Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
Рўйхатга олинди 
№ _____________ 
«____» ____________2022 й. 
 
«Тасдиқлайман» 
Ўқув ишлари бўйича проректор 
М. Эшов 
____________ 
«___» ______________ 2022 й. 
«МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА 
ПРОГНОЗЛАШТИРИШ” КАФЕДРАСИ 
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШЛАРИНИ
БАЖАРИШ БЎЙИЧА 
 
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА 
60310100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши 
битирувчи курс талабалари учун 
ТОШКЕНТ – 2022 



 
«МАЪҚУЛЛАНГАН» 
 
“Иқтисодиёт” факультети Кенгашида
муҳокама қилинган ва маъқулланган 
 
Кенгаш раиси ______________ доц. Л.Амиров 
 
«____» ______________ 2022 й. 
 
 
«ТАВСИЯ ЭТИЛДИ» 
«Макроиқтисодий тахлил ва прогнозлаштириш» кафедраси 
мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган 
(кафедра мажлисининг ____ сонли баённомаси) 
 
Кафедра мудири ______________ доц. М.Т.Асқарова 
 
«____» ______________ 2022 й. 
 
 
 
Тузувчилар: 
Асқарова М. – Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Макроиқтисодий 
тахлил ва прогнозлаштириш” кафедраси мудири, и.ф.н., 
доцент
Чориев Ф.И – Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Макроиқтисодий 
тахлил ва прогнозлаштириш” кафедраси катта ўқитувчиси 
 
Тақризчилар:
 
Беркинов Б. – Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Макроиқтисодий 
таҳлил ва прогнозлаштириш» кафедраси, и.ф.д., профессор 
Хотамов И. – Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Тармоқлар 
иқтисодиёти” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент 
М. Асқарова, Ф. Чориев Битирув малакавий ишларни бажариш бўйича 
услубий кўрсатма. – Т.: ТДИУ, 2022. 30 бет.



Кириш 
Жаҳонда 
халқаро 
даражаларда 
cтатиcтик 
уcлубиятни 
такомиллаштириш, ҳиcобланаётган макроиқтиcодий кўрcаткичларнинг 
ахборотлар базаcини кенгайтириш ҳамда олинаётган маълумотларни 
таққоcлаш имкониятларини таъминлаш бораcида кўп ишлар амалга 
оширилмоқда. Жаҳонда глобаллашув шароитида халқаро стандартлар 
аcоcида 
макроиқтиcодий 
кўрcаткичларни 
ҳиcоблаш 
уcлубиятини 
такомиллаштириш ҳамда ҳиcоблаш тизимидаги таркибий тузилмаларни 
тадқиқ этиш борасида бир қатор илмий ишлар, жумладан, макроиқтисодий 
кўрсаткичларнинг эконометрик баҳолаш тизимини жорий қилишни 
такомиллаштириш каби тадқиқотларни амалга ошириш талаб қилинади.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
Олий 
Мажлисга 
Мурожаатномасида 
“Иқтисодиётнинг 
барча 
соҳаларини 
рақамли 
технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт 
миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда “Рақамли 
Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. 2019 йилда 
барча манбалар ҳисобидан қарийб 138 триллион сўмлик ёки 2018 йилга 
нисбатан 16 фоиз кўп инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда. Бу 
борада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори жорий йилга 
нисбатан қарийб 1,5 баробар оширилиб, 4,2 миллиард долларга етказилади. 
Натижада 142 та замонавий корхона ишга туширилади” деб таъкидлаб 
ўтилди.
1
Ҳозирги кунда республика таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон 
талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда 
мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва билим бериш тизими ислоҳатлар 
талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади.
Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни 
тайёрлаш, Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва унинг барча 
таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб 
масалалардан биридир. Таълим йўналиши бўйича мутахассислик фанлари 
бўйича билимлар мажмуасини ўзлаштириш, назарий ва амалий машғулотлар 
узвийлигида малака ҳамда кўникмаларни мукаммал шакллантиришда 
битирув малакавий ишининг ўрни беқиёс. 
60310100– «Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим 
йўналиши бўйича 4-курс талабаларининг битирув малакавий ишларини тўғри 
ташкил этиш бўлажак ёш мутахассисларни реал ишлаб чиқариш 
шароитларига тайёрлашнинг энг мухим шартларидан бири ҳисобланади.
Ушбу услубий кўрсатма Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
Кенгашининг 2018 йил 28 августдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган 
“Бакалаврнинг битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар”, 
“Битирувчи талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари учун битирув 
малакавий ишларини амалиётга ҳамда ўқув жараёнларига қўлланиши бўйича 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси.// Халқ сўзи, 29 декабрь, 2018 йил. 



эслатма” ва ”Битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларини 
тайёрлашга тавсиялар” асосида ишлаб чиқилган.
Услубий кўрсатма битирув малакавий ишини бажарувчи талабалар 
учун мўлжалланган бўлиб, унда битирув малакавий ишини бажариш учун 
қўйиладиган талаблар ва керакли маълумотлар баён этилган. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling