2 –босқич
Асосий (55 мин)
|
2.1. Иккинчи «Муаммоли вазият»ни эълон қилади ва уни ишлаш йўлларини қидиришни ташкил қилади. Муаммоли саволларни қўяди (1 (15.1.2) - Илова).
2.2. Талабаларни 5 гурухга ажратади. Гурух аъзоларини ўзаро ҳамкорликда ишлашга қулай қилиб жойлаштиради. Иккинчи «Муаммоли вазият»нинг ечими бўйича қўйилган саволларга асосланган ҳолда фикрлар беришга чақиради. Кузатади, мувофиқлаш-тиради ва рағбатлантиради.
2.3. Иккинчи «муаммоли вазият»нинг ечими бўйича фикрларнинг тақдимоти бошланганлигини эълон қилади.
2.4. Дельфи техникасидан фойдаланган ҳолда гурухлар томонидан «Муаммоли вазият»нинг ечими бўйича таклиф қилинган энг яхши вариантни танлайди ва баҳолашни ташкил қилади (2 (15.1.2) - Илова).
2.5. Танлов ва баҳолаш натижаларига асосланган ҳолда иккинчи оралиқ хулосани шакллантиради.
2.6. Талабаларга муаммонинг ечими бўйича умумий, якуний хулосани шакллантиришни таклиф қилади. Дарс босқичида изоҳ беради, аниқлаштиради ва тўғрилайди.
2.7. Якуний хулосани шакллантиради.
|
Эшитишади, гурухларга ажрашишади.
Ҳар бир гурух оптимал ғояни танлаш, баҳолаш ва кузатиш учун экспертни танлайди.
«Муаммоли вазият»ни ечими бўйича таклиф ва фикрлар беришади, экспертлар уларни ёзиб боришади. Ҳар бир гурухнинг эксперти «муаммоли вазият»нинг ечими бўйича танлаб олинган фикрларни беришади. Муаллифлари ўз фикрларини ҳимоя қилишади. Берилган фикрларни уларнинг муҳимлигига қараб баҳолайди (балларда). Йиғма баҳолаш варақасини тузишади (доскага ёзиш йўли билан). Муаммонинг ечими бўйича ўзларининг умумий хуласа вариантларини беришади.
|