Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети инглиз адабиётшунослиги кафедраси
Модуллар бўйича ўқув соатларининг мавзулар бўйича тақсимоти
Download 299.5 Kb.
|
ЎЁА ишчи дастур 1 курс 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзулар Соат
- Жами: 30 Модул 2: Ёзма нутқ амалиёти
- Жами: 30 III. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
- IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Модуллар бўйича ўқув соатларининг мавзулар бўйича тақсимоти
Модул 1: Ўқиш
Модул 2: Ёзма нутқ амалиёти
III. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотлар давомида талабалар якка ҳолда, жуфтликда ва кичик гуруҳларда ишлайдилар. Ўқитиш методикаси амалий вазифалар, долзарб мақолалар муҳокамаси, турли жанрдаги матнларни таҳлил қилиш, интернет матнлари билан ишлаш, ўқиш кўникмасини баҳоловчи тестлар ва мустақил ўқишга йўналтирилиши лозим. Амалий машғулотлар замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозланган аудиторияда интерфаол усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ. IV. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Мустақил ишга ажратилган мавзуларни ўрганишнинг асосий мақсади мавзулар бўйича ишлаш жараёнида аудиторияда олиб борилган амалий машғулотлар пайтида талабаларда ҳосил бўлган тасаввур, билим ва кўникмаларни янада чуқурлатириш, мустақил ҳулосалар чиқариш ва турли илмий-амалий гипотезаларни олға суришга ўргатишдир. Талабаларнинг мустақил ишларининг моҳияти маълум мавзулар бўйича мустақил ишлаш натижасида оғзаки ва ёзма нутқ кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳисобланади. Мустақил ишларнинг натижалари мавзулар бўйича сўз ва сўз бирикмаларини ёдлаш, мазкур тил воситалари ёрдамида эркин сўзлашиш учун диалогик ва монологик матнлар тузиш шаклида расмийлаштириш мумкин. Мустақил иш учун тавсия этиладиган мавзулар тегишли босқичдаги мавзуларнинг мантиқий давоми бўлиб, талабанинг ташаббусига кўра эркинлаштирилиши мумкин. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади: - дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш; - тарқатма материаллар бўйича дарс материалларини ўзлаштириш; - махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; - талабаларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш; - фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари. Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: 1. Таомномалар, рецептлар; 2. Жадваллар; 3. Кичик ҳикоялар; 4. Гороскоплар; 5. Шахсий хатлар; 6. Кундаликлар; 7. Информацион буклетлар, брошюралар (фильмлар, кўргазма ва ҳоказолар ҳакида), сайёҳлик йўриқномалари; 8. Журнал мақолалари (машҳур шахслар билан суҳбатлар, гороскоплар); 9. Янгиликлар баёни; 10. Таниш мавзуларга оид қисқа газета мақолалари; 11. Шеърлар; 12. Интернет матнлари (блоглар); 13. Эълонлар (грантлар, саёҳат манзиллари ҳақида); 14. Қўлланмалар/инструкциялар (техник восита,асбоблар учун ); 15. Табрикномалар ва таклифномалар; 16. Шахсий маълумотномалар, анкета саволлари; 17. Содда хатлар, эслатмалар, қайдлар; 18. Воқеа-ҳодиса, одамлар ва предметлар тасвирига бағишланган хатлар, матнлар; 19. e-mail, интернет форумларига хатлар; 20. Резюме ва таржимаи ҳол; Фанни ўқитиш жараёнида талаба интерфаол усуллар воситасида мустақил таълим олишга рағбатлантирилади ва улардан ўз фикрини ўрганилаётган чет тилида баён қилиш талаб қилинади. Талабадан фан бўйича мустақил ўрганган билимларини аудиторияда турли хил интерактив услублар орқали намойиш қила олиши ва бошқаларга ўргата олиши талаб этилади. Download 299.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling