Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика


Download 1.66 Mb.
bet11/31
Sana26.09.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1688159
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
Эл.таъминот.маър.

Назорат саволлари



  1. Сақлагични вазифаси нимадан иборат?

  2. Сақлагичларни тузилиши қандай?

  3. Сақлагич қандай ишлайди?

  4. Автоматик узгични вазифаси нима?

  5. Автоматик узгич қаерларда ишлатилади?

  6. Автоматик узгич қандай ишлайди?

  7. Сим ва кабелларни кесим юзаларини танлашни қандай шартлари бор?



III- Бўлим

Корхона ва заводларнинг ички электр таъминоти

3.1. Корхонанинг электр таъминот схемаси


Корхонанинг электр таъминот схемалари истеъмолчиларга электр энергия таъминотини ишончлилигини таъминлаши керак ва хизмат кўрсатишда қулайлиги, ҳамда электр жихозлар, ускуналар ва электр ўтказгичлар нархи энг кам ва электр энергия йўқотишлари минимал бўлиши талаб этилади.
Электр таъминот тизими икки тизимдан иборат:

  1. Ташқи электр таъминот тизими (Бош пасайтирувчи нимстанция - БПН ёки марказий тақсимлаш пункти - МТП гача келган хаво линияси ХЛ).

  2. Ички электр таъминот тизими (Бош пасайтирувчи нимстанциядан тарқатувчи линиялар ва марказий тақсимлаш пунктдаги цех трансформатор нимстанциягача линиялар).

Ташқи ва ички электр таъминот тизимлари истеъмолчиларнинг иш режими, корхонанинг ривожланиши, эксплуатация қулайлиги ва бошқа талаблар бўйича танланади.
Корхонанинг электр таъминоти ўз электр станция ёрдамида (масалан ИЭМ) ёки умумий электр энергия тармоғидан, ҳамда ўз электр станция ва умумий электр энергия тармоғи параллел режимда ишлатилади. Барча электр таъминот тизимларни принципиал схемаларини кўриб чиқамиз (схемаларда коммутацион ускуналар, ажратгичлар, ўлчаш трансформаторлар, ўлчаш асбоблар ва ҳимоя воситалари кўрсатилмайди).
Ўз электр станцияси бўлган электр таъминот тизими Электр станция корхона ва цехлар яқинида жойлашган бўлса, тарқатиш тармоғи кучланиши, генератор кучланишига тенг олинади ва корхонанинг электр таъминоти тизими қуйидагича амалга оширилади (3.1- расм).

3.1-расм. Ўз электр станцияси бўлган корхонанинг электр таъминот тизими схемаси.


Мазкур схема қўлланилганда яқин жойлашган цехлар трансформатор нимстанциялари тўғридан-тўғри тақсимлаш қурил-маси Т+ шиналарига уланади, аммо узоқ масофадаги истеъмолчилар (қўшни ташкилотлар, ёрдамчи хўжаликлар, насос станциялар, турар жойлар ва хоказо). Т1, Т2 трансформаторлар ёрдамида таъминланадилар.


Умумий электр энергия таъминот тизими орқали электр таъминотни ташкил қилиш (ўз электр станцияси бўлмаган тизим) Электр энергия таъминот манбаси кучланиши катталиги бўйича иккита схема қўлланилади:

  1. Кучланиш 6-10-20 кВ (3.2-расм)

  2. Кучланиш 35-220 кВ (3.3-расм)

Юқорида кўрсатилган схемаларда ажратгичлар ва реакторлар чизилмаган. Ўчиргичлар сони ва улар тури истеъмолчилар тоифаси ва манбагача бўлган масофага, ҳамда линиялар конструкциясига асосан танланади. Масалан: 3.2 а) расмдаги схема III тоифали истеъмолчилар учун, 3.2 в) расмда секция ажратгичи бор схема II чи ва III чи тоифали истеъмолчилар учун қўлланилади. Агар таъминловчи линиялардан бирида таъминот узилганда секцияда автоматик режимда электр таъминотини таъминлаш учун секция ажратгичларини ўрнига ўчиргичлар қўлланилади.

3.2-расм. 6-20 кВ кучланиш остида электр таъминот


тизими схемаси.

3.2-расмда келтирилган электр таъминот схемалари истеъмолчилар район нимстанциядан 6-10 км масофада жойлашган бўлса қўлланилади. Истеъмолчилар район нимстанциядан 10 км дан ортиқ масофада жойлашган бўлса 35-220 кВ электр таъминот схемаларидан фойдаланилади (3.3-расм).





3.3-расм. 35-220 кВ кучланиш остида электр таъминот
тизими схемаси.

3.3-расмда келтирилган схемада 35-220 кВ томонида ўчиргичлар ўрнига ажратгичлар ва қисқа туташтиргичлар ишлатилган. Трансформаторлар қуввати ва линиялардаги симлар кесим юзаси нормал режимда 80-90 % юклама билан ишлашга хисоб-китоб қилинган ва линиядан бирида таъминот узилганда трансформатор ва линиялар рухсат этилган ўта юклама остида истеъмолчиларни узлуксиз электр энергия таъминоти режалаштирилади. Трансформаторларни иқтисодий самарадорлигини хисобга олиб вақти-вақти билан ўчириш режалаштирилган бўлса кўприк схемаси қўлланилади.


Энерготизимдан ва ИЭМ (иссиқлик энерго маркази) дан таъминлаш. 3.4-расм а, да келтирилган схема саноат корхоналарида электр таъминот 6-20 кВ кучланиш қўлланилган бўлса ва ИЭМ юкламалар марказида жойлашган бўлса қўлланилади. Ушбу схема қўлланилганда марказий тақсимловчи қурилма (МТҚ) ва ИЭМ ёнма-ён жойлаштирилади, ҳамда юкламалар марказида кўрилади. ИЭМ корхонанинг юкламалар марказидан ташқарида жойлашган бўлса МТҚ алохида юклама марказига қурилади.

3.4- расм. Энерготизимдан ва ИЭМ дан таъминлашнинг


умумий схемалари.
3.4-расм б), да келтирилган схема саноат корхоналарида умумий электр таъминот энерготизимининг 35-220 кВ кучланишдан фойдаланса бу холда кучланиш трансформатор ёрдамида генератор кучланишига ростланади. Бу схемада генератор ва марказий тақсимловчи қурилма кўрсатилмаган.
Бош тақсимлаш қурилмаси (БТҚ) юкламалар марказида жойлаштирилади, аммо электр станция ва тарқатувчи қурилмаси жойлаштирилиши қуйидаги шартларга асосан танланади, ёқилғи етказиб берувчи темир йўл ёнида, сув захираси бор жойда ва ҳоказо.
Бош пасайтирувчи нимстанциядан цехлар нимстанциясигача бўлган ички электр таъминот тизимини анъанавий ташкил қилиш схемасини принципларини кўриб чиқамиз. Бу ерда электр таъминот радиал ва магистрал схемалар бўйича ва уларнинг модификациялари ёрдамида ташкил этилади.
Кучланиш 1000 В дан юқори бўлган электр станцияда электр энергияни тарқатиш тизими радиал схемаси 3.5-расм а, да келтирилган.
Радиал схемани афзалликлари: Қурилиш соддалиги, эксплуатация давомида ишончлилиги, автоматика ва химоя воситаларини тезкор турларини қўлланилиши имконияти борлиги. Радиал схемани камчиликларига қуйидагиларни келтирса бўлади. ТҚ1, ТҚ3 (тарқатувчи қурилма) ларга уланган линияларда авария бўлса, трансформатор нимстанция ТН3-ТН5 ларда электр таъминот узилади. Бу камчиликни бартараф этиш учун бош пасайтирувчи нимстанциядан цехлар трансформатор нимстанцияларга резерв линиялар қурилади. Бундан ташқари, тизимни ишончлилигини ошириш учун радиал схемаларда захирани автоматик улаш (ЗАУ) қурилмалари қўлланилади.
ТҚ1-ТҚ2 (тақсимловчи қурилма) шиналарида бирида носозлик бўлса автоматик равишда нормал очиқ секция ўчиргични контактлари беркилади ва иккита секция шиналарни таъминоти битта линиядан амалга оширилади. ТН1, ТН2 нимстанцияларни истеъмолчилар электр таъминотини ишончлилигини яхшилаш учун уларни бевосита БПН (бош пасайтирувчи нимстанция) ва МТҚ (марказий тақсимловчи қурилма) шиналарига уланадилар. Радиал схема қўлланилганда юқори кучланишли ускуналар кўп ишлатилади ва капитал харажатлар кўпайишига олиб келади.
Электр энергияни тақсимлашда магистрал схема ишлатилганда (3.5-расм б) юқори кучланишли хаво линиясидан нимстанцияларга кетма-кет хаво ёки кабел линиялар орқали уланади. Чуқур кириш тизимларда кучланиш 35 кВ ва ундан юқори бўлганда қурилмани арзонлаштириш ва йўқотишларни камайтириш учун, 1106-10 кВ, 356-10 кВ ёки 350,4 кВ пасайтирувчи нимстанциялар қўлланилади.
Электр таъминоти магистрал схемалари таъминловчи линияларни узунлигини қисқартириш йўли билан капитал харажатларни камайтиришга имконият беради, юқори кучланиш аппаратларни қўлланишини камайтириш ҳисобига нимстанцияларни қурилишини соддалаштирилади.




3.5- расм. Радиал (а) ва магистрал (б) электр таъминот


схемалари.

3.6-расм. Ўтиб кетувчи иккита магистрал электр


таъминот схемаси.

Цехлар электр таъминотида трансформаторлар кетма-кет жойлашган ва кам қувват бўлса, унда магистрал схема қуллаш энг арзон ва қулай бўлади.


Магистрал схемани асосий камчилиги (радиал схемага нисбатан) ишончлилиги юқори эмас, чунки магистралдаги носозлик барча унга уланган истеъмолчига таъсир этади. Электр таъминотни ишончлилигини ошириш учун магистрал схемани бир қатор модификациялари қўлланилади: ёнма-ён иккита магистрал тақсимловчи қурилмадан кетма-кет нимстанциялар секцияларига олиб кирилади; икки тармоқли схема, бу ерда нимстанциялар таъминоти икки манбадан таъминланади. Юқоридаги схемалар магистралдан бирида носозлик бўлганда таъминотни автоматик ёки қўл режимида тиклаш имкониятини беради (3.6- расм).



Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling