Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ижтимоий иқтисодийфакультети


Download 33.55 Kb.
bet1/5
Sana04.02.2023
Hajmi33.55 Kb.
#1162425
  1   2   3   4   5
Bog'liq
иктидорли шахсий иш режа Исмоилова Муяссар




ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙФАКУЛЬТЕТИ


Иқтисодиёт”кафедрасида
илмий иш билан шуғулланаётган иқтидорли талаба
Исмоилова Муяссар Рузикул кизининг
Шахсий варақаси


Гулистон 2019

    1. Иқтидорли талаба тўғрисида маълумотнома




иқтидорли талабанинг расми


1. Ф.И.Ш. Исмоилова Муяссар Рузикул кизи




2. Туғилган йили: 1997 йил


3. Туғилган жойи: Сирдарё вилояти Сирдарё тумани


4. Милати: Ўзбек



  1. Таҳсил олаётган олий талим муассасаси, факультети, мутахассислиги, курси:

ГулДУ Ижтимоий-иқтисодий факултети иқтисодиёт таълим йўналиши



  1. Илмий иши мавзуси:

Инновацион фаолият баркарор иктисодий ривожланишнинг асоси сифатида



  1. Илмий раҳбари (маслахатчиси):

доцент Бурханов А



  1. Кутилаётган натижа:

Инновацион фаолиятни ривожлантиришни муҳим жиҳатларини тадқиқ қилиш, мақола ва тезизлар тайёрлаш


.

    1. Иқтидорли талаба илмий иши мавзуси ва мазмуни



Илмий иш мавзуси: “Инновацион фаолият барқарор иқтисодий ривожланишнинг асоси сифатида”


Мазмуни:
Бугунги кунда ишлаб чиқариш cоҳаcини инновацион ривожлантиришни рағбатлантиришга алоҳида урғу берилмоқда. Иқтиcодиётимизни модернизатcиялаш жараёнларида мамлакатимиз маҳcулотларини экcпорт қилувчи ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг маҳcулотлари рақобатбардошлигини ошириш ва янги бозорларни ўзлаштириш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда. Аммо инновацион фаолиятни бошқариш механизмларини янада такомиллаштириш маcалалари ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ислоҳотлар концепциясига асосан, мамлакатимизда интеллектуал ва технологик салоҳиятни оширишнинг узоқ муддатли сценарийларида асосий йўналиш – инновацияларни ривожлантириш, корхоналарда инновацион фаолият билан фаол шуғулланишни рағбатлантириш кўрсатиб ўтилган. Бу иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларини инновацион ривожлантиришнинг янги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик миллий инновация тизимини яратиш билан боғлиқ.
Ҳақиқатан ҳам, миллий инновация тизими илм-фан, саноат ва жамият ўртасида шундай узвий муносабатлар тизимини шакллантирадики, унда инновациялар иқтисодиётни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади, инновацион тараққиёт эҳтиёжлари эса илмий фаолият равнақини белгилаб беради ва рағбатлантиради. Шу боис барча мамлакатлар миллий инновация тизимига таянган ҳолда миллий рақобатбардошликнинг юқори даражасига эришиш ва сақлаб туриш сиёсатини олиб боришади.



    1. Download 33.55 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling