Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети


Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини


Download 241 Kb.
bet9/17
Sana08.02.2023
Hajmi241 Kb.
#1168648
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
2 5386483653175945263

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ёзишда амалдаги Давлат стандартларига риоя қилинади. Мажбурий аломатлар қуйидагилар:
а) муаллиф;
б) китобнинг номи;
в) китоб чоп этилган жой номи;
г) нашриёт номи;
д) нашр қилинган йили;
е) бети.
Адабиётларни ёзишга мисоллар келтирамиз.
1. Бир, икки ёки учта муаллиф томонидан ёзилган китоб:
1. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида/ И.А.Каримов. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011. – 432 б.
2. Солиев А., Ахмедов Э.А., Маҳамадалиев Р.Й. ва б. Минтақавий иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. – Т.: Университет, 2003. – 304 б.
3. Солиев А.С., Назаров М.И., Қурбонов Ш.Б. Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий – иқтисодий ривожланиши. – Т.: MUMTOZ SO’Z, 2010. – 348 б.
2. Катта гуруҳдаги муаллифлар томонидан ёки бирорта муаллиф таҳрири остида бажарилган бўлса:
1. Философия: Учебное пособие / Под ред. Н.И. Жукова. - Минск: "НТЦ АПИ", 1996. - 328 с.
3. Таржима қилинган ёки хорижий нашрлар:
1. Вертгейкер М. Продуктивное мышление/ Пер. с англ. - М.: Прогресс, 1987.
2. Barro, R. and X. Sala-i-Martin (1992) “Regional growth and migration: A Japan-United States comparison”, Journal of the Japanese and International Economies, vol. 6, pp. 312-346.
3. Buch, С., Heinrich, R., Lusinyan, L. and M. Schrooten (2000) “Russia’s Debt Crisis and the Unofficial Economy”, Kiel Institute for World Economics.
4. Журналдан олинган бўлса:
1. Маллабоев Т.Н. Кичик ҳудудлар географияси: назария ва амалиёт // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. 27-жилд. – Т., 2006. – Б. 67-71.


3. АМАЛИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЙИҒИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ

Амалий маълумотларни йиғишда тадқиқот объектининг ҳисоботларидан, илмий-амалий анжуманлар материалларидан, социологик тадқиқотлардан фойдаланилади. Бундан ташқари танланган мавзу бўйича мустақил социологик тадқиқотлар, кузатишлар, сўроқ ўтказиш ва иқтисодий ҳисоблаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.


Турли кўрсаткичларнинг динамикасини таҳлил қилиш учун бир неча йиллик керакли маълумотларни йиғиш талаб қилинади.
Йиғилган маълумотларни алоҳида бўлимлар ва параграфлар бўйича тақсимлаш ва шундан кейингина уларни ҳар бир бўлим ва параграф мақсади ва вазифаларига мос равишда қайта ишлашга киришиш мақсадга мувофиқдир.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling