Электрон жадваллар (Spreadsheets). Электрон жадваллар ҳам кўпинча молиявий бухгалтерия ҳисобида ҳам, харажатларни ҳисобга олишда ҳам қўлланилади.
Электрон жадвал - бу калкулятор билан қаторлар ва устунларга бўлинган электрон қоғоз. Бу рақамли ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг осон усулини тақдим этади. Электрон жадвалнинг ҳар бир устуни ва сатрининг кесишиши катак (сеll) деб аталади. Катакда матн ва рақамлар ёки формулалар бўлиши мумкин. Формуладан фойдаланиш формулани ўз ичига олган катакчада бошқа катакчалардаги маълумотлар асосида ҳисоблаш натижалари акс этишини англатади. Агар бошқа катаклардаги рақамлар ўзгарса, формулалар катакчасида кўрсатилган натижа ҳам мос равишда ўзгаради. Ушбу имконият ёрдамида молиявий моделларни яратиш учун электрон жадвал ишлатилади. 279
Қуйида йилнинг биринчи чораги учун учта географик ҳудуд учун электрон жадвални қайта ишлаш бюджет савдо кўрсаткичлари келтирилган (39-жадвал).
Электрон жадваллар бухгалтерия ҳисоби учун ҳам, бошқа мақсадлар учун ҳам жуда кўп фойдаланилади. Масалан, электрон жадвалда молиявий ҳолат ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларининг шаклини яратиш ёки молиявий ҳисоблар учун эслатмаларни ўрнатиш, масалан, узоқ муддатли активлар тўғрисидаги эслатмани ўрнатиш мумкин.
32-жадвал
Ⱪайта ишлаш бюджет савдо кўрсаткичлари биринчи чорак электрон жадвали280
|
A
|
B
|
C
|
D
|
E
|
1
|
БЮДЖЕТ САВДО РАҚАМЛАРИ (BUDGETED SALES FIGURES)
|
2
|
|
январь
|
февраль
|
март
|
Жами
|
3
|
|
£'000
|
£'000
|
£'000
|
£'000
|
4
|
Шимолий худуд (North)
|
2,431
|
3,001
|
2,189
|
7,621
|
5
|
Жанубий худуд (South)
|
6,532
|
5,826
|
6,124
|
18,482
|
6
|
Ғарбий худуд (West)
|
895
|
432
|
596
|
1,923
|
7
|
Жами
|
9,858
|
9,259
|
8,909
|
28,026
|
Do'stlaringiz bilan baham: |