Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факультети


Download 43.66 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi43.66 Kb.
#1609113
Bog'liq
dekabr




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


БИОЛОГИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
70510101-Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси)
мутахассислиги


2-КУРС МАГИСТРАНТИ
Комилов Жаҳонгир Саиджон ўғли


Календар иш режасига мувофиқ
2022-2023 ўқув йили учун
декабрь ойи

ҳисоботи




ТОШКЕНТ–2022
I. Талабанинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, педагогик ва малакавий амалиёт фаолияти бўйича ҳисоботи
1.Ўқув ва ўқув-услубий ишлар:
1.1 2022-2023 ўқув йилининг декабрь ойи учун ўқув топшириқларнинг бажарилиши:
Cеместр давомида ўтиладиган ишчи ўқув режадаги фанлар ўқув юкламасидаги яъни:
“Овкатланиш ва метаболизм физиологияси ”:умумий 150 соат, жумладан маъруза - 30 соат, амалий машғулот - 30соат, мустақил таълим - 90 соат;
“Психофизиология”:умумий 150 соат, жумладан маьруза -30 соат, амалий машғулот-30соат, мустақил таьлим – 90соат;
ва ушбу фаннинг маьруза машгулотлари ўтилмокда. Ушбу фанларнинг дарс соатлари ва муддатлари билан танишиб чиқдим. Шунингдек, ўқув жараёнига оид ҳужжатлар билан танишдим. Дарсларни олиб боришда янги педагогик технологиялар билан танишдим. Ўқув ва ўқув услубий (Давлат таълим стандартлари наъмунавий ўқув дастурлар ва ўқув режалари) ишчи фан дастурлари билан танишдим.
1.2 Мутахассислик фанларидан тайёрланган ўқув топшириқлари тўпламлари билан танишдим.
Илмий семинарга мунтазам қатнашиб бордим ва Илмий педогогик ишлар бўйича семенарларга қатнашдим.
1.3 Ой охирида кафедрага Ўқув ва ўқув-услубий ишлар бўйича режалаштирилган тадбирларнинг ижроси юзасидан илмий раҳбар билан келишган ҳолда ёзма ҳисобот тайёрлаб, кафедра мажлисига тақдим қилдим.


2. Илмий тадқиқод ишлари бўйича:
2.1 Ўзбекситон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти Ҳужайра биофизикаси лабораториясида “Ф-19 изохнолин алкалоидининг аорта қон томир қисқариш фаоллигига релаксант таьсир механизмини тавсифлаш мавзусидаги илмий тадқиқот ишларида қатнашдим.
2.2 Ой охирида илмий-тадқиқотишлари бўйича режалаштирилган тадбирларнинг ижроси юзасидан илмий раҳбар билан келишган ҳолда ёзма ҳисобот тайёрлаб, кафедра мажлисига тақдим қилдим.
3. Илмий педагогик ишлар бўйича:
3.1 Ҳисобот ойи мабойнида Календар иш режасида келтирилганидек Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасининг профессор-ўқитувчиларининг ойда бўлиб ўтган маъруза ва амалий машғулот дарсларида иштирок этдим. Жумладан, кафедра ўкитувчиларидан б.ф.д проф П.Б.Усмонов, маьрузаларида қатнашдим дарсни таҳлил қилиб ўзим учун зарур бўлган педогогик маҳоратни шакллантириш бўйича билим ва кўникмаларни олдим.
3.2 Илмий-педагогик ишлар бўйича режалаштирилган тадбирларнинг ижроси юзасидан илмий раҳбар билан келишган ҳолда ёзма ҳисобот тайёрлаб, кафедра мажлисига тақдим қилдим.


4.Илмий семинар


4.1. Магистрлик диссертацияси мавзуи бўйича манбаларни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий монографиялар, мақолалар, маърузалар, услубий адабиётлар ва ҳ.к. ўрганишда давом этдим.
4.2 Ҳисобот ойи мобайнида Одам ва хайвонлар физиологияси кафедрасида тасдиқланган магистрантларнинг 2022-2023 ўқув йилида ўтказиладиган илмий семинарлар режасига мувофиқ 70510101-Биоогия (Одам ва ҳайвонлар физиология) мутахассислиги иккинчи курс магистрантларининг илмий семинар маърузаларида иштирок этдим.
II. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш бўйича календар режа



  1. Тадқиқот ўтказишга тайёргарлик :



1.1 Танланган мавзу бўйича республика ва хорижий давлатлар олимлари томонидан қилинган ишлар билан танишдим, библиография ва ахборот ресурслари, кутубхона фондлари ва электрон ресурслари билан танишдим.
1.2 Ахборот манбалари ва ҳужжатларини (адабиёт ва электрон ресурслар) чуқур ўрганишни давом эттирдим.


2. Тадқиқотни амалга ошириш: материалларни йиғиш ва таҳлил қилиш
(ёки тажриба синовлар ўтказиш)


2.1 " Ф-19 изохнолин алкалоидининг аорта қон томир қисқариш фаоллигига релаксант таьсир механизмини тавсифлаштўғрисидаги маълумотларни тўплашни давом эттирдим.
2.2 Тадқиқот ўтказиш учун шарт-шароитларни белгилаб; Кребс эритмасини тайёрашни ва каламуш аорта қон томирини ажратиш ва препарат тайёрлашни ўрганишни давом эттирдим. F19 изохинолин алколоидининг каламуш аортаси препарати кискариш фаоллигига дозага боглик таъсирини ўрганишни ва олинган натижаларни статистик тахлилини килишни урганишда давом эттирдим.
2.3 Магистрлик диссертация ишини бажаришнинг календарь режасида белгиланган ҳар бир модданинг ижроси юзасидан илмий раҳбар билан келишган ҳолда ой охирида ёзма ҳисобот тайёрлаб, кафедра мажлисига тақдим этилди.


Кафедра мудири: б.ф.н. доц Б.А.Қаҳҳоров_________


Илмий раҳбар: б.ф.д., проф Алламурaтов М_________


Магистрант: Комилов Ж_________
Download 43.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling