Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, халқ таълими вазирлиги ҳамда


Асосий қайднома баҳосини порфтолио баҳо балига мувофиқлаштириш ЙЎРИҚНОМАСИ


Download 49.5 Kb.
bet2/2
Sana10.02.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1187186
1   2
Bog'liq
MPA qaydnoma (1)

Асосий қайднома баҳосини порфтолио баҳо балига мувофиқлаштириш ЙЎРИҚНОМАСИ
(муваққат Низомнинг 24-, 26- ва 27- бандларига мувофиқ)
Амалиётчи-талаба 1 хафта муддатда амалиёт баҳоси қўйилган, тегишли тартибда қабул қилувчи муассаса раҳбари томонидан расмийлаштирилган қайдномани факультет деканатига ва ўз навбатида деканат қайдномаларнинг умумлаштирилган ҳамда факультет декани томонидан имзоланиб, муҳрланган вариантини Малакавий амалиёт ва ҳамкорлик бўлимига топширади.
Мувофиқлаштириш ишлари:
(5 баллик тизим бўйича)
100-86 5 баҳо бали
71 -85 4 баҳо бали
55 -70 3 баҳо бали
55 пастдан паст 2 баҳо бали

  1. Асосий қайдномадаги баҳо бали порфтолио баҳоси бали қийматига тенг ёки 0.1 дан 1 баллгача фарқ қилган ҳолда, шунингдек, амалиётчи талабанинг амалиёт объекти бўйича ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма бўлса асосий қайдномадаги баҳо бали инобатга олинади.

  2. Агар асосий қайдномадаги баҳо бали порфтолио баҳоси бали қиймати билан 1.1 дан 2 баллгача фарқ қилган холда амалиётчи талабанинг ҳисобот ҳимояси ташкил этилади. Хисобот химоясида қатнашувчи талабалар рўйхати бўлим томонидан тақдим этилади ва деканат томонидан химоя куни белгиланади. Ҳисобот химоясида фактлар ўз исботини топган ҳолда асосий қайдномадаги баҳо инобатга олинади. Ҳисобот ҳимояси салбий чиққан ҳолатда қабул қилувчи таълим муассасаси раҳбарияти билан музокара олиб борилади(факультет деканати томонидан). Музокара натижаси (ёзма холатда) ижобий бўлган тақдирда баҳо инобатга олинади. Лозим бўлган тақдирда қабул қилувчи таълим муассасасида(Тошкент шахри ва Тошкент вилояти учун) тегишли кафедра вакили иштирокида 1 хафта муддатда 1 марта очиқ дарс ўтиб бериш шарти билан қабул қилувчи муассаса раҳбари томонидан қайта баҳолаш амалга оширилади.

  3. Агар асосий қайдномадаги баҳо бали портфолио баҳо бали қиймати билан 2.1 баллдан кўп фарқ қилса, тегишли кафедра вакили иштирокида 2 хафта муддатда 4 марта очиқ дарс ўтиб бериш шарти билан қабул қилувчи муассаса раҳбари томонидан қайта баҳолаш амалга оширилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бошқа ҳудудларда амалиёт ўтаган талабалар учун университет томонидан белгиланган синов мактабларида амалиётчи талаба(лар)нинг 4 марталик синов дарслари ташкил этилади. Синов дарслари натижалари асосида қабул қилувчи муассаса раҳбари томонидан қайта баҳолаш амалга оширилади. Шунингдек, амалиётчи талабанинг фаолияти ўринсиз баҳоланган тақдирда келгуси йилларда айни таълим муассасаси билан 3 томонлама шартнома тузилмайди ҳамда ваканцияларга мурожаатлар қабул қилинмайди.

Эслатма:
Амалиётчи-талабанинг фаолиятини якуний бахолаш (зарур бўлганда қайта бахолаш ҳам) муваққат Низомга мувофиқ қабул қилувчи муассаса раҳбарининг баҳоси билан белгиланади.
Университет профессор-ўқитувчилари томонидан Устоз-шогирд тизими бўйича порфтолио баҳо бали - амалиётни белгиланган тартибда сифатли ўтказилишини мониторинг қилиш ва амалиёт якунида баҳоланиш шаффоф ўтишини таъминлашга ҳизмат қилади.

  • Асосий қайднома – қабул қилувчи муассаса директори имзолаган қайднома;

  • Порфтолио баҳо бали – амалиётчи талабанинг амалиёт платформасидаги шахсий кабинетига жойлаштирган маълумотларга устоз-шогирд тизимида ишлаётган университет профессор-ўқитувчиси томонидан белгиланган балларнинг ўртача йиғиндиси.

Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling