Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


адабиётлардан фойдаланиш, кўчирмачилик ва компиляцияга йўл


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023

адабиётлардан фойдаланиш, кўчирмачилик ва компиляцияга йўл 
қўймаслик шартлари. 
Тайёрланган ва ҳимояга тақдим этилаётган битирув малакавий 
ишларда муаллиф томонидан ўрганилаётган мавзулар бўйича чуқур ва 
танқидий библиографик таҳлил бўлиши лозим. Сифатли библиографик 
таҳлил қилиш мақсадида унда бошқа муаллифлар томонидан олиб борилган 
тадқиқотлар, таҳлилий материаллар, ҳисоботлар, мақолалар, ИНТЕРНЕТдан 
олинган маълумотлар ва ҳ.к.лар ўрганиб чиқилган ва уларга муаллифнинг 
муносабати акс эттирилган бўлиши лозим. 
Библиографик таҳлилда келтирилган адабиётлар танланган мавзуга 
бевосита дахлдор ва охирги 5-10 йиллар давомида нашр этилган бўлиши 
керак. Битирув малакавий иши ёзишда библиографик таҳлилда камида 20 та 
адабиётлар манбаасидан фойдаланиш шарт. 
БМИда кўчирмачилик ва илмийликни сохталаштиришни олдини олиш 
мақсадида ҳар бир адабиёт манбаларининг (рисолалар, дарсликлар, 
мақолалар, БМИ, магистрлик, номзодлик ҳамда докторлик диссертациялари 
ва ҳ.к.) иш охирида рўйхати келтирилади, матнда улардан олинган ҳар бир 
жумла охирида катта қавс ичига рўйхатдаги қатор саноғи ва бети [---] ёки 
матнда фақат қатор саноғи [----] ёзиб кўрсатилади. 
БМИлар тайёрлашда фақат расмий тан олинган статистик 
маълумотлардан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга сўров натижалари
турли ташкилот ҳисоб-китоблари ва эксперт маълумотларидан ҳам 
фойдаланиш тавсия этилади. Барча қўлланилган статистик ва бошқа 
маълумотларнинг аниқ манбаалари кўрсатилиши шарт ва уларнинг барчаси 
фойдаланилган адабиётлар рўйхатида ўз ўрнини топиши мақсадга 
мувофиқдир. Муаллиф томонидан шахсан тайёрланган ҳамда ишда 
келтирилган ҳисоб-китоблар ва маълумотлар алоҳида кўрсатилиши керак. 
 
11. Битирув малакавий ишни дастлабки ҳимояга киритиш 
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган битирув малакавий иши 
дастлабки ҳимоя кунидан камида 5 кун аввал жилдланмаган ҳолда илмий 
раҳбарга тақдим этилади. Раҳбар 5 кун ичида малакавий ишни ўрганиб 
чиқиши ва унга ўз хулосасини бериши шарт. Илмий раҳбар малакавий 
ишнинг талаб даражасида бажарилганлигига ишонч билдиргандан сўнг, 
ишни ўз тақризи, ташқи тақриз, БМИга берилган топшириқ, аннотация, ўқув 
жараёни ва амалиётга жорий этиш далолатномалари билан бирга кафедра 
мудирига тақдим этади. Тақризда талабанинг фаоллиги, қабул қилинган 
қарорлардаги янгиликлар ва малакавий ишнинг бошқа ижобий (ёки салбий) 
томонлари тавсифланади. 
Илмий раҳбар битирув малакавий иш белгиланган талабларга жавоб 
бермаслигига ишонч ҳосил қилса ва талаба камчиликларни бартараф 


19 
этишдан бўйин товласа ишни дастлабки ҳимояга тавсия этмаслиги 
кўрсатилган салбий тақриз бериши ҳам мумкин.
Кафедра мудири тақдим этилган материаллар асосида, малакавий ишни 
талаба томонидан дастлабки ҳимояга киритиш ҳақида қарор қабул қилади. 
Агар, кафедра мудири талабанинг малакавий ишини дастлабки ҳимояга 
киритиш мумкин эмас деб ҳисобласа, масала кафедра мажлисида, раҳбар 
иштирокида муҳокама этилади. 
Кафедра мудири битирув малакавий ишлар дастлабки ҳимоясини қабул 
қилувчи махсус комиссия таркибини кафедра мажлисига тақдим этади ва 
мажлис тасдиқлаган комиссия дастлабки ҳимояни ўтказади.
Дастлабки ҳимояни қабул қилган комиссия хулосаси баённома 
(протокол) билан расмийлаштирилади (баённома шакли илова қилинмоқда). 
Баённомада дастлабки ҳимояга киритилган талабанинг исми-шарифи, 
БМИнинг мавзуси, унинг асосий натижалари ва камчиликлари, ҳимояда 
талабага берилган саволлар, саволларга талаба берган жавобларнинг 
натижалари қайд этилади. Комиссия битирув малакавий ишининг дастлабки 
ҳимояси натижалари асосида уни ДАКда ҳимоя қилишга киритиш ёки 
киритмаслик ҳақида қарор қабул қилади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling