Амир Темур фарзандлари – соҳибқироннинг фарзандлари кўп бўлган улар ичида эл корига ярайдиган бўлиб вояга етганлари 6 та – 4 ўғил, 2 қиз. Ўғиллари – Жаҳонгир Мирзо, Умаршайх Мирзо, Мироншоҳ Мирзо, Шоҳруҳ Мирзо, қизлари – Оқа Бегим хоним, Султон Бахт бегим
Анқара ёнидаги жанг – 1402 йил 20 июл куни Амир Темур ва усмонлилар императори Йилдирим Боязид билан замонанинг энг буюк жанги бўлиб ўтган. Амир Темур буюк ғалаба қозонди.
Ибн Арабшоҳ – “Ажойиб ал макдур фи тарихи Таймур” асарини ёзган
Кристофер Марло – XVI асрда яшаган машҳур инглиз шоири ва драматурги, 1587 йилда “Буюк Темур” трагедиясини яратган. Англияда Шекспир қироллик театри ҳамиша театр мавсумини шу спектакль билан бошлайди.
Кандирча дарёси бўйичадаги жанг – 1391 йил 18 июн куни Самара вилоятидаги Кандирча дарёси ёнида Олтин Ўрда хони Тўхтамишхонга қарши уюштирилган жангда Амир Темур ғалаба қозонди.
“Куч – адолатда” – Амир Темурнинг узугига ўйиб ёзлган ва ва муҳрида акс этган шиор.
Мир Саййид Барака - Амир Темурга салтанат тимсоли бўлган ноғора ва байроқ туҳфа қилган пир, У то сўнгги нафасгача Амир Темур билан бирга умргузаронлик қилди.
Низомиддин Шомий – 1404 йилда “Зафарнома” асарини яратган. Бу асарни Амир Темур ўқиган.
Руи Гонсалес де Клавихо – испан элчиси, “Самарқанддаги Амир Темур саройига саёҳат кундалиги” (1403-1406) асарини ёзган.
Соҳибқирон – арабча “саодатли, зафарли, ғолиб” маънолари бор. Илми нужум (астрология) да вва афсоналарда Зуҳра (Венера) – дўстлик ва меҳру муҳаббат туғёнларини инъом айлагувчи, Муштарий (Юпитер) – омаду иқбол, музаффарияту шодиёналар сайёраси деб таърифланади. Шу икки сайёранинг бир бурждва учрашган вақти саодатли лаҳзалардир, уни қирон дейдилар, шунда вақтда туғилган бола ўша қирон соҳиби ҳисобланади. Бундай боланинг бахтли, улуғ мартабалар эгаси бўлиши олдиндан башорат этилади. Шарқ мамлакатларида фалакиқтидор ҳукмдорларга бериладиган шарафли унвон.
Do'stlaringiz bilan baham: |