Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

неоинстиуционал ҳамда янги институционал босқичлардан иборат.
Босқичларнинг 
номланишидаги 
ўхшашлиликка 
қарамай, 
институтлар 
таҳлилида принципиал жиҳатдан турли концепциялар мавжуд. Биринчи 
номланиш неоклассиканинг қатъий негизини ўзгаришсиз қолдиради.
Роналд Коуз «Фирма табиати» (1937), «Ижтимоий харажатлар муаммоси» 
(1960) каби мақолаларида биринчи бор неоинституционализмнинг тадқиқот 
дастурини шакллантирган эди. Ушбу дастурда неоклассик назариянинг “ҳимоя 
қобиғи”га қуйидаги ўзгартиришлар киритилган. 
Биринчидан, хусусий мулк билан бир қаторда мулкчиликнинг жамоавий, 
давлат, акциядорлик шакллари таҳлил қилинади ва уларнинг бозорда 
битимларни таъминлашдаги нисбий самарадорлиги таққосланади.
Иккинчидан, неоклассик моделга ахборот харажатлари, яъни битим 
тўғрисидаги ва бозордаги вазият тўғрисидаги ахборотни қидириш ва олиш 
билан боғлиқ харажатлар тушунчаси киритилади. Ахборот назарияси 
(Ж.Стиглер) неоинституционализм ривожланишига катта таъсир кўрсатди.


130 
Учинчидан, ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда трансакция 
харажатлари мавжудлиги неоинституционалистлар томонидан таъкидланди. 
Трансакция харажатлари назарияси (Р.Коуз, О.Уильямсон) учун марказий 
бўлган ушбу атама замирида битимларни амалга оширишда юзага келадиган 
барча харажатлар тушунилади.
 
11.2. Давлатнинг институционал жиҳатлари 
Янги 
институционал 
мактабнинг 
ҳозирги 
вакиллари 
давлат 
интервенционализмини иқтисодий асослашни бозорнинг нуқсонларида ёки 
ночорлигида кўрмоқда. Янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида 
давлатнинг функциялари қуйидагилардан иборат: 

мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш: трансакция 
харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда мулкчилик ҳуқуқларининг 
тақсимланиши ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади; 


Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling