Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet3/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

Нимстанциянинг вазифаси ва турлари.
1000В ва ундан юқори кучланишли трансформатор, тақсимлаш қурилмалари кучланишини озайтириб ёки кўпайтириб тақсимлаб бериш учун хизмат қиладиган электр қурилмаларига нимстанция дейилади. Нимстанцияни номланишини трансформаторга боғлаб трансформаторли нимстанция (ТН) деб юритилади.
ТН лар электр таъминот тизимини асосий звеноси ҳисобланади. Уларни энергия тизимида жойлашишига қараб туман нимстанцияси, саноат корхоналари нимстанцияси, шаҳар электр тармоқлари нимстанцияси деб номланади.
Туман нимстанцияси асосан туман электр тармоғидан истеъмол қилиниб туманни катта қисмини, саноатни қишлоқ хўжалигини, шаҳарни ва бошқа истеъмолчиларни электр энергия билан таъминлайди. Туман нимстанцияларини бирламчи кучланиши 750, 500, 330, 220, 150 ва 110 кВ, иккиламчи кучланиши 220, 150, 110, 35, 20, 10 ёки 6 кВ бўлади.
Саноат корхоналари майдонида рухсат этилган ТН лар қуйидагича кўринишда бўлади:
Завод нимстанцияси:
а) бош пасайтирувчи нимстанция (БПН) очиқ тақсимлаш қурилмаси орқали энергия тизимидан 110-35 кВ кучланишли электр энергияни завод тармоғи 6-10 кВ кучланишли электр энергияга айлантириб цех ТН сига берилади.
б) нимстанция ва ёпиқ тақсимлаш қурилмаси орқали 6-10 кВ кучланишли электр энергиясини 0,4 кВ кучланишига пасайтириб беради.
Нимстанциялар айрим истеъмолчиларни ёки бутун бир туманни таъминлаш учун, энерготизимнинг бир қисмини ёки турли энерготизимларни боғлаш учун хизмат қилади. Нимстанциянинг роли унинг схемасини аниқлайди.
Энерготизимида электрстанция ёки нимстанциянинг тутган ўрни, ёндош тармоқларнинг схемалари ва кучланишлари. Электрстанция ёки нимстанцияларнинг юқори кучланишли шиналари энерготизиминнг тугун нуқтаси бўлиб, унда бир неча электр станцияларни параллел ишлашга бириктирилади. Бу ҳолда шиналар орқали энерготизимининг бир қисмидан бошқасига доимо қувватни ўтқазиб туриш қувватни транзитлаш масаласини ҳисобга олиш лозим бўлади.
Нимстанциялар боши берк ўтладиган, ажраган бўлиши мумкин; бундай нимстанцияларнинг уланиш схемалари хатто бир хил сонли ва қувватли трансформаторларда ҳам турлича бўлади.
6-10 кВ ли тақсимлаш қурилмаларининг схемалари истеъмолчиларнинг электр билан таъминлаш схемасига: якка ёки параллел линиялар билан таъминлаш, истеъмолчиларда ишга солинадиган резервларнинг мавжудлиги ва хокозога боғлиқ бўлади. Тақсимлаш қурилмаларининг схемаси ҳамда жойлашишини энерготизимнинг тараққий этишида уланишлар сонининг ортиш имкониятини ҳисобга олиб танлаш лозим бўлади. Йирик элекр станциялар навбати билан қурилганлиги учун улаш схемасини танлашда биринчи, иккинчи, учунчи навбатда ва уни тугал ривожлантиришда ишга тушириладиган агрегат ва линиялар сони ҳисобга олиш лозим, шунинг учун турли ривожланиш босқичида нимстанция схемаси турлича бўлиши мумкин.
Нимстанциялар вазифаси бўйича истеъмолчиларнинг ва тизимнинг нимстанциялари бўлади. Тизим нимстанциялари шиналар орқали энерготизимининг айрим туманлари ёки турли энерготизимлар боғланади. Одатда бу 750-220 кВ ли юқори кучланишли нимстанциялардир. Истеъмолчиларнинг нимстанциялари истеъмолчилар ўртасида электр энергия тақсимлаш учун хизмат қилади. Нимстанциянинг схемаси нимстанцияни таъминловчи тармоққа уланиш усули ва вазифаси билан узвий боғлиқ бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Нимстанция истеъмолчиларини электр билан ишончли таъминлаши ҳамда нормал ва авариядан кейинги режаларда магистрал ёки тизимлараро алоқа бўйича қувват узатишини таъминлаш, ривожланиш истиқболини ҳисобга олиши;
аста-секин кенгайиш имкониятини бериши;
аварияга қарши автоматика талабини ҳисобга олиши;
қўшни уланишларни узмай, схеманинг айрим элементларида таъмир ва эксплуатация ишларини олиб бориш имкониятини таъминлаш.
Нимстанцияларда юқори кучланишли ва ўчиргичлар сони кам бўлган оддий схемаларни қўллаш тавсия этилади.
Берк ва шохобчали нимстанциялар юқори кучланишли ўчиргичларга эга бўлмаган оддий схемалар бўйича қурилади. Бир трансформаторли нимстанция таъминловчи тармоққа КТ ва Б қурилмали схема бўйича уланиши мумкин.
Икки трансформаторли нимстанциялар юқори кучланиш томонида автоматик ёки ноавтоматик боғловчи билан таъминланади. (1.3-расм).
А втоматик боғловчида икки томонлама ишлайдиган узгич ва ажратгич ўрнатилган (1.3-расм, а). нормал ҳолатда АЖ3 уланган Б3 эса узилган, чунки бир трансформаторга боғловчи орқали улашга иккита линиянинг ишлашига йўл қўйиб бўлмайди: параллел линиялардан бирида бузилиш бўлса, релели химоя иккала линияни ҳам узади.
1.3-расм. Икки трансформаторли тармоқлаш нимстанциялар схемалари:
а) автоматик боғловчи;
б) автоматсиз боғловчи.

Линиялар авариядан узилиши трансформаторларга нисбатан кўпроқ содир бўлади. Бу ҳолатда боғловчи қурилма ишлатилади. Масалан, қисқа туташув линия Л1 турғун бўлса, таъминловчи томонидаги узгич У1 узилади. Минимал кучланиш ҳимояси узгич У3 ни узади, сўнгра узгич Б1 узилади. Трансформатор Т1 нинг ишини тиклаш учун боғловчи қурилмадаги Б3 автомат уланади, сўнгра узгич У3 уланади. Шундай қилиб, нимстанцияда иккита трансформатор ва транзит линияси Л2 га уланган шоҳобчаларда бири ишлайди.


Агар боғловчи қурилма узилган ҳолатда Т1 трасформаторда қисқа туташув бўлса, бу ҳолда У3 узилади, қисқа туташтиргич КТ1 уланади, У2 узилади, Б3 токсиз ҳолатда узилади, сўнгра АКУ ишга тушиб, линия Л2 демак, трансформатор Т2 ҳам ишлашни давом эттиради. Схеманинг турли иш режимларидаги тафсилотидан кўринадики, ҳамма элементлар аниқ мос ишлагандагина бошқа томонга автоматик қайта улаш мумкин. Масалан, Б1 ёки Б2 узилмаган бўлса, Б3 ни улаш мумкин эмас, У3 ёки У4 ишончли узилган бўлса ҳамда линиялар Л1, Л2 да кучланиш бўлмаса, Б1 ва Б2 ни узиш мумкин, КТ1 ёки КТ2 уланган бўлса, Б3 ни улаш мумкин эмас. Бу шартларни бажариш махсус блокировкалар орқали амалга оширилади.
Иккита ажртгич АЖ3, АЖ4 лардан иборат таъмир боғловчи қурилмали схемани қўллаш мумкин бўлиб, ажратгичлардан бири нормал режимда узилган (1.3-расм.б). Бузилиш Л1 линияда турғун бўлганда У1 ва У3 узилади ҳамда АЗУ таъсирида 6-10 кВ томонидаги ВС уланиб, истеъмолчиларни Т2 дан таъминлайди. Агар линия таъмирланадиган бўлса, нимстанция навбатчиси ёки кўчма оператив группа томонидан АЖ1 узилади, АЖ3, АЖ4 боғловчилар уланади ва У3 уланади, сўнгра ВС узилиб, Т1 юклама остида бўлади. Бу схемада Л1 таъмирланса, Т1 ни Л2 линиядан (ёки Т2 ни Л1 линиядан) таъминлаш мумкин.



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling