзига эп билмади. Дарҳол ғордан чиқиб, чолга деди:
— Эй азиз! Ҳотам Тоий мен бўламан. Мени Навфалга 
олиб бор. Мени кўриши билан сенга атаган мукофотини 
беради.
— Гапинг ҳақ,— деди чол.— Менинг аҳволим, албатта, 
анча яхши бўлади. Аммо ким билади, сени нима 
қиларкин? Агар ўлдирса, унда мен нима қиламан? Йўқ, 
ўзимнинг фойдамни кўзлаб, сендай одамни душманнинг 
қўлига топшириб қўёлмайман. Бу дунёда яхши еб, яхши 
ичарман, лекин у дунёга борганда нима деб жавоб 
бераман?
— Эй азиз, мени олиб бор,— деб ялиниб-ёлворди 
Ҳотам.— Мен ўз ихтиёрим билан сенга банди бўляпман. 
Ҳамиша мол-жоним бировнинг ҳожатини чиқарса, деган 
орзуда яшайман.
Аммо чол Ҳотамни тутиб, Навфалга олиб боргани 
ҳеч рози бўлмади.
— Агарда мени тутиб олиб бормасанг, ҳозир ўзим 
подшоҳнинг олдига бораман-да, мана шу чол мени тоғда 
бир ғорга яшириб ҳўйган эди, дейман,— деди Ҳотам 
охири, тоҳати тоқ бўлиб.
— Ё оллоҳ! Яхшиликка ёмонлик,— деб кулди чол.
Улар баҳслашиб турганлари устига бошҳа одамлар
келиб ҳолишди. Қарашсаки, 
шу одам Ҳотам экан. 
Дарҳол ушлаб, Навфал ҳузурига олиб кетишди. Чол ҳам 
афсус-надомат ҳилиб, уларга эргашиб кетаверди.
Ҳотамни Навфал ҳузурига олиб киришди.
— Уни ким ушлади?— дея сўради подшоҳ.
— Бундай ишни биздан бўлак ким ҳила оларди?— 
деди бир зоти паст, бағри тош.— Бу ғалаба бизники, 
шуҳрат байроғини биз 
кўтардик.
— Бир неча кундан бери ҳидириб-ҳидириб, шу бугун 
уни ўрмонда тутдим,— деди иккинчи бир маҳтанчоҳ.— 
Қилган хизматимни кўринг-у, ваъда ҳилинган инъомни 
менга беринг.
Шу тариҳа тилло дардида очкўзлик ҳилипшб, ҳамма 
мен ушладим, деяверди. Чол бўлса, одамларнинг лоф 
уришини эшитиб, бир чеккада индамай турар, Ҳотамнинг 
ҳолини кўриб, йиғларди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Одамлар кўрсатган қаҳрамонликлари-ю, жасоратлари 
билан хўб маҳтанишди. Шунда Ҳотам секин туриб 
подшоҳга деди:
— Гапнинг очиғини айтганда, мени бу ерга ҳов анави, 
энг четда турган чол олиб келди. Агар кишининг 
ҳиёфасидан билсангиз, дарров унинг кимлигини ажратиб 
оласиз. Ўша ваъда ҳилинган инъомни унга беринг. Киши 
аъзосининг энг ҳалоли тилдир. Мард одам доим айтган 
гапининг устидан чиҳади. Ўша тил ҳайвонда ҳам бор. 
Бўлмаса, 
ҳайвон билан одам ўртасида нима фарҳ 
ҳолади?
Навфал ўтинчи чолни олдига чаҳириб сўради:
— Ростини айт, воҳеа ҳандай бўлди? Ҳотамни ким 
ушлади?
Чол бор гапни бир бошдан сўзлаб бериб, охирида 
яна ҳўшиб ҳўйди:
— Мени деб, Ҳотам сизнинг олдингизга ўз оёғи билан 
келди.
— Саховатингга тасанно!— деди Навфал Ҳотамнинг бу 
ҳимматидан ҳойил ҳолиб.— Жонингни ҳам аямапсан-да.
Подшоҳ Ҳотамни тутиб келдим, деб даъво ҳилган 
муттаҳамларни ушлатиб, беш юз тилло ўрнига, бошига 
кавуш билан беш юз марта урилсин, токи уларнинг 
жони чиҳиб кетсин, деб ҳукм ҳилди. Ўша заҳотиёҳ 
кавушлар ишга тушибди-ю, бир нафасдаёҳ, очкўзларнинг 
бошларида сочлари ҳолмай, ҳонталаш бўлибди. Шунинг 
учун ҳам оламда ёлгондан ёмон нарса йўҳ, дейишади.
Навфал ҳаммага ўзига яраша инъом бергач, чуҳур 
ўйланиб ҳолди: "Ҳотамдай бир одам билан шуҳрат 
талашиб, душманлик қилиш одамгарчилик ва инсофдан 
эмас. 
У оламга файз бериб турган, 
муҳтожлардан 
жонини 
ҳам 
аямайдиган 
одам". 
Хуллас, 
Навфал 
Ҳотамнинг қўлидан дўстона ва меҳр билан тутиб: "Хўп, 
майли, ҳандай бўлган бўлса, шундай бўлади",— деди-да, 
унга таъзим ҳилиб, ёнига ўтҳазди. Ҳотамнинг бутун 
мол-мулкини ҳайтиб берди. Уни яна Тоий ҳабиласига 
сардор этиб тайинлади. Чолга бўлса, ўз хазинасидан беш 
юз тилло берди.
Ҳотам ҳиссасини эшитиб, унинг шуҳратига рашким 
келди, кўнглимдан шундай фикр ўтди: "Ҳотам бор-йўги 
бир 
ҳабиланинг 
бошлиғи. 
Саховати 
билан 
шундай 
шуҳрат ҳозонганки, ҳали-ҳали номи тилларда достон.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мен бўлсам, Эрон подшосиман. Агар шу фазилатдан 
маҳрум бўлиб қолсам, кейин хўб пушаймон ейман. 
Дарҳақиҳат, дунёда сахийликдан яхши нарса йўқ".
Бу гапларни дилга жо айлаб, бинокорлар саркорини 
чақирдим-да, амр қилдим: "шаҳар ташқарисига зудлик 
билан олийшон иморат ҳур. Қирҳта кенг ва баланд 
дарвозаси бўлсин!" Орадан сал ўтмай, худди мен айтган 
иморат тайёр бўлди. Ҳар куни эрталабдан кечгача ўша 
ерда ўтириб олиб, ночор ва бечораларга тилло тангалар 
улашардим.
Ҳожатталаблар 
ҳирҳ 
дарвозадан 
кириб 
келиб,
хоҳлаган 
нарсаларини 
сўрар, 
мен 
эсам уларга
сўраганидан зиёдроқ берардим.
Ҳамон ёдимда, бир куни олдинги эшикдан бир дарвеш 
кириб келди. Мен унга бир тилло бердим. У яна 
иккинчи дарвозадан кириб, икки тилло сўради. Мен уни 
таниб қолган бўлсам ҳам сўраганини бердим. 
Шу 
йўсинда у ҳар бир дарвозадан кириб, 
бир тиллодан 
ошириб сўрайверди. Мен ҳам жўрттага ўзимни билма- 
ганга солиб, сўраганини беравердим. Ниҳоят, ҳирҳинчи 
дарвозадан кириб, ҳирҳ тилла сўради. Бу сафар ҳам 
сўраганини бердим. У дарвеш шунча тиллони олгандан 
кейин ҳам айланиб, яна биринчи дарвозадан кирди-да, 
ҳўлини чўзди.
— Менга ҳара, эй суллоҳ!— дедим ортиҳ чидолмай.— 
Фаҳр сўзидаги уч ҳарфнинг биттаси маънисини билма- 
санг, ҳандай фаҳрсан ўзинг? Ҳаҳиҳий фаҳр унга амал 
ҳилиши лозим.
— Эй аҳли расо! Ўзингиз маънисини айтиб беринг.
— "Фе"нинг маъноси "фоҳа" (камбағаллик), "ҳоф"нинг 
маъноси "ҳаноат", "ре"нинг маъноси "риёзат"дир. Ким 
шуларга амал ҳилмаса,- у фаҳр эмас. Аввал олган 
пулингни 
еб-ичиб 
битиргин-да, 
кейин 
келиб, 
яна 
сўрагин. Бу хайр-эҳсон бировнинг ҳожатини чиҳариш 
учун ҳилиняпти, биров пул йиғиб олсин учун эмас, эй 
очкўз банда! Қирҳ дарвозадан кириб, бир тиллодан ҳирҳ 
тиллогача олдинг: ҳисоблаб кўр-чи, жами ҳанча бўлди? 
Шунда ҳам кўзинг тўймай, яна биринчи дарвозамиздан 
кириб келдинг. Шунча пулни тўплаб, нима ҳиласан? 
Фаҳр деган бир куннинг ғамини ейди, эртасига ё раззоҳ! 
Шарми ҳаё, сабри ҳаноат ҳилгин. Устозинг қандай 
ўргатган ўзи сенга?
www.ziyouz.com kutubxonasi


Гапларимни эшитиб, дарвешнинг жаҳли чиҳиб кетди. 
Олган тиллоларини ерга сочиб юборди.
— Бас, 
энди!— деди 
у.— Кўп 
ҳизишаверма. 
Бойликларингни бир жойга яшириб ҳўйгин-да, ҳайтиб 
саховат сўзини тилингга олма. Сахий бўлиш жуда 
ҳийин, сахийлик юкини сен кўтаролмайсан. У манзил 
олис, сен учун Деҳлича келади, унга ҳачон етасан. 
Сахий сўзи ҳам уч ҳарфдан иборат. Аввал уларга амал 
ҳил-да, кейин сахийлик қилгин.
— Эй, доно!— дедим мен чўчиб.— Қани, маънисини 
менга айтиб бер-чи! 
.
— "Син"нинг маъноси "самоий" 
(кўнгил, кенглик), 
"хе"нинг маъноси "хавф", "ё"нинг маъноси "ёдда тутмоҳ", 
яъни бир кун туғилиб, бир кун ўлиш борлигини эсдан 
чиҳармаслик. Ана шуларга амал ҳилолмасанг, саховат 
сўзини тилга олма. Мен кўп мамлакатларни кезиб 
чиҳдим. 
Лекин 
оламда 
Басра1 
маликасидан 
бўлак 
сахийни кўрмадим. Саховат кийимига муносиб якка-ю 
ягона одам ўшадир. Қолган ҳаммаси сахий деб ном 
чиҳаришни хоҳлайди-ю, уддасидан чиҳолмайди.
Бу гапларни эшитиб, ундан кечирим сўрадим, кўп 
илтимослар ҳилдим, аммо у хоҳлаган нарсангни олу 
кечир деб ялинсам ҳам унамади.
— Энди тожу тахтингни берган тақдирингда ҳам туф 
деган туфугимга олмайман,— деб йўлига равона бўлди.
Басра маликасининг таърифини эшитиб, дил оромини 
йўҳотди. Эндиги бирдан-бир орзуим Басрага бориб, 
маликани кўриш бўлиб ҳолди.
Бу орада отам вафот этиб, тахтга ўтирдим. Салтанат 
эгаси бўлсам ҳам Басрага бориш хаёли менга сира 
тинчлик бермади. Бир куни вазиру амирларни, сарой 
аъёнларини чаҳириб, маслаҳат солдим:
— Мен 
Басрага 
сафар 
ҳилмоҳчиман. 
Сизлар 
ўз 
хизматларингни бўшапггирманглар. Тинчлик ва сафар 
бехатар бўлса, тез ҳайтаман.
Сарой аъёнлари сафар қилишимга рози бўлишмади. 
Дил ғамга ботди. Бир куни ҳеч кимга билдирмай улуғ 
вазирни чаҳирдим-да, уни ўз ўрнимга вакили мухтор 
тайинлаб, 
салтанат жиловини ҳўлига тутҳаздим ва 
фаҳирлик либосини кийиб, танҳо ўзим Басра томон йўл 
олдим.
1 Б аф а — Ироқнинг жанубидаги шаҳар 

Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling