Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet1/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ

НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ПЕДАГОГИКА


ИНСТИТУТИ


«ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭНЕРГЕТИКА»
кафедраси


«ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ»
фанидан


Маърузалар матни


Наманган – 2011 йил
Ушбу «Электр таъминоти» фанидан маъруза матнлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Профессионал олий таълим давлат стандарти» бўйича «Электр энергетикаси» таълим йўналишининг бакалаврлар тайёрлаш учун намунавий ўкув режаси ва дастури асосида тузилган.
Ушбу маъруза матнлари «Электр энергетика» таълим йўналишида тахсил олаётган кундузги ва махсус сиртқи таълим талабалари учун мўжалланган.
Тузувчилар: . Т. Атамирзаев

Тақризчилар: доц. Н. Зокиров (НамМПИ)


ўқитувчи. Қ. Парпиев
(Давлатобод ЕСКХК)
Ушбу маърузалар матни «Электротехника ва энергетика» кафедрасининг умумий йигилишида мухокама қилинган ва институтнинг илмий услубий кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия қилинган.
( -мажлис баёни _______________ 2011 йил.)
Ушбу маърузалар матни институтнинг илмий-услубий кенгашининг йигилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган.
( -мажлис баёни ______________ 2011 йил.)

Кириш


Бозор муносабатлари шароитида ижтимоий хаётимизнинг барча сохаларида шу жумладан маънавият, маърифат ва илм-фан сохаларида ҳам инқилобий ўзгаришлар содир бўлмоқда.


Маънавият сохасидаги асосий вазифа маънавий қадриятларимизни илм-фан ва техника-технологиялар юксалишлари ҳисобига бойитиб бориш, халқимизни онгида миллий истиқлол ғоялари принципларини қарор топтиришдан иборат.
Миллий истиқлол мафкураси, ўзининг мазмун-моҳиятига кўра, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси онгига халқимизнинг дунёдаги ҳеч бир халқдан кам эмаслигини ва кам бўлмаслиги ғоясини сингдиришга қаратилгандир. Мана шундай ғоялар билан қуролланган ёшларимиз мамлакат тақдирини хал қиладилар, уни буюк келажак сари қўяётган қадамларини тезлаштирадилар.
Мамлакатимизда қабул қилинган кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури замон талабларига тўла жавоб бера оладиган, маърифатли, бозор муносабатлари шароитида ўз билим ва кўникмалари билан ватан истиқболи манфаатлари йўлида самарали фаолият кўрсата оладиган мутахассислар тайёрлашни назарда тутади. Хозирда мамлакатимизни барча шаҳар ва қишлоқларида юзлаб касб-хунар коллежлари фаолият кўрсатмокда. Улар энг замонавий ўқитиш технологияларини акс эттиришга қодир бўлган техника воситалари билан жихозланган. Касб-хунар коллежларида ўқитиш самарадорлигини ошириш учун эса, замон талабларига жавоб берадиган ўқув қўлланмалари ва дарсликлар яратилмоқда. Жумладан, ушбу «Электр таъминоти» номли ўқув қўлланма ўқувчиларга саноат корхоналари ва фуқаро биноларининг электр тармоқлари, жихозлари ва таъминоти тўғрисидаги билимларни ўзлаштиришга ёрдам беради ва электр таъминоти тизими ва қурилмаларидан бемалол ва самарали фойдалана олиш учун зарур бўлган малака ва кўникмалар ҳосил қилади.
Ўқув қўлланма IV бўлимдан иборат бўлиб биринчи бўлимда саноат корхоналарини электр таъминоти тизимлари, иккинчи бўлимда корхона цехларининг ички электр тармоқлари, учинчи бўлимда корхоналарнинг ички электр таъминоти ва тўртинчи бўлимда электр таъминоти тизимида реле химояси ва автоматлаштириш тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Электр энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш ва тақсимлаш қурилмалари мажмуасига электр таъминоти тизими дейилади. Электр таъминоти тизими саноат корхоналарининг истеъмолчиларини электр энергия билан таъминлаш учун хизмат қилади. Электр энергия истеъмолчиларига турли машина ва механизмларни электр двигателлари, ёритиш қурилмалари ва бошқа ҳар хил электр машина ва қурилмалари киради. Электр энергиясининг истеъмолини ортиши билан саноат корхоналарини электр таъминот тизими мураккаблашиб бормоқда ва бу тизимга юқори кучланиш тармоқлари, тақсимлаш қурилмалари ва иссиқлик энергия марказлари киритилмоқда.
Маълумки, ҳозирги даврда электр энергиясидан самарали фойдаланиш халқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантиришни асосий омили бўлиб хизмат қилади.



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling