Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-БОБ. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ, ЖАМИЯТНИ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МУАММОСИ 6.1. Инновацион ривожланиш турининг ижтимоий жиҳатлари
- 6.2. Кўп ўлчoвли камбағаллик концепцияси. 6.3. Кўп ўлчoвли камбағаллик индeкси вa уни ҳисoблaш мeтoдикaси
Такрорлаш учун саволлар 1. Иқтисодий тараққиёт, иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш тушунчаларининг таърифини беринг ҳамда уларнинг умумий томонлари ва фарқларини кўрсатинг. 2. Иқтисодий ўсишнинг экстенсив ва интенсив турлари қандай аниқланади? 61 3. Нима учун реал ҳаётда соф экстенсив ёки соф интенсив иқтисодий ўсиш турлари учрамайди? 4. Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятига, аҳолисининг турмуш даражасига ва ишлаб чиқаришининг самарадорлигига баҳо беришда иқтисодий ўсишнинг қандай кўрсаткичларидан фойдаланилади? 5. Иқтисодий ўсишга таъсир қилувчи таклиф, тақсимлаш ва талаб омилларини тушунтиринг ҳамда уларнинг аҳамиятини баҳоланг. 6. Миллий бойлик тушунчасининг таърифини беринг ва таркибий тузилишини кўрсатинг. 7. Миллий бойлик таркибида моддий–буюмлашган бойлик қандай ўринга эга ва у қандай таркибий қисмларни ўз ичига олади? 8. Нима учун ер, сув каби табиий бойликларни қиймат ўлчовида баҳолаб, миллий бойлик таркибига киритиш мумкин эмас? 9. Маданий, тарихий обидалар ва архитектура ёдгорликларининг миллий бойлик таркибида акс этишини қандай изоҳлаймиз? Уларнинг ҳар бирига мисоллар келтиринг. 62 6-БОБ. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ, ЖАМИЯТНИ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ МУВОФИҚЛАШТИРИШ МУАММОСИ 6.1. Инновацион ривожланиш турининг ижтимоий жиҳатлари 6.2. Кўп ўлчoвли камбағаллик концепцияси. 6.3. Кўп ўлчoвли камбағаллик индeкси вa уни ҳисoблaш мeтoдикaси 6.1. Инновацион ривожланиш турининг ижтимоий жиҳатлари Инсон ривожланиши концепцияси иқтисодий ўсиш назариясидан фарқли ўлароқ ижтимоий тараққиётни узоқ муддатли жараён сифатида кўриб чиқади. Жамиятнинг бугунги вазифаси табиат инъом этаётган неъматларни фақат ўзлаштиришдан иборат эмас. Бу Орол денгизи ҳудудидаги экологик оғир вазият юзага келишига сабаб бўлган маъмурий-буйруғбозлик шароитида табиатга нисбатан бўлган ваҳшийларча муносабат нималарга олиб келишини яққол кўрсатиб турибди. Жамиятнинг мақсади – ривожланишнинг узлуксизлигини, унинг барқарор характерини таъминлашдир. Барқарор ривожланиш тамойиллари 1980 йилда Халқаро атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича комиссия томонидан тайёрланган «Бизнинг умумий келажагимиз» маърузасида белгиланган эди. Унда таъкидланишича, барқарор ривожланиш бу «бугунги куннинг эҳтиёжларига жавоб берадиган, аммо улардан келгуси авлодлар ҳам баҳраманд бўлиш имкониятларидан маҳрум этмайдиган ривожланишдир». Ушбу тамойил ИСРКнинг учинчи компоненти бўлиб, табиат, атроф-муҳит – булар нафақат инсон ҳаётининг энг муҳим жабҳалари, балки капитал, ривожланиш омили ҳамдир. Аксарият ҳолларда бу қайта тикланмайдиган, чекланган заҳирага эга ресурслардан иборат. Шу боис у ҳам ҳар қандай ижтимоий қайта тикланиш омили каби унинг ривожи учун иқтисодиёт ўсиши ва одамларнинг эҳтиёжлари кенгайиши баробарида зарур бўлган сармояларни талаб этади. 63 Иқтисодий ўсишнинг кейнсча модели макроиқтисодий мувозанатнинг кейнсча назариясини ривожлантириш ва унга танқидий ёндашиш натижасида вужудга келган. Бу моделлар орасида инглиз олими Р. Харрод ва америкалик олим Е. Домарнинг иқтисодий ўсиш моделлари эътиборга молик ҳисобланади. Ҳар иккала моделнинг умумий жиҳатлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар орқали шартланади: 1) улар неоклассик моделлардан фарқли ўлароқ бир омилли модель ҳисобланади. Яъни бу моделларда миллий даромаднинг ўсиши фақат капитал жамғаришнинг функцияси ҳисобланиб, капитал самарадорлигига таъсир кўрсатувчи ишчи кучи бандлигининг ошиши, ФТТ ютуқларидан фойдаланиш даражасининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг яхшиланиши каби бошқа барча омиллар назардан четда қолдирилади; 2) ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими ишлаб чиқариш омиллари нархларининг нисбатига боғлиқ бўлмай, фақат ишлаб чиқаришнинг техник шароитлари орқали аниқланади. Ўз навбатида даромаднинг ўсиши бандликнинг ошишига имкон яратади. Инвестиция ҳажмининг кўпайиши натижасида кенгайган ишлаб чиқариш қувватлари даромаднинг ўсиши орқали тўлиқ ишга туширилиши лозим. Шунга кўра, Е. Домарнинг моделида қуйидаги тенглик орқали мувозанатнинг таъминланиши шарт қилиб қўйилади: Пул даромадининг қўшимча ўсиши (талаб) = Ишлаб чиқариш қувватларининг қўшимча ўсиши (таклиф) Бу тенгликни формула тарзида ёзилса, у қуйидаги кўринишга эга бўлади: I a I 1 ёки a I I , Неокейнсча моделда инвестицияларнинг ўсиши иқтисодий ўсиш ва унинг суръатларини белгиловчи омил ҳисобланиб, у бир томондан, миллий даромаднинг ўсишига имкон яратади, иккинчи томондан эса, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling