Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети рўйхатга олинди № 2022 й. «Тасдиқлайман»


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/23
Sana21.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1640316
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
БМИ ўқув услубий қулланмаси 2022 2023

Учинчи бобда муаллиф таҳлиллар асосида мавзуни такомиллаштириш 
бўйича таклифлар ва тавсиялар, услубий ёндошувлар ишлаб чиқади, илгари 
сурилаётган таклиф ва ғоялар ҳам илмий ҳам амалий жиҳатдан асосланади. 
Учинчи бобда амалиёт объекти бўйича мамлакат, ҳудуд, тармоқ, 
корхонанинг иқтисодий салоҳиятини, ривожлантириш истиқболлари, мавзу 
доирасида кейинги йилларга прогноз кўрсаткичлар, иқтисодий дастакларни 
такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий асосланган хулосалар ва 
тавсиялар берилади. 
Учинчи боб устида ишлаш талабадан чуқур тайёргарликни талаб этади. 
Бунинг учун илмий адабиётлар ва амалий характердаги маълумотларнинг 
етарли бўлиши кифоя қилмайди. Ушбу бобни тайёрлашда талабанинг илмий-
тадқиқотлар олиб боришга қодирлиги, муаммони чуқур таҳлил эта олиши ва 
мураккаб ишлаб чиқариш шароитларида тўғри қарорлар қабул қила олиши 
намоён бўлади. 
Талаба фан-техника ва ишлаб чиқаришнинг охирги ютуқларидан 
бохабар бўлган, зарурий меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган, ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш ва илғор технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар 
билан қуролланган, хўжалик юритиш тизимлари билан яқиндан таниш 
бўлсагина илмий асосланган хулоса ва таклифлар бера олиши мумкин.
Хулоса ва таклифлар битирув малакавий ишининг мазмуни баён 
этилишини якунлайди. Унда талаба олиб борган илмий изланишларнинг 
натижалари умумлаштирилади. Хулоса ва таклифлар аниқ, қисқа ва 
тушунарли тарзда баён этилиши, фақатгина мавзуга оид масалаларни ўзида 
акс эттириши лозим.
Хулоса ва таклифлар битирув малакавий ишининг кириш қисмида 
ёритилган мақсад ва вазифаларга тўлиқ мос келиши ҳамда иш олдига 
қўйилган вазифалар қандай ечилганини кўрсатиши лозим. Таклифлар аниқ 
натижаларга, тажрибаларга асосланган ҳолда кўрсатиб берилиши, зарурий 
ҳисоб-китоблар ва маълумотлар билан мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш. Адабиётлар рўйхати 
Битирув малакавий ишининг охирги қисмида келтирилади ва адабиётлар 
қатъий тарзда қуйидаги тартибда берилиши лозим: 
1. Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари. 
2. Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари. 
3. Ўзбекистон Республикасини Президенти асарлари. 
4. Илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа 
адабиётлар (алфавит тартибига кўра). 
5. Йўриқномалар, турли меъёрий ҳужжатлар, акт материаллари ва 
бошқалар. 
6. Статистик тўплам материаллари, амалиёт объектидан келиб чиқиб 
корхона ҳужжатлари ва материаллари.
7. Илмий мақолалар. 
8. Интернет сайтлари. 


15 
Битирув малакавий ишларида сўнгги пайтларда университет 
кутубхонасига хориждан ва айниқса интернет орқали олинган энг янги 
адабиётлардан фойдаланганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. 
Адабиётлар 
рўйхатида 
Битирув 
малакавий 
иши 
жараёнида 
фойдаланилган барча маълумотларнинг манбалари кўрсатилиши лозим. 
Зарур ҳолларда адабиётлар келтирилган ҳаволаларнинг манбаси 
албатта ўша бетда кўрсатилиши, шу жумладан жадвал ёки схема (расм, 
чизма) манбаси ҳам ўша бетда кўрсатиб борилиши лозим. Агар жадвал ёки 
чизма муаллиф томонидан тайёрланган бўлса, қайси манбадан фойдаланиб 
муаллиф тайёрланганлиги ҳам таъкидлаб ўтилади. 
Битирув малакавий ишини бажарувчи талаба иш жараёнида кўриб 
чиққан, лекин Битирув малакавий иши учун ишлатилмаган, махсус 
материаллар ёки фақат хизмат бўйича фойдаланиш учун чоп этилган 
материаллар рўйхати кўрсатилмайди. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling