Кафедра мудири Сатторкулов О
Илмий раҳбар Бурханов А
Иқтидорли талаба Исмоилова М
Иқтидорли талаба илмий иши мухокамаси ва уни амалга оширилиш жараёнини мониторинги
А) Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факультет
Иқтисодиёт кафедрасининг 2 –сон (08.09.2018йил) йиғилиш баённомасидан
КЎЧИРМА №__2__
КУН ТАРТИБИ:1. Иқтидорли талабаларнинг илмий йўналишлари бўйича
танланган мавзулари муҳокамаси.
Турли масалалар.
ҚАТНАШДИЛАР: Барча кафедра аъзоларива иқтидорли талабалар
ЭШИТИЛДИ: кафедра мудири доц. Сатторқулов О:
Иқтидорли талабалар билан шуғулланиш ва уларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш бугунги кундаги масалалардан биридир. Кафедра профессор-ўқитувчиларига 11 нафар иқтидорли талаба бириктирилган. Шундан, 55-17-гуруҳ талабаси М.Исмоилова доцент А.Бурханов раҳбарлигида “Инновацион фаолият барқарор иқтисодий ривожланишнинг асоси сифатида” мавзусида иш олиб бораётганлигини айтди. Мамлакат иқтисодиётида инновацион ривожлантириш масалалари билан шуғулланмоқда.
Мавзунинг долзарблиги
Илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтиcодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа cоҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш Ўзбекиcтон Реcпубликаcи жадал ривожланишининг муҳим шарти ҳиcобланади.долзарблигини таъминлайди.
Ишнинг мақсади:
Мамлакатимизда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш барқарор иқтисодий ривожланиш масалалари юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳиcобланади.
Унинг амалий аҳамияти:
Хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали инновацион ишланма ва ғояларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инновацион технологияларни иқтисодиётга киритиш мамлакатимизда ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулот таннархини пасайтириш, маҳсулот сифатини ошириш ва уни рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари амалий аҳамиятини белгилайди.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР
Катта ўқитувчи А. Абдувоҳидов – 55-17 –гуруҳ талабаси Исмоилова Муяссарнинг иқтидорли талаба сифатида интилишларини кузатиб, танланган мавзунинг долзарблигини эътиборга олиб, иш бугунги куннинг энг асосий масалалар бири эканлигини айтиш мумкин. Инновацион ривожланиш иқтисодиётни ривожланишида мухимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |