Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
Инновацион моделда инвестицияларни жалб қилишнинг
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
9.2. Инновацион моделда инвестицияларни жалб қилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш ва ундан фойдаланиш энг муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамият касб этади. Инвестициялар иқтисодиётнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш суръатлари ва кўламига таъсир этади, илмий-техника тараққиётини ва аҳолининг кўп қисмининг бандлигини таъминлайди. Иқтисодиётимиздаги институционал ўзгаришлар, ишлаб чиқариш кучларининг рационал жойлаштириши ва ривожланиши кўпинча инвестиция муҳитига боғлиқ бўлади. Инвестиция муҳити инвестицияларни жалб этиш ва инвестиция фаолияти ривожланишининг асоси ҳисобланади. Юртимизда инвесторлар учун, айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан беқиёс, ўта қулай инвестициявий муҳит, имтиёз ва преференциялар тизими яратилган. Иқтисодиётимизга жалб қилинаётган хорижий инвестициялар ҳажми йилдан- йилга ортиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир. Инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашни таъминлашга қаратилган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда, энг аввало, уларнинг инвесторлар манфаатларига хизмат қилишига эришиш талаб этилади. Негаки, улар ўз капиталини тўғридан-тўғри ёки қимматли қоғозлар бозори орқали йўналтириши мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоқларида йирик лойиҳаларни самарали амалга ошириш, пировардида кўплаб янги иш ўринларини яратиш имкониятини вужудга келтиради. Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари бўйича 103 дастури”да “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги ва “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш лозимлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда хорижий инвесторларни асосан саноатнинг юқори технологиялари соҳасига жалб қилиш, инвестиция киритишни янада рағбатлантириш ҳамда инвестиция жараёнида хўжалик субъектларини ва аҳолининг иштирокини янада кенгайтириш, инвестиция киритишга қўшимча шароитлар яратиш, ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида мазкур соҳага оид амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш лозим. Мунтазам ўзгариб бораётган бозор муносабатларини инобатга олган ҳолда тегишли қонунчилик базасини янада такомиллаштириш мақсадида 2014 йил 9 декабрь куни “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун ва 2014 йил 7 апрельь куни ПФ-4609 сонли “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда, 16-моддага кўра давлат инвесторларни қуйидаги йўллар билан рағбатлантира олади, жумладан, инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун қулай муҳитни яратиш, солиқ ва божхона имтиёзлари, фаолият турига ва инвестиция, ҳажмига қараб ҳар бир алоҳида ҳолат учун белгиланадиган муддатларга преференциялар бериш, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, халқаро шартномалар тузиш. Маълумки, хорижий инвестицияларни ҳуқуқий тартибга солишда унинг турли даражадаги характерга асослангани (давлатлар, халқаро ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги муносабатлар) принципиал хусусият ҳисобланади. Бинобарин, хорижий инвестициялар нафақат миллий қонунчилигимиз, балки халқаро ҳуқуқий нормалар билан ҳам тартибга солинади. Шулардан келиб чиқиб, хорижий инвестицияларни тартибга 104 солишнинг миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро муносабати масаласи вужудга келади. Хулоса қилиб айтганда, юқорида қайд этилган ишларни амалга ошириш орқали мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган қўшимча имтиёз ва рағбатлантиришлар амалий натижалар беради. Айни пайтда чет эл инвесторлари ва улар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган миллий тадбиркорларга консалтинг хизматини, адвокатлик идораларини ташкил этиш, маҳаллий тадбиркорлар учун халқаро бизнес ва тадбиркорлик тўғрисидаги маълумотларининг доимий ва кенг базасини яратиш зарур ҳисобланади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling