Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Инновацион ривожланиш йўлида қулай инвестицион


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

9.3. Инновацион ривожланиш йўлида қулай инвестицион 
 муҳитни яратиш омиллари 
Инвестиция муҳити инвестор томонидан ҳисобга олинадиган барча 
муаммолар ва масалаларни ўз ичига қамраб олади. Инвестор томонидан маълум 
бир давлатга инвестиция қилишнинг қулай ва ноқулай томонлари баҳоланади, 
шу билан бир қаторда, ўз капиталини киритмоқчи бўлган мамлакат мафкураси, 
сиёсати, иқтисодиёти ва маданиятига катта аҳамият берилади. Инвестиция 
муҳити ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиниши асосида инвестиция риски 
аниқланади. Инвестиция муҳити қанчалик қулай бўлса, инвесторнинг 
тадбиркорлик риски шунчалик паст даражада бўлади ва бу инвесторларнинг 
кириб келишини кўпайтиради. 
Аксинча, инвестиция муҳити ноқулай бўлса, риск даражаси юқори 
бўлади. Бу эса инвестиция қабул қилувчининг сарф-харажатларини ўсишига 
олиб келади. Шундай қилиб, инвестиция муҳитининг ҳолати фақат инвестор 
учун эмас, балки инвестиция қабул қилувчи учун ҳам муҳимдир. Ривожланган 
мамлакатлардаги компаниялар мамлакатдаги сиёсий-иқтисодий вазиятни узоқ 
ўрганади, таҳлил этади ва шундан кейингина бу мамлакатга инвестициялар 
киритиш ёки киритмаслик ҳақида бир қарорга келади. Янги саноати 
ривожланган мамлакатлардаги компаниялар янги бозорларга кириши учун 


105 
етакчи мавқега эга компаниялар билан инвестиция жараёнларини боғлаши 
асосий масала ҳисобланади. 
Инвестиция муҳитига таъсир этувчи омилларни қуйидаги тартибда 
келтириш мумкин: 
1. Сиёсий омиллар: хорижий инвестиция борасидаги давлат сиёсати; 
халқаро келишувларга риоя қилиш; давлатнинг иқтисодиётга аралашуви 
даражаси; иқтисодий сиёсатнинг ҳаётийлиги; мамлакатнинг халқаро 
шартномалар тизимида қатнашуви; давлат аппаратининг иш фаолияти. 
2. Иқтисодий омиллар: иқтисодиётнинг умумий ҳолати (юксалиш, 
пасайиш); валюта курсининг барқарорлиги; инфляция жараёнининг 
динамикаси; солиқ имтиёзлари; божхона тартиби; иш кучидан фойдаланиш 
тартиби; иш кучи қиймати; аниқ маҳсулотларга талаб ва таклиф; кредит 
қиймати. 
3. Ижтимоий омиллар: жамоатчиликнинг хусусий мулк ва хорижий 
инвестицияларга муносабати; жамиятнинг мафкуравий бирдамлик даражаси; 
мамлакат иқтисодий-ижтимоий тараққиётининг асосий масалалари бўйича 
келишувни мавжудлиги; ишчи гуруҳининг ташкилотчилиги. 
Инвестициялаш борасидаги қўшма лойиҳалар ва қўшма корхоналарни 
ташкил этишдаги рискларни ҳисобга олишда кўпчилик хорижий инвесторлар 
Германиянинг БЕРИ ахборот хизмати мутахассислари томонидан ҳисоблаб 
чиқилаётган махсус индексдан фойдаланадилар. Ушбу индекс мамлакатдаги 
инвестиция муҳитини турлича салмоққа эга бўлган баҳолаш мезонлари асосида 
ҳисоблаб чиқади. Ҳар бир мезонга 0 дан (тўғри келмайди) 4 гача (ўта қулай) 
баҳо берилади. Тўпланган юқори балл «барқарор мамлакат»ни англатади. 
Мамлакат тўплаган балл қанчалик паст бўлса, инвестициялашдан олиниши 
мўлжалланган фойда ҳам шунча юқори бўлиши зарур, акс ҳолда 
инвестициялаш асоссиз ҳисобланади. БЕРИ индексидаги баҳолаш мезонлари 
қуйидагилар ташкил этади: 
- сиёсий барқарорлик; 


106 
- девальвация; 
- тўлов баланси; 
- расмиятчилик масалалари; 
- иқтисодий ўсиш суръатлари; 
- валютанинг конвертацияланганлиги; 
- шартномани амалга ошириш имконияти; иш ҳақи ва меҳнат 
унумдорлигига харажатлар; 
- экспертлар ва маркетинг хизматларидан фойдаланиш имконияти; 
- алоқа ва транспортни ташкил этиш; маҳаллий бошқарув ва ҳамкорлик; 
- қисқа муддатли кредит; 
- узоқ муддатли кредит ва шахсий капитал. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, чет эл инвестициялари иқтисодий 
жиҳатдан мустақилликка эришган мамлакатларга кириб келмоқда. Жумладан, 
хорижий инвесторлар имтиёзларга эга бўлиш асосида инвестициядан юқори 
фойда олиш учун ҳаракат қиладилар ва улар давлат томонидан ўзларини 
муҳофаза қилинишини талаб этадилар. Улар учун муҳим масала бу 
инфратузилма ташкил этиш, юқори малакали ишчи кучига эга бўлиш, уларнинг 
ҳуқуқий кафолати мавжудлиги, иқтисод ва ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги, 
мустаҳкам молия сиёсати, ишлаб чиқариш бошқарувининг мустаҳкамлиги 
ҳамда жаҳон бозори тартиби билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг бартараф 
этилиши ҳисобланади. Саноат корхоналарида инвестиция муҳитини 
барқарорлаштиришда 
самарали 
тармоқ 
инвестиция 
дастурларини 
шакллантириш, ахборот алмашувининг тезкорлигини таъминлаш, инвестицияга 
доир қонунлар барқарорлигини вужудга келтириш алоҳида аҳамиятга эга. 
Инвестиция ҳужжатларини расмийлаштиришга бюрократик жиҳатдан 
ёндашиш, валютани конвертация қилишнинг мураккаблиги сингари масалалар 
мамлакатда тармоқ инвестиция сиёсатини юритишга салбий таъсир кўрсатади. 
Саноат корхоналарида инвестиция муҳитини барқарорлаштиришда солиқ 
имтиёзларини ошириш, пул инфляциясини пасайтириш, корхона ва аҳолининг 


107 
мавжуд бўлган ортиқча маблағларини ишлаб чиқаришга сарфлаш, ушбу 
мақсадда уларга фоиз тўловини вақтида тўлаш, миллий валютани 
конвертациялаш шароитини яхшилаш, ҳудудий тармоқ инвестиция сиёсатидан 
кенг фойдаланиш, банк, суғурта ва бозор хизматларидан фойдаланишни жаҳон 
андозалари даражасига кўтариш, тармоқ инвестиция сиёсатини амалга 
оширишда унинг иқтисодий моҳиятини ошириш каби омиллардан кенг 
фойдаланиш зарур. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling