КУРС ИШИ ЁЗИШ ТАРТИБИ
Курс иши қуйидаги таркибдан иборат бўлади: а) титул варағи; б) мундарижа (режа); в) кириш; г) асосий қисм (3-4 параграфдан иборат бўлиши мумкин); д) хулосалар; е) фойдаланилган адабиётлар рўйхати; ж) иловалар (зарурат бўлса).
Курс ишининг ҳажми А4 (297х210 мм) форматдаги қоғозга компьютерда терилган 20-25 бетдан иборат бўлади. Бетлар сонига иловалар киритилмайди. Қоғозга матн 1,5 интервалда, ҳарфлар ўлчами 14, Times New Roman шрифтининг ўзбекча вариантида қоғоз четларида чапдан 30 мм, тепадан 20 мм, пастдан 20 мм ва ўнгдан 15 мм жой қолдириб терилади.
Титул варағи белгиланган шакл бўйича расмийлаштирилади (3-иловага қаранг).
Ишда меъёрий ҳужжатлар ва орфографик қоидалар бўйича қабул қилинган шартли қисқартиришлар киритишга рухсат берилади.
Шунингдек, курс ишида баъзи бир сўз бирикмалари қайта-қайта келиши кўзда тутилса, ушбу сўз бирикмаларини биринчи ёзилишида тўлиқ ёзиш ва сўз бирикмаси тугаши билан қавс очиб, ушбу сўз бирикмасининг қисқартма кўринишини келтириш керак. Сўнг, ушбу сўз бирикмаси қайтарилса, қисқартма кўринишини ёзиш мумкин.
Мундарижа курс иши тузилишини белгилаб берувчи бирламчи қисм бўлиб, унинг бошланиш қисмида келтирилади ва курс иши таркибидаги кириш, асосий қисм ва саволлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, хулоса ва иловалар кўрсатилади.
Мисол учун талаба инглиз ва ўзбек ундош товушларининг тақосланиши бўйича мавзу танлади. Унинг тўлиқ номи қуйидагича: “Инглиз ва ўзбек ундош товушларининг таҳлили”. Талаба режа тузиш учун, авваламбор, ушбу мавзуга мос адабиётларни ўрганиши керак. Масалан, ушбу мавзу бўйича қуйидагича режа тузилиши мумкин (4-иловага қаранг).
НАМУНА
РЕЖА
Кириш
Асосий қисм:
Ундош товушларнинг асосий функцияси.
Инглиз фонемаларнинг класификацияси.
Ўзбек тилидаги ундош товушлариниг таҳлили
Инглиз ва ўзбек ундошларнинг ўхшаш ва фарқли тамонлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |