Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги электроэнергетика факультети
Download 350 Kb.
|
топширик
Курс лойихасини бажариш учун бандлар бўйича тавсиялар1. Электр юклар ҳисоби топшириқда берилган истеъмолчиларни қувватларини ҳисобидан иборат. Бунда актив қувватларни ҳисоблаш даркор, кейин адабиетлардан (масалан, 1, ёки бошқаларда; бундай ҳисоблар тартиби электр таъминотига тааллуқли ҳамма дарслик ва ўқув қўлланмаларда келтирилган) тавсия қилинган қувват коэффициентини олиб, у асосида реактив қувватни ва кейин актив ва реактив қувватлардан фойдаланиб тўла қувватни топиш керак. Ҳар бир танланган рақам ёки ифода асосида топилган натижа мос адабиетни бетлари, ифода номери, жадвал номери ва ҳоказолар билан асосланиши керак. 2. Трансформаторларни қувват бўйича турини ва сонини танлашда 1 бандда ҳисобланган тўла қувват авария коэффициенти ҳисобига ошишини топиб олиш керак, кейин эса истеъмолчиларни тоифаларини ҳисобга олган холда маълумотномадан 1, 3 ва бошқалар ҳисобланган қувватга тенг ёки кейинги қатордаги каттароқ қувватли трансформатор танланади. Нимстанция, истеъмолчиларни тоифаларидан келиб чиқиб, бир трансформаторли ёки икки трансформаторли бўлиши мумкин. Ҳар бир техник ечим, албатта, мос исбот билан асосланиши керак. 3. Кўрсатилган нуҚТада қиска туташув токларини ҳисоблаш усулларидан бири асосида 1, 2, 4, 5 топилади. Ҳисоб натижалари нимстанцияни электр ускуналарини танлашда ишлатилади. 4. қиска туташув токлар ҳисоби асосида нимстанцияни электр жиҳозларини танлаш методикаси 1, 2, 4, 5 ва бошқа ўхшаш адабиетларида берилган. Шулардан фойдаланиб ва ҳар бир танлов учун шартларини ва лойихадаги рақамларни келтириб, танланган жиҳозни параметрлари келтирилади. 5. Техник-иҚТисодий анализдан келиб чиқиб, 2-дан кам бўлмаган вариантлардан нимстанцияни бош схемасини танлаш. Техник-иқтисодий анализда электр энергияси билан таъминлашни талабларини бажариб (истеъмолчиларни тоифаларини ҳисобга олган холда) трансформаторлар қуввати ва сони аниқланади ва бундан нимстанцияни бир чизиқли схемаси келиб чиқади. Бундай схема камида икки вариантда бўлиши керак ва ҳар вариантни нархлари тахминан ҳисобланади. Ҳисоблар натижалари ва техник талабларни бажариш, ишончлиликни ошириш масалалари кўриб чиқилиб, маъқул вариант танланади. Танланган вариант тўла асосланиши керак, яъни нима учун шу вариант танланганлиги аниқ ёзилиб қўйилиши шарт. Бош схема график қисмни асосий схемаси бўлади ва у, албатта, тушунтирув ёзувни керак жойида А4 форматда келтирилиши лозим. 6. Заминлаш ва чақмоқдан сақлаш жиҳозларини ҳисоблаш. Заминлашни ҳисоби ускуналарни нейтралларини холатига мос равишда бажарилади. Шунинг учун топшириқда нейтрални холати кўрсатилади. Заминловчи қурилмани қаршилиги нейтрални холати, кучланишни миқдори, манбаа қуввати ва ноллаш мавжудлигига боғлиқ холда 0,5; 2; 4; 8, ёки 10 Ом бўлиши мумкинлиги «қоидалар ...» да кўрсатилган. Шунинг учун курс лойихасидаги ҳисобда бу рақамни 4 Ом деб олиш тавсия қилинади. Ҳисобланган заминловчи қурилма чақмоқдан ҳимоялаш учун ҳам ишлатилади. Заминловчи қурилмани ҳисоблаш тартиби ва мисоллари дарсликларда, ўқув қўлланмаларда ва махсус услубий кўрсатмада келтирилади. 7. График қисми 2-та 597х840 мм-ли лист: 7.1. Нимстанцияни бир чизиқли схемаси (танланган электр жиҳозлар билан). 7.2. Ҳар бир кундузги таълим талабаси учун топшириқда индивидуал чизма номи берилади Чизмалар Конструкторлик ҳужжатларни ягона тизимини қоидаларига биноан бажарилиши керак: ГОСТ 2.104-68 «Асосий ёзувлар», ГОСТ 2.109-73 «Форматлар» ва бошқ. Лойиха бажарилишида ўқитувчи кўрсатмаси билан стандартлардан бир оз четланишларга йўл қўйилади. Чизмалар, одатда, 24-нчи формат (594х840 мм) қоғозида бажарилади. Масштаб ва деталлаштириш даражаси мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб танланади. Чизмалар тушунарли бўлиб, битта қоғозда жойлаштирилиши керак. Уларни ғайритабиий катта масштабда бажарилишига йўл қўйилмайди. Лойихани бажаришда «Бирликларни халқаро тизими» – СИ-ни қўллаш керак. Ҳамма бирликларни белгиланишлари стандартларга мос бўлиши керак. Электр схемалари ГОСТ 2.701-84; ГОСТ 2.702-75; ГОСТ 2.705-70-ларга биноан бажарилиши керак. Электр схнмаларни график белгиланишлари – ГОСТ 2.721-74; 2.748-68; 2.755-74-ларга биноан. Электр схемаларини ҳар бир элемент ёнида ГОСТ 2.702-75-га биноан ҳарфли ёки ҳарф-рақамли позицион белгиси ва номинал қиймати ёзилади. Бундай белгиланишларни турлари ГОСТ 2.710-81-да белгиланган. Лойихада умумий холда икки қисмдан иборат бўлиб, элементни тури ва унинг схемадаги номерини кўрсатувчи белгиланишдан фойдаланса кифоя. Кераклигида электр элемент (аппарат)-ни контактини ҳарф-рақам белгиланиши берилади. Чизмалар, ёзувлар, ҳарф-рақам белгиланишлар қалам ёки тушда қора чизиқлар билан бажарилади. Лойихани чизма варағидаги асосий ёзув ГОСТ 2.104-68-га биноан бажарилади, 1-ни 16 бетида бундай ёзувни ўқув лойихада рухсат этилган баъзи ўзгаришларга йўл қўйилган намунаси келтирилган. Download 350 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling