Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги электроэнергетика факультети
Download 350 Kb.
|
топширик
КУРС ЛОЙИХАСИНИ ҲАЖМИ
Фан икки босқичда ўқитилиши (кундузги таълимда 6 ва 7 семестрлар, сиртқи таълимда 7 ва 8 семестрлар, махсус сиртқи таълимда 5 ва 6 семестрлар) муносабати билан курс лойихаси таълим турига мос равишда 7, 8 ва 6 семестрларда бажарилади ва унга қўйилган баҳо кафедра қарори билан оралиқ назорат сифатида ҳам кўрилиши мумкин (трансформаторли нимстанцияни оддий вариантини лойихасида фанни деярли ҳамма қисмлари бўйича маълумотлардан фойдаланилади, ҳисоб-китоблар бажарилади ва ҳоказо), лойихага ўқитувчи ҳар бир талабага индивидуал топшириқ беради, топшириқни шакл кўриниши ушбу кўрсатмада келтирилади. Ҳисоб-тушунтирув ёзув 210х297 қоғозда қўлда ёзилган 30-35 бетдан кам бўлмаслиги керак. График қисми кундузги таълим талабалари учун 2-та 597х840 мм-ли листда бажарилиб, биттаси лойихаланган нимстанцияни бир чизиқли схемаси, иккинчиси ўқитувчи топшириғига биноан индивидуал ускунани тузилиши, сиртқи ва махсус сиртқи таълим талабалари учун битта 597х840 мм-ли листда бажарилиб, лойихаланган нимстанцияни бир чизиқли схемаси бўлиши керак. Кундузги таълим талабалари бажарадиган иккинчи листда берилган ускунани чизмасидан ташқари ускунани ишини тушунтирувчи график, схема ва ҳоказолар бўлиши керак. Ҳисоб-тушунтирув ёзувида қисқа ва аниқ шаклда лойихани ғоясини очиш, тадқиқ этиш ва ҳисоблаш усулларини билдириш, ҳисобларни ўзини, ўтказилган тажрибаларни ва уларни анализини, техник-иҚТисодий таққослашни ва асосланган хулосаларни келтириш керак. Текст керакли чизмалар, схемалар, диаграммалар билан тўлдирилиши керак. Ҳамма бўлимлар ГОСТ 2.105-79-га биноан тузилиши керак. Ўқитувчини рухсати билан баъзи стандартлардан чеклашга рухсат этилади, масалан, ҳисоб-тушунтирув ёзувни варақларини рамкасиз, асосий ёзувсиз ва ҳоказо бажариш мумкин. Ҳисоб-тушунтирув ёзувда бўлиши керак: Титул варағи. Лойихалашга топшириқ. Реферат. Мундарижа. Кириш. Ҳисоб-тушунтирув ёзувни боблари. Бир бетдаги рефератда ишни қисқа мазмуни, масалаларни ечишни асосий принциплари ва олинган натижалар келтирилади. Мундарижада боблрни тўла номлари ва уларга мос холда бетларни номерлари келтирилади. Киришда кўрилаятган масалани ривожланиши ва холати келтирилиб, маслани ечиш зарурати ва масала бўйича адабиетларни тахлили келтирилади. Ишни асосий мазмунини ташкил қиладиган бобларда бошланғич шартлар ва талаблар келтирилади; масалаларни ечишни кетма-кетлиги ва методикаси, бажарилган ҳисобларни ва таққосланган натижаларни анализи берилади. ИҚТисодий бобда сарфлар ва оптимал вариантни қўллашдан олинадиган самара ҳисобланади. Меҳнат мухофазаси бобида лойихани мавзусига боғлиқ баъзи махсус масалалар батафсил ишлаб чиқилади ҳамда ҳисоблар ва тадқиқотлар натижалари, график материаллар ва бошқалар келтирилади. Хулосаларда пунктма-пункт лойихани асосий натижалари шаклланади ва хўжалик, илмий, социал самарага баҳо берилади. Адабиетлар рўйхати ҳисоб-тушунтирув ёзувни охирида белгиланган шаклда келтирилади. КУРС ЛОЙИХАСИНИ ТОПШИРИҚ ВАРАҚАСИНИ НАМУНАСИ ВА ЁЗИШ ТАРТИБИГА ТАВСИЯЛАР ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Download 350 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling