Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Меҳнат бозори ва меҳнат муносабатларида инновацион стратегия


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

12.3. Меҳнат бозори ва меҳнат муносабатларида инновацион стратегия 
Бозор иқтисодиётида, айниқса, мослашув даврида ижтимоий муҳит 
биринчи навбатда меҳнат бозоридаги иқтисодий фаол аҳолининг моддий ва 
ижтимоий аҳволини белгилаб берувчи вазиятга боғлиқ бўлади. Шу жиҳатдан 
ижтимоий ривожланиш стратегиясини кўп жиҳатдан меҳнат бозорининг 
ривожланиш ҳолати, тенденциялари ва истиқболларига боғлиқ, деб айтишимиз 
мумкин. 
Меҳнат муносабатлари концепцияси охирги ўн йилликда туб 
ўзгаришларга учради — социалистик тизимда расмий ақида сифатида намоён 
бўлган тўлиқ бандликдан қайта қуриш давридаги оқилона бандлик орқали 
ишсизликнинг турли шаклларда бўлишини тан олувчи меҳнат бозорининг 
эркин моделига ўтилди.
Лекин шунга қарамай эркин модель ҳам меҳнат бозорини шакллантириш 
ўз-ўзидан рўй бермаслигини тан олади ва шу тариқа аҳоли банлиги соҳасидаги 


140 
жараёнларни тартибга солиш, жумладан, давлат томонидан тартибга солиш 
имкониятини рад этмайди. Ўзбекистон меҳнат бозорини шакллантиришда 
қандай мафкурага асосланишига келажакдаги ривожланиш йўналишлари ва 
истиқболлари боғлиқ бўлади. 
Ўтган асрнинг 90-йилларида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар 
меҳнат бозорининг сифат ҳолати ва аҳоли бандлиги соҳасидаги жараёнлар 
характерини кескин ўзгартириб юборди. Ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган 
аҳоли сони қисқариб, ходимларни ишдан бўшатиш жараёнлари фаоллашди. 
Бозор иқтисодиётига хос институционал янгиликлар киритилиши биринчидан, 
фаолиятнинг принципиал жиҳатдан янги соҳа ва турларининг пайдо бўлишига, 
иккинчидан эса даромад олишнинг янги манбалари шаклалнишига олиб келди. 
Хусусий мулкчилик соҳасидаги ислоҳотлар энг радикал бўлиб, қуйидагиларни 
асослаб берди: 
 
иқтисодиётнинг янги сектори пайдо бўлиши ва ривожланиши, мос 
равишда ёлланма меҳнат учун иш ҳақи олишга имкон берувчи янги иш 
ўринларининг яратилиши
 
янги даромад манбалари – тадбиркорлик даромади ва 
мулкчиликнинг турли шаклларидан олинувчи даромаднинг шаклланиши. 
Меҳнат фаолиятни шаклларининг хилма-хиллиги, айниқса, якка тартибда 
меҳант қилиш борасида аҳоли бандлигининг ўсишига хизмат қилади. Бржхона 
сиёсати ва савдо қоидаларини эрикинлаштириш натижасида савдогарлар 
фаолияти кучайди. Иккинчи бандликка чекловнинг олиб ташланиши даромад 
манбаларининг ошишига олиб келди. 
Шу билан бир пайтда ишчи кучининг ортиқчалиги сабабли очиқ ва 
яширин ишсизлик ўсиб бормоқда. Очиқ, расман тан олинган ишсизликнинг 
мавжудлиги ижтимоий соҳада янгича бозор воқелигини тавсифловчи 
ижтимоий-иқтисодий ҳолат ҳисобланади.
Очиқ ишсизлик миқёси уни қайси методология ёрдамида баҳоламайлик, 
ишлаб чиқаришнинг пасайиш суръатига пропорционал эмаслигини тан 


141 
олмасдан илож йўқ. Бунда мамлакатдаги ишсизлик ўзига хос хусусиятларга эга. 
Энг ташвишлиси меҳнат лаёқатига 30-49 ёшдаги кишилар, шунингдек, 20 
ёшгача бўлган ёшлар орасида ишсизликнинг кенг тарқалишидир. Бунинг 
устига, айрим ҳудудларда ишсизликнинг бу кўриниши сурункали ҳолатга ўтиш 
хавфи мавжуд.
Шундй қилиб, меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолатини очиқ ишсизликнинг 
бироз ўсиш тенденцияси билан сурункали характерга эга яшириш ишсизлик ва 
аҳолининг барча иқтисодий фаол гуруҳларида яширин бандликнинг 
уйғунлашуви сифатида тавсифлаш мумкин. 
Бироқ бундай модель самарали ва барқарор ривожланаётган иқтисодиёт 
идеалларига тўғри келмайди. Натижада давлатимиз олдида меҳнат бозорида 
ўрта ва узоқ муддатли истиқболда меҳнат соҳасига самарали таъсир кўрсатиш 
тамойилларига мос келувчи самарали сиёсатни ишлаб чиқиш вазифаси пайдо 
бўлади. 
Бозор муносабатлари шароитида аҳолининг иш билан бандлигини 
таъминлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки, ишсизлик 
муаммосининг мавжудлиги бозор иқтисодиётининг ажралмас хусусиятидир. 
Шундай экан, ишсизлик муаммосини ўрганишдан асосий мақсад – аҳолининг 
иш билан бандлигини ошириш орқали мамлакат ишлаб чиқаришини 
кенгайтириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга алоқадор 
тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
Энг муҳими, жаҳонда рўй бераётган молиявий-иқтисодий инқироз 
таъсирида дунё бўйича 56 млн. кишидан ортиқ ишсизлар армияси вужудга 
келган бир шароитда Ўзбекистонда юз минглаб янгидан-янги иш ўринлари 
ташкил этилмоқда. Бунинг яна бир аҳамиятли томони, янги иш ўринларини 
яратишнинг ўзига хос механизмларининг таркиб топгани ва унинг бир қатор 
йўналишлар бўйича изчил амал қилиб келаётганлигидир. 


142 
12.3.1-чизма. Барқарор ривожланишга ўтишда бандлик муаммоларини 
ҳал қилишни
Давлат кафолатлар тизими ҳар бир фуқаронинг иш жойи ва машғулот 
турини танлаш бўйича конституцион ҳуқуқига асосланиши лозим. Бозор эса 
самарасиз иш ўринларини қисқартирган ва тугатган ҳолда бандлик 
имкониятларини пасайтиради. Шунинг учун хўжалик субъектлари ортиқча 
ишчи кучини қисқартириш ҳуқуқини қўлга киритганда иш ўринларини сақлаш 
бўйича маълум бир кафолатлар ҳам мавжуд бўлиши лозим.
Жамиятнинг барқарор ривожланишида меҳнат бозорида иш берувчилар 
ва ёлланма ходимларнинг амалдаги қонунчилик доирасидаги ўзаро 
муносабатлари ҳамда давлат сиёсатининг очиқ иҳсизликни сунъий равишда 
тўхтатиб туришга эмас, балки иш жойини йўқотган шахсларни тезроқ бандлик 
соҳасига қайтариш ва ишсизликнинг сурункали кўринишга ўтиб кетишининг 
олдини олишга қаратилган сиёсати асосида муросага келинади. 
Муаммонинг бундай қўйилиши меҳнат бозорида тартибга солиш 
чораларининг фаол ва пассиф турлари нисбатига бошқача қарашни талб 
қилади. Ҳозирги пайтда маблағлар тақичллиги сезилиб турган бир шароитларда 
аҳолига ишсизлик нафақаси ва бошқа тўловлар ажратишга устувор аҳамият 
қаратилмоқда. Бироқ ишсизлик нафақаси ўзининг иш изалаётган шахсни 
моддий қўллаб-қувватлаш сифатидаги ижтимоий аҳамиятига қарамай, барибир 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling