Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “сурдопедагогика” кафедраси


a. оддий синфларда махсус эҳтиёжли болаларни ўқитиш режалари, баҳолаш ва синфдан синфга ўтказиш тизимини соддалаштириш; b


Download 0.59 Mb.
bet14/37
Sana08.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1252072
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Bog'liq
47251 инклюзив таълим УМК

a. оддий синфларда махсус эҳтиёжли болаларни ўқитиш режалари, баҳолаш ва синфдан синфга ўтказиш тизимини соддалаштириш;
b. мактабларнинг дарсликлар, услубий қўлланмалар, дастурларга эҳтиёжини аниқлаб, мазкур адабиётларни етказиб бериш, дарсликлар мазмунини такомиллаштириш (2003-2005 йиллар);
c. инклюзив мактаб ўқитувчилари ва ўқув режалари зиммасига юклатилган вазифаларни қайта кўриб чиқиш, таълим стандарти, шунингдек махсус эҳтиёжлари мавжуд болаларнинг оддий синфларда билим олишларини назарда тутадиган ихчам ва ўзгарувчан режалар тузиш (2005-2010);
d. инклюзив мактаблар ўқувчилари ва ота-оналар учун услубий қўлланмалар, ўқитувчилар учун ўқув материаллари тайёрлаш ва таъминлаш.
Таҳлил натижаси шуни кўрсатдики, “Таълим ҳамма учун” Миллий дастур режаси ҳар томонлама мукаммал тузилган. Режа дастурнинг V банди “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” деб номланади. Чунки инклюзив таълим тизимини жорий этиш юқори малакали кадрларсиз самарали кечмайди. Жумладан, дастурда “Умумий таълим муассасалари педагогларини инклюзив таълим бўйича қайта тайёрлаш. Барча гуманитар ўрта махсус ва олий ўқув юртларида инклюзив таълим асослари бўйича курс киритиш (2003-2005)” каби масалалар ўрин олган.
“Таълим ҳамма учун” Миллий дастур режасида юқоридагилардан ташқари инклюзив таълим тизимини жорий этишнинг моддий \ техника базасини мустаҳкамлаш, махсус эҳтиёжли болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этишда қонунчилик ва меъёрий базани такомиллаштариш, инклюзив таълимни жорий этишда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш зарурияти ва бошқа масалалар ҳам қайд этилган. Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун махсус ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим муассасаларида ўқиш ва тарбиялаш ҳамда ўз жисмоний, ақлий қобилиятлари ва хоҳишларига мос бўлган таълим олиш ҳуқуқига эга. Психолого - Тиббий -педагогик комиссиянинг тавсияси билан жисмоний ёки руҳий ривожланишида муаммолари бўлган болаларнинг ота-оналари ўз хоҳиш истагига кўра ҳамда боланинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда таълим (умумтаълим ёки ихтисослаштирилган) муассасаси турини танлаш ҳуқуқига эга.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига ўқишга киришда қонун ҳужжатлари билан имтиёзлар белгиланиши мумкин, деб белгилаб берилган. Хулолса қилиб айтганда юқорида келтирилган барча меъёрий ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасида инклюзив таълимни жорий қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилган.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling