Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
-расм. Давлатнинг инновацион функциясини амалга ошириш
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
10.2.1-расм. Давлатнинг инновацион функциясини амалга ошириш Бозор иқтисодиёти шароитида ИТТКИни солиқ асосида рағбатлантириш бюджет субсидиялари билан солиштирганда, қатор афзалликларга эга, чунки у: хусусий секторнинг мутсакиллигини ва илмий-тадқиқот ишланмалари ва уларнинг амалга оширилишида иқтисодий масъулиятни сақлайди; иқтисодий мақсадларга тўғри келмайдиган, давлат томонидан сунъий равишда қўллаб-қувватланадиган илм-фан йўналишларини юзага келтирмайди; барча даражаларда маъмурий ишларнинг кам бўлишини таъминлайди, у йиллик бюджет жараёнига ассигнацияларни тасдиқлаш, турли вакилликлар қарорларини қабул қилиш ва улар манфаатларини ҳимоя қилиш кабиларга боғлиқ эмас; Давлатнинг инновацион функцияси Инновацион сиёсат ва стратегия ишлаб чиқиш функцияси Инновацион ривожланишни кадрлар билан таъминлаш Қулай инновацион мущит яратиш Нобозор секторда инновацияни амалга ошириш Бозор секторида базис инновацияларни қўллаб-қувватлаш Кичик инновацион бизнесни қўллаб-қувватлаш Инновацион инфратузилма ривожига кўмаклашиш Глобал инновацион маконда интеграцион алоқалар, интеллектуал мулкни ҳимоялаш Миллий инновацион тизим яратиш 117 - корхоналар, умуман иқтисодий ривожланиш мақсадларига мос келувчи эришилган самарадорликни тенглик тамойили асосида турли тармоқлар корхоналарини рағбатлантиради. Шундай қилиб, инновация фаолияти тараққиёти нафақат алоҳида корхона даражасида, шунингдек, интеграциялашган ташкилотлар ва ҳатто мамлакат миқёсида самарали молиялаштириш тизимини талаб қилади. Фақатгина шундагина маблағларни жамғариш ва уларни сарфлаш учун зарур шароитлар яратилиши ва уларни аниқ йўналишларга қаратиш имконияти туғилиши мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, инновация жараёни нафақат мамлакат иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти даражаси, миллий менталитет хусусиятлари ва миллий маданият даражасига, балки давлат томонидан рағбатлантириш даражасига ҳам боғлиқдир. Бизнинг фикримизча, мазкур тадбирларнинг қисман амалга оширилиши ҳам инновация фаолиятининг анча фаоллашувига олиб келади. Олтинчидан, инновацион ўсиш учун қадрлар салоҳиятини тайёрлаш давлат ғамхўрлиги остида бўлиши лозим. Бу ерда гап ўрта ва олий таълимнинг, шунингдек, қадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими, масофадан ўқитиш ҳамда муайян инновацион дастур ва лойиҳалар учун ихтисослашган ўқитиш ва кичик инновацион бизнесга ўқитиш тизимларининг инновацион йўналганлиги ҳақида боради. Еттинчидан, давлатнинг инновацион фаолияти муҳим майдони интеллектуал мулкни тартибга солиш ва ҳимоя қилиш, ундан мамлакатда ва хорижда фойдаланиш ҳисобланади. Бу ерда гап интеллектуал маҳсулот (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар, интеграл микросхема топологиялари, маълумотлар тўплами ва ҳ.к.) кимнинг ташаббуси билан ва қайси маблағлар ҳисобига яратилганлигидан қатъи назар мамлакат бойлигининг энг муҳим қисмидан самарали фойдаланиш ҳақида кетмоқда. Ихтироларга арзиганларни баҳолар ва экспертизадан ўтказар 118 экан, давлат патент идораси уларнинг орасидан энг истиқболли ва самаралиларини танлаб олиши ҳамда улардан мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар янги маҳсулот ва технологиялар яратишда фойдаланишига кўмаклашиши зарур. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling