ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИНГЛИЗ АДАБИЁТШУНОСЛИГИ КАФЕДРАСИ
Қайд рақами _________ “Тасдиқланди”
Ўқув ишлари бўйича проректор п.ф.н., доц. М.И.Даминов _______
2020 й “_____” ____________
ЎҚИШ ВА ЁЗИШ АМАЛИЁТИ
ФАНИНИНГ
СИЛЛАБУС (ишчи дастур)
(1-курс )
Фаннинг коди:
|
O`YOZ 20424
|
Бакалавриат йўналиши
|
5111400 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз)
|
Семестр:
|
1-2
|
Kредитлар сони:
|
6 (I-II semestr )
|
-
Машғулот тури
|
Ажратилган соат
|
Семестр
|
I
|
II
|
Назарий (маъруза)
|
-
|
-
|
-
|
Aмалий машғулот
|
60
|
30
|
30
|
Лаборатория машғулотлари
|
-
|
-
|
-
|
Kурс иши
|
-
|
-
|
-
|
Жами аудитория соатлари
|
60
|
30
|
30
|
Мустақил таълим
|
120
|
60
|
60
|
Умумий ўқув соатлари
|
180
|
90
|
90
|
Бухоро 2020
Фан силабус/ўқув-ишчи дастури Бухоро давлат университети Илмий кенгашининг 2020 йил 28 августдаги 1-сонли баённомаси билан маъқулланган дастур асосида тайёрланган.
Фан силабус/ишчи дастури БухДУ Хорижий тиллар факултети ўқув-услубий кенгашининг 2020 йил 25 августдаги 1-сон йиғилишида маъқулланиб, ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия этилган.
|
Фан/модуль учун масъул:
Ш.Ч.Қувватова – БухДУ, “Инглиз адабиётшунослиги” кафедраси ўқитувчиси
Иш жойи: Бухоро давлат университети
Пререквизитлар:
Курсни муваффақиятли ўзлаштириш учун талабаларнинг умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани бўйича олинган билимлари етарли.
Постреквизитлар:
Ушбу фан “Ўқиш ва ёзиш амалиёти” фанидан билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга хизмат қилади
|
Тақризчилар:
Л.Ж.Жалилова – БухДУ, “Инглиз адабиётшунослиги” кафедраси катта ўқитувчиси
Н.Р.Қурбонова – БухДУ, “Инглиз адабиёти ва стилистика” кафедраси катта ўқитувчиси
|
Ўқув методик бошқарма бошлиғи:
2020 йил “____”______________ ______________ п.ф.н., доц. М.И.Даминов
(imzo)
Инглиз адабиётшунослиги кафедраси мудири:
2020 йил “____”______________ ________________ О.М.Файзуллаев
Фан/модуль коди
O’YOZ20424
|
Ўқув йили
2020-2021
|
Семестр
1-2
|
ECTS - Кредитлар
6
|
Фан/модуль тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
2
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Ўқиш ва ёзиш амалиёти
|
60
|
120
|
180
|
2.
|
Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларнинг С1 даража талабига жавоб берувчи матнларни ўқиб туушунишлари ва турли мавзуларга оид матнларни ёза олиш маҳоратига эга бўлишлари ва эгаллаган ўқиш ва ёзиш кўникмаларини касбий ва илмий фаолиятда эркин қўллай олишларини таъминлашдир.
Фаннинг вазифаси – умумэътироф этилган халқаро меъёрларга кўра талабаларнинг ўқиш ва ёзиш кўникмаларини С1 даражага етказиш, шунингдек илмий тадқиқот иши ёзишнинг бошланғич малакасини шакллантириш ва такомиллаштиришдир.
II. Асосий қисм (амалий машғулотлар)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-Модул. Ўқиш
Матн турлари (ўқиш учун соддароқ оригинал матнлар)
- жадваллар;
- кичик ҳикоялар;
- гороскоплар;
- шахсий хатлар;
- кундаликлар;
- информацион буклетлар, брошюралар (фильмлар, кўргазма ва ҳоказолар ҳакида), сайёҳлик йўриқномалари;
- журнал мақолалари (машҳур шахслар билан суҳбатлар, гороскоплар);
- янгиликлар баёни;
- таниш мавзуларга оид қисқа газета мақолалари;
- шеърлар;
- интернет матнлари (блоглар);
- эълонлар (грантлар, саёҳат манзиллари ҳақида);
- қўлланмалар/инструкциялар (техник воситалар, асбоблар учун );
- қомусий мақолалар.
Ўқиш модулида қуйидаги ўқиш мақсадлари илгари сурилади:
- экстенсив ўқиш (бадиий ўқиш)
- интенсив ўқиш (маълумот учун ўқиш)
1 курсда қуйидаги стратегияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ бўлади:
- асосий фикрларни англаш\билиш учун ўқиш;
- ғояни билиш учун ўқиш;
- махсус маълумотни олиш учун ўқиш;
- сўзларнинг контекстдаги маъносини топиш;
- диққат билан ўқиш;
- кўз югуртириб ўқиш;
- тез ўқиш
2-Модул. Ёзма нутқ амалиёти модули
Ёзма нутқ амалиёти модули 1-6 семестрлар давомида ўқитилади. Биринчи курс якунида талабалар CEFR талаблрига кўра ёзиш кўникмаларини В1(+) даражада эгалласалар, 3-курс якунига келиб CEFR C1 даражаси талабига жавоб берувчи турли матнларни ёза олиш маҳоратига эга бўладилар.
Ёзма нутқ амалиёти модули мазмуни:
- турли жанрдаги ёзма матнларни, жумладан таклифнома, таржимаи ҳол, шахсий ва расмий хатларни ва аризалар тўғри ёзиш ва ушбу матнларнинг ўзига хос хусусиятлари;
- эшитган, кўрган ва ўқиган мавзуси асосида қисқа иншолар ёза олиш кўникмасини босқичма-босқич ривожлантириб бориш;
- гапларни грамматик жиҳатдан тўғри тузиш;
- жумлаларни бир-бирига боғлаш учун ишлатиладиган боғловчилар, кириш сўзларидан тўғри фойдаланиш;
- иншонинг тузилиши (кириш, асосий қисм ва хулоса), унинг мантиқий узвийлиги ва яхлитлигини таъминлай олиш;
- ёзма нутқда матн жанрига ҳамда мақсадига мувофиқ расмий ёки норасмий услубни танлаб, ёза олиш;
- ўз фикр ва мулоҳазаларини лингвистик курс мавзуларидан келиб чиққан ҳолда иншо мавзулари бўйича ёзма равишда аниқ ва мантиқий баён этиш;
- қиёсий, таҳлилий ва танқидий турдаги баёнларни режалаштира олиш ва уларда ўз фикрларини далиларга асосланган тарзда ёзиш;
- умумий ва ўзларига яқин мавзудаги мақолаларни, учинчи босқичда эса, касбга доир илмий мақолаларни қисқачи мазмунини ёзиш;
- китоб ёки фильмларнинг мазмунини танқидий фикрларга асосланган ҳолда ёзма баён эта олиши ва уларга қисқа тақриз ёза олиш;
- ёзма нутқдаги турли услублардан маҳорат билан фойдаланиш;
- ўз ёзма нутқини таҳрир қилиш ва текшириш орқали она тили интерференцияси муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш;
- режалаштириш, баҳолаш, таҳрир қилиш ва қайта кўриб чиқиш каби мавзулардан иборат бўлади.
Ёзма нутқ амалиёти модули мазмуни қуйидаги мавзу ва тил материалларини ўз ичига олади:
табрикномалар ва таклифномалар
шахсий маълумотномалар, анкета саволлари
содда хатлар, эслатмалар, қайдлар;
воқеа, одамлар ва предметлар тасвирига бағишланган хатлар, матнлар;
e-mail, Интернет форумларига хатлар;
резюме ва таржимаи ҳол
қичик ҳикоялар
таом рецептлари
шахсий кундалик
Ёзма нутқни ривожлантиришнинг асосий омиллари
- ёзма ишни режалаштириш (кластер усулида, ақлий ҳужум ва ҳ.);
- ёзма ишнинг мақсади ва кимга йўналтирилганлигини аниқлаш ва шунга қараб тегишли услубни танлаш маҳорати.
Грамматик тамойиллар
- гап тузиш (гапда сўз тартиби);
- гапда эга ва кесимнинг ўрни, мослашуви;
- гап турлари (оддий, қўшма гаплар);
- боғловчилар ва кириш сўзлари;
- cўз танлаш (расмий ва норасмий услубдаги сўзлар ва ҳ.)
- пунктуация
Қисқа иншо (параграф) ёзиш босқичлари
- мос сарлавҳани танлаш;
- кириш қисмини ёзиш;
- иншонинг асосий ғоясини ифодалаш;
- далил ва исботларни баён этиш;
- ёзма ишда плагиатга (кўчирмакашликка) йўл қўймаслик
Мазкур модул давомида талабалар якка ҳолда, жуфтликда ва кичик гуруҳларда ишлайдилар.
Ўқиш ва ўқитишга ёндашув:
- топшириқларга асосланган амалий иш;
- турли матнлар таҳлили ( газета, журнал мақолалари)
- матнларни ўрганилаётган чет тили ва она тилида параллел, қиёслаганҳолда таҳлил қилиш;
- дарсдан ташқари ёзма вазифалар;
Ёзма нутқ жараёни қуйидагича ташкил этилади:
- ёзма нутқ учун тайёргарлик машқлари;
- дастлабки (хомаки);
- ўзаро қайта кўриб чиқиш;
- ўз-ўзини баҳолаш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |