Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet6/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

Назорат саволлари



  1. Энергия истеъмолчилари деганда нимани тушунасиз?

  2. Электр қабул қилувчилар учун умумий, асосий бўлган электр характеристикалари нима?

  3. Электр қабул қилувчилар нечта тоифага бўлинади ва уни тушунтиринг.

  4. Электроэнергияси истеъмолчиларнинг ишлаш режимининг умумийлиги билан характерланувчи қандай гуруҳларга бўлинади?

  5. Истеъмолчилар юкламасини вақтга кўра ўзгаришини график асосида тушунтиринг.



2.2. Кучланиши 1000 В бўлган электр тармоғини ҳисоблаш




Цехни ёритиш электр тармоғини ҳисоблаш
Мамлакатимизда йилига ҳосил қилинадиган ҳамма электр энергиянинг таҳминан 12 фоизини ёритиш учун мўлжалланган махсус қурилмалар ёритиш электр учун мўлжалланган махсус қурилмалар ёритиш электр қурилмалари деб аталади.
Ёритиш икки хилга ажратилади, иш ёритиши ва авария ёритиш. Иш ёритиш деб – ёритиладиган жойдаги одамлар иш фаолиятларини нормал амалга оширишлари учун етарлича кўриш шароитлари яратишга мўлжалланган ёритишга айтилади. Авария ёритиши деб-иш ёритиши ўчиб қолганида одамлар, ўз ишларини вақтинча давом эттиришлари учун мўлжалланган ёритишга айтилади.
Цехни ёритиш электр тармоғини ҳисоблаш ёритиш электр қурилмалардаги ҳар қайси мамлакатнинг ва ҳамма лампаларнинг умуий қуватини аниқлаш учун зарур.
Лампаларнинг истеъмол қувватини аниқлашда ишлатиладиган ёритқичларнинг ёруғлик–техник характеристкалари, жойлаштирилаш усуллари, осилиш баландлиги ва ўзаро жойлашиши ҳисобга олинади.
Ёритгичлар симметрик жойлаштирилган ёпиқ хоналарни умумий ёритишни ҳисоблаш, одатда, фойдаланиш коэффициенти () усули билан бажарилади.
Ҳисоблашни бажариш учун хонанинг юзи (S) ни аниқлаш зарур. S юзали хонага ҳар қайси лампасининг ёриғлик оқими Fл бўлган n ёритгич ўрнатилса, у ҳолда йиғинди ёруғлик оқими Fок=Fin бўлади.
Бунда ёритиладиган юзага тушадиган ёруғлик оқими Fок=Fлn, ўртача ёритилганлик Еўрт =FлnS. Бўлади.
Нотекис ёритилганли минимал ёритилганлик коэффициенти Z=ЕўртЕмин билан баҳоланади, унинг қиймати 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал. Ёритгичларнинг баъзи типлари учун минимал ёритилганлик коэффициентлари:

Ёритгичларнинг


тури

Z –коэффициенти

=0,8

=1,2

=1,6

=2

Ярим жуфт соябонли

1,27

1,22

1,33

1,55

Эмалланган

1,15

1,09

1,18

1,44

Яхлит шишали

1,0

1,0

1,18

1,18

Эслатма қиймат, яъни ёритгичлар орасидаги h га нисбати рухсат этилган нотекис ёритилганликни қондириш учун 0,8-2 чегарасида бўлиши керак.
Ёритиш қурилмаларини ишлатиш процессида ёриткичларнинг арматураси, шунингдек, хонанинг шипи ва деворлари ифлосланиши туфайли ёритилганлик камаяди. Ёритилганликнинг камайиши компенсация қилиш учун ҳисоблашда тузатиш коэффициенти К киритилади, унинг қийматлари қуйидагича: хоналарда чанг кўп бўлмаганда 1,3; хоналар чанг кўп бўлганда 1,5 га тенг қилиб қабул қилинади.
Z ва К коэффициентлар ҳисобга олинганида ўртача ёритилганлик
Еўрт= ZК Е мин= , (2.2)
Бундан битта лампанинг ёруғлик оқими.
Fл= (2.3)
Ёруғлик оқими Fл нинг ҳосил қилинган қиймати бўйича лампа танланади ва 2 ҳамда 3-жадваллардан унинг қуввати аниқланади.
2-жадвал Чўғланма лампаларнинг характеристкалари.

Қувват, ВТ



Кучланиш 110 ва 127 В

Кучланиш 220 В

Ёруғлик оқими. Лм

Ёруғлик бериши ЛмВТ

Ёруғлик оқими
Лм

Ёруғлик бериши ЛмВТ

25

228

9,1

198

7,9

40

380

9,5

340

8,5

60

660

11

540

9,0

75

915

12,2

698

9,3

100

1320

13,2

1050

10,5

150

2280

15,2

1845

12,3

200

3200

16,0

2660

13,3

300

5160

17,2

9350

14,5

400

7000

17,5

6000

15,0

500

9100

18,2

8000

16,0

3-жадвал. Люминесцент лампаларнинг характеристкалари.



Қувват
Вт



Кучланиш
В



ДС

ХБС

БС

ТБС

Ёруғлик
Оқими
Лм.

Ёруғлик бериши
ЛмВТ

Ёруғлик оқими
Лм

Ёруғлик бериши
Лм  ВТ

Ёруғлик оқими
Лм

Ёруғлик
Бериши
ЛмВт

Ёруғлик оқими
Лм

Ёруғлик бериши
ЛмВТ

15

127

490

32,6

490

32,6

560

37,3

500

33,3

20

127

700

35,0

700

35,0

800

40,0

700

35,0

30

220

1160

38,6

1160

38,6

1400

46,6

1250

41,6

40

220

2700

42,5

1700

42,5

1920

48,0

1780

44,5

80

220

3040

38,0

-

-

3440

43,0

3200

40,0

Шундан кейин фойдаланиш коэффициенти аниқланади. У ёритиладиган юзага тушадиган ёруғлик оқимининг лампа ёруғлик оқимига бўлган нисбатидан иборат яъни =Fоқ /Fл Коэффициент  ёритгичлар ёруғлик кучи эгри чизиғининг шаклига, уларнинг жойлашиши ва осилиш баландлигига, хонанинг ўлчамларига, деворлар ва шитнинг қайтариш коэффициенти (Р) га боғлиқ.


Сўнг хонанинг геометрик ўлчамлари аниқланади, бу ўлчамлар хона индекси билан ҳисобга олинади:
= (2.4)
бу ерда а, в-хонанинг узунлиги ва кенглиги, м; h-ёритгичларнинг осилиш баландлиги. Хона индекси  нинг катталигини камида 0,5 ва кўпи билан 5 га тенг қилиб олиш зарур.
Қайтариш коэффициенти бу юзи қайтарган ёруғлик оқимининг шу юзага тушган ёруғлик оқимига бўлган нисбатига тенг;
= (2.5)
 катталик жуда қорамтир юзалар учун 10%, қорамтир юзалар учун 30%, ранги оч юзалар учун 50%, рангли жуда оқ юзалар учун 70% га тенг қилиб олинади.


Цехни кучли электр тармоғини ҳисоблаш
Шаҳарда электр тармоғи истеъмолчиларига йирик саноат корхоналари, фабрикалар, заводлар, электр билан ишлайдиган транспортлар, умумий яшаш жойлари ва бошқа электр истеъмолчилари киради.
Асосий электр қабул қилувчилар гуруҳига иншоатлар юкламаларини йиғиндиси яъни, барча турдаги ёритгичлар, ишлаб чиқаришда механизмларни юргизадиган электр двигателлар (станоклар, кўтарма транспорт воситалари, компрессорлар, вентиляторлар, насослар) пайвандлаш қурилмалари, иситиш ва куч трансформаторлари, тўғриловчи қурилмалар ва бошқалар.
Электр қабул қилувчилар кучланиши бўйича икки гуруҳга бўлинади:
1) Кучланиш 3,6 ва 10 кВли тармоқдан тўғридан-тўғри электр қабул қилувчилар киради. Бу группага катта қувватли электр двигателлар, кучли қаршиликли печлар ва қора ва рангли металларни эритиш учун ёйли печлар киради. Шуни ҳисобга олиш керакки 10 кВ кучланишда ишлайдигин двигателларни қувватини 315 кВт ва ундан юқори қилиб ишлаб чиқарилади.
2) Кучланиши 380-660 В ли электр қабул қилувчилар, булар анча иқтисодий томондан яхши.
Электр қабул қилувчилар токни турига қараб ишлатилади.
- тармоқдаги саноат частотаси бўйича (50Гц) ўзгарувчан ток олади.
- тармоқдан частотаси юқори ва частотаси камроқ бўлган ўзгарувчан ток олади.
- тармоқдан ўзгармас ток олади.
Катта тезликда ва юқори частотада (180-400 Гц) электр двигателлар (электр асбоблари, ёғочни қайта ишлаш цехидаги махсус дастгоҳлар, подшипник саноатида қатор силлиқлаш дастгоҳлари ва бошқалар) алоҳида электр энергия истеъмолчилари ҳисобланади. Цеҳларни электр юкламаси ҳисобий ток бўйича характерланади. (Узоқ доимийлик юклама ўтказгичдан ўтаётган токнинг қиймати I).
Доимий юклама остида ўтказгичдан ўтаётган ўрнатилган ток қийматини температурасини ошиши қуйидагича.
ЎРН = Н ( )2. (2.6)
Бу ерда Н-кабел ва симни рухсат этилган доимий хисобий ток юкламасини температурасини ошиши. Саноат корхоналаридаги цех ички тармоқларида очиқ электр симлари деворлар, шиплар сирти, фермалар ва бошқа қурилиш элементлари бўйича ўтказилади.
Бунда симлар ва кабеллар тросларга, изоляторларга маҳкамланади ёки трубалар, қутичалар, эгилувчан металл шланглар ичига жойлаштирилади. Ёпиқ электр симлари иморатларнинг конструктив элементлари (деворлари, поллари, тўсинлари) ичидан ўтказилади. Бунда сим ва кабеллар трубага, эгилувчан металл шлангга, қутичага, сувоқ тагига, бевосита қурилиш конструкциясига жойлаштирилади.
Умумий фойдаланиладиган паст кучланишли электр тармоқлари уч фазали, уч ёки тўрт симли бўлади. Уч симли тармоқдан цеҳдаги истеъмолчилар (уч фазали асинхрон двигателлар, қиздириш печлари ва бошқалар) таъминланса, тўрт симли тармоқдан ёритиш лампалари таъминланади. Кичик қувватли цеҳлар ва маиший хизматларида фақат тўрт симли электр тармоқлари ишлатилади. Сим ва кабелларни кесим юзасини танлашда қуйидагиларни хисобга олиш керак. Бунда кесим юзаси катта бўлган симни рухсат этилган ток зичлиги кам, у ҳолатда симни диаметри кесим юзасини ортиши совитиш қатламига пропорционалдир. Сим ва кабелларни қизишини давомийлигини ҳисобга олиб ҳисобланадиган ток қуйидагича бўлади:
Iўр.р Iрэ тўғ. (2.7)
Максимал токовой химояси орқали қуйидагича
Iнрэ Кхим Iхим ̸ Ктўғ. (2.8)
Ктўғ - тўғриловчи коэффициент
Кхим- ҳимоя коэффициенти
Iхим- аппаратни ҳимояси ишлагандаги номинал токи.
Нормал шароитда Кхим=1га тенг бўлса у ҳолда юқоридаги формулалар қуйидагича бўлади.
I нрэ Iрэ; Iнрэ Kхим Iхим. (2.9)
IЗАШ- қийматини маълумотнома жадвалидан олинади.
Кесим юзасини танлаш шартини юклама токини давомийлигини қуйидаги шарт бўйича бўлади.
Iнрэ Iрэ=I.ном (2.10)
Бу ерда Iрэ- стандарт бўйича ўтказгични кесим юзасиги рухсат этилган ток. Барча кўринишдаги электр қабул қилувчилар ҳамда битта двигателдан фойдаланиладиган жихозларни номинал токи
IН= PН ̸ UНCos (2.11)
Кўп двигателли электр қурилмалари учун
IН= PН ̸ UНCos . (2.12)
Ишга тушурувчи токи бўлмаган электр қурилмалари учун
IН= PН ̸ UНCos . (2.13)
Тўла қуввати берилган электр қурилмалари учун
IН= PН ̸ UН (2.14)

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling