Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарⱪанд иⱪтисодиёт ва сервис институти з


Download 1.74 Mb.
bet234/301
Sana21.09.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1684188
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   301
Bog'liq
бизнесда бухгалтер укув кулланма 1 кисм последний вариант — копия

Тегишли (Relating to)

Ички аудитнинг иши ташкилот фаолияти билан боғлиқ

Ташқи аудит иши молиявий ҳисобот билан боғлиқ. Улар бу кўрсаткичлар асосида ўз ҳисоботларни манфаатдор томонларга топширадилар.

Компания билан алоқалар (Relationship with the company)

Ички аудиторлар кўпинча ташкилотнинг ходимлари-дир, гарчи баъзида ички аудит функцияси аутсорсинг хизматларни амалга оширади.

Ташқи аудиторлар компания ва унинг бошқарувидан мустақил. Улар акциядорлар томонидан тайинланади

Жадвал шуни кўрсатадики, ички аудитнинг баъзи процедуралари ташқи аудиторлар томонидан қабул қилинган процедураларга жуда ўхшаш бўлса-да, уларнинг ишни бажаришда ва хулосаларини тақдим этишда тубдан фарқ қилади.


Мақсадлардаги фарқ айниқса муҳимдир. Ички аудитнинг ҳар бир таърифи шуни кўрсатадики, у ташқи аудитга қараганда анча кенгроқ доирага эга, бу ҳисоблар ташкилотнинг молиявий ҳолатига тўғри ва адолатли нуқтаи назар беришини кўриб чиқишга қаратилган.
Ташкилотнинг ташқи ва ички аудиторлари ўртасидаги боғлиқлиги, аудиторлик текширувидаги ишнинг такрорланишини минималлаштиради ва аудит масалалари ва соҳаларини кенг қамраб олишни рағбатлантиради.
Ташқи ва ички аудит ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши мумкин:

  • Етарли қамровни таъминлаш учун умумий аудитни режалаштириш учун давра учрашувларни ўтказиш;

  • Томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилиш учун давра учрашувлар;

  • Aудит дастурлари ва иш ҳужжатларига ўзаро кириш;

  • Аудиторлик ҳисоботлари ва бошқарув хатларини алмашиниш;

  • Аудит техникаси, усуллари ва терминологиясининг умумий ривожланиши.

Ташқи аудиторлар томонидан баҳоланиши (Assessment by external auditors).
Агар ташқи аудиторлар ички аудиторларнинг ишига таянишни хоҳласалар, ташқи аудиторлар ички назорат тизимининг исталган қисмида бўлгани каби ички аудит функциясини баҳолашлари керак. Ташқи аудиторлар қуйидаги муҳим мезонларни баҳолайдилар:
(а) Ташкилий ҳолати (Organisational status). Ички аудитнинг ташкилотдаги ўзига хос ҳолати ва унинг объектив бўлиш қобилиятига таъсири. Ички аудит функцияси субъектнинг асосий кенгаши ёки тафтиш комиссияси билан тўғридан-тўғри алоқа линиясига эга бўлиши ва бошқа операцион жавобгарликдан холи бўлиши керак. Ташқи аудиторлар ички аудитга қўйилган ҳар қандай чекловлар кўриб чиқишлари керак.
(b) Функция доираси (Scope of function). Ички аудит бажарадиган топшириқларнинг ҳажми ва даражаси. Ташқи аудиторлар, шунингдек, менежмент ва директорлар ички аудит тавсиялари асосида ҳаракат қиладими ёки текширув процедураларини ўзлари белгилайдими кўриб чиқишлари керак.
(с) Техник ваколат (Technical competence). Ички аудит иши ички аудитор сифатида етарли техник тайёргарликка ва малакага эга бўлган шахслар томонидан амалга ошириладими. Ташқи аудиторлар, масалан, ички аудит ходимларини ёллаш ва ўқитиш сиёсатини, уларнинг тажрибаси ва касбий малакасини, шунингдек, иш қандай тайинланиши, топширилиши ва кўриб чиқилишини кўриб чиқиши мумкин.
(d) Тегишли professional мулоҳазалар (Due professional care). Ички audit иши тўғри режалаштирилганми, назорат қилинадими, кўриб чиқиладими ва ҳужжатлаштириладими. Етарлича аудит қўлланмалар мавжудлиги, иш дастурлари ва иш қоғозлар кўриб чиқилиши мумкин, шунингдек маслаҳат беришлари мумкин.303
Ташқи аудитор холисона текширувларини амалга ошириши лозим. Халқаро амалиётда ташқи аудиторлик текширувларини объектив ва ишончли хулосаларни тақдим этишга катта аҳамият берилади. Ташқи аудитор томонидан бериладиган профессионал ҳисоботи ва тавсиялари бизнеснинг самарадорлигини оширишга имкон яратади.
Шу боис, умумий олганда корхонанинг бизнес операцияларини ички ва ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиб туриш, ташкилотнинг узоқ ва давомийлик нуқтаи назаридан, бир томондан қонун ва тартибга асосланган кучли томонлама бизнес келажагини белгилаб бериши мумкин.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   301




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling