Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Кўп ўлчoвли камбағаллик концепцияси


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

6.2. Кўп ўлчoвли камбағаллик концепцияси 
 
ИСРКга мувофиқ ривожланиш унинг маънавий ва моддий эҳтиёжларини 
қондириш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи-назаридан кўриб чиқилади. 
Айни пайтда ИР даражаси инсоннинг ўзи ҳам ривожланиш масалаларини ҳал 
қилишда қанчалик иштирок этаётганлиги билан ҳам белгиланади. Ахир у 
ривожланишнинг нафақат объекти, балки субъекти ҳамдир. Шу билан бирга
нафақат ривожланишининг воситаси ва омили, балки унинг мақсади ва 
ҳаракатлантирувчи кучидир. Шунинг учун инсон ривожланишининг тўртинчи 
компоненти – бу ижтимоий тараққиёт нафақат одамларнинг манфаати йўлида, 
балки улар томонидан ҳам амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда шахс 
имкониятларини кенгайтиришдан иборат. Бир томондан бу инсонларни 
қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб қилиш, уларнинг сиёсий фаоллиги ва 
ролини ошириш зарурлигини назарда тутади. Бошқа томондан, имкониятларни 
кенгайтириш инсон омили салоҳиятини, билими, кўникмалари, жисмоний ва 
ақлий қобилиятларини оширишни англатади. Ҳозирги кунда инсоний капитал, 
билимлар иқтисоди салмоқли тарзда иқтисодий ўсиш манбаи бўлаётгани 
умумий равишда эътироф этилмоқда. Инсоний капиталга сармоялар киритиш 
энг рентабелли, самарадор бўлмоқда. 2000 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган 
махсус Саммитда қабул қилинган Мингйиллик декларациясида БМТга аъзо 
давлатлар раҳбарларининг барчаси халқаро ҳамжамиятнинг асосий вазифаси 
сифатида айнан инсон имкониятларини кенгайтириш билан бевосита боғлиқ 
масалаларни белгилагани бежиз эмас. Улар қаторида 2015 йилгача бўлган 
даврда қуйидаги масалалар белгиланган: сайёрамизда кунига бир доллардан 
кам даромадга эга аҳоли улушини икки баробарга қисқартириш; тоза ичимлик 
сувини истеъмол қилиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли улушини ҳам икки 
баробарга камайтириш; оналар ўлимини тўртдан уч қисмига ва болалар 
ўлимини учдан икки қисмига камайтириш; таълим олиш учун имкониятларни 


65 
кенгайтириш; гендер тенглигини рағбатлантириш; ОИВ/ОИТС, безгак ва бошқа 
касалликлар тарқалишини тўхтатиш; атроф-муҳит яхшиланишига эришиш. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling