Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
12.2. Инновациялар ва технологик бурилиш
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
137 12.2. Инновациялар ва технологик бурилиш XXI асрнинг ўтган юз йилликдан мерос қолган, демографик ва экологик муаммолардан келиб чиқувчи асосий зиддиятини ер шари аҳолиси эҳтиёжларининг тобора ортиб бориши ва бу эҳтиёжларни қондириш имкониятларининг қисқариб бориши ўртасидаги жарлик сифатида ифодалаш мумкин. Ер шари аҳолиси БМТ ўртача башоратларига кўра 47 фоизга ўсиши кутилмоқда. Агар аҳоли жон бошига истеъмол ҳажми йилига 2 фоиз ўсади деб қабул қилсак, якуний истеъмол умумий ҳажми чорак асрда 4 марта ўсади. Бироқ шу билан бир пайтда жамиятда меҳнатнинг тобора катта қисми аҳоли ва ишлаб чиқаришни табиий ресурслар билан таъминлаш, атроф-муҳит ифлосланишини қисқартиришга қаратилади, демак, сайёрамиз аҳолиси эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиш мумкин бўлган меҳнат ҳажми ҳам камаяди. Бундай мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг йўли битта: у ҳам бўлса илмий-технологик ўзгаришлар, даврга хос ва базис инновацияларни амалга ошириш бўлиб, меҳнат маҳсулдорлини ошириш, бирламчи ресурслардан фойдаланиш ва астроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқаришни қисқартиришга имкон берувчи ишлаб чиқаришнинг постиндустриал гуманистик-ноосфера технологик услубига кенг йўл очиб беради. Бу ҳақда кириб келган юз йилликнинг технологик императиви сифатида гапириш мумкин. XXI асрнинг дастлабки ўн йилликлари илмий-технологик ўзгаришларига принципиал жиҳатдан янги, гуманистик-ноосфера постиндустриал жамияти моҳиятига жавоб берувчи хислатлар хос бўлиши лозим. Биринчидан, бу технологик жараён ва унинг таркиби инсонпарварлашуви, интеллектуал ва муҳандислик кучлари, кашфиёт, ихтиро ва инновацияларнинг аввало инсоннинг соф экологик тоза озиқ-овқат 138 маҳсулотларига эҳтиёжини қондириш, турли касалликларга қарши кураш ва саломатликни мустаҳкамлаш, таълим даражасини ошириш, маданий меросни асраш ва бойитишга йўналганлигидир. Иккинчидан, технологик жараён экологизацияси, принципиал жиҳатдан янги, чиқитсиз технологиялар, қайти тикланувчи энергия манбалари, атроф- муҳит мониторинги воситаларини ўзлаштириш ва кенг тарқатишдир. Бу эса дастлаб табиий ресурслар истеъмоли ва атроф-муҳитнинг ифлосланганлик даражасини камайтириш, сўнгра уларни мутлақ қисқартиришга имкон беради. Японии, АҚШ, Ғарбий Европа тажрибаси шуни кўрсатадики, техник жараён экологизациясининг бундай натижаларига эришиш у қадар қийин эмас. Учинчидан, фан-техника тараққиёти гуманизацияси ва экологизацияси талабларини бу соҳада банд бўлган кишилар сонини ошириш эмас, балки биринчи навбатда фан ва технологияларни тинчликпарварлик йўналигиа қаратиш ҳисобига ошириш мумкин. Ўтган асрнинг 90-йилларида ҳарбий эҳтиёжларга сарфланувчи харажатларнинг қисқариш тенденцияси кузатилган: ҳарбий харажатлар улуши ЯИМда 2002 йилда 2,9 фоиздан 2011 йилда 2,3 фоизгача, ҳукумат харажатларида 11,5 фоиздан 11 фоизгача (ЯИМ улуши Россияда 5,5 фоиздан 3,8 фоизгача, АқШда 4,8 фоиздан 3,1 фоизгача, Хитойда 2,7 фоиздан 2,3 фоизгача, Европа Ҳамжамиятида 1,9 фоиздан 1,8 фоизгача, араб мамлакатларида 7,6 фоиздан 6,7 фоизгача) қисқарган. Бироқ 2016 йилдан бошлаб халқаро терроризмга қарши курашнинг кучайиши сабабли ҳарбий харажатларнинг, биринчи навбатда АҚШ ва Россияда янада ўсиши кузатилмоқда. Умид қиламизки, бу ҳолат вақтинчалик ҳодиса бўлиб қолади. Тўртинчидан, илмий-технологик ўзгаришлар глобаллашуви, унинг ютуқларини турли мамлакатлар ва цивилизациялар ўртасидаги кескин фарқларни бартараф этиш мақсадида унинг ютуқларини кенг тарқатиш. 2000 йилда ривожланган мамлакатларда аҳоли жон бошига электр энергияси 139 истеъмоли ривожланаётган мамлакатларга нисбатан 25 баравар кўп бўлиб, ҳар 100 кишига тўғрикелувчи уяли алоқа телефонлари 61 баравар, телевизорлар 6,4 барвар, шахсий компьютерлар 46,9 барвар, Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони эса 24,4 баравар кўп бўлган. Технологик ўзгаришлар ютуқлари бир нечта ривожланган давлатлар ва ТМКда (трансмиллий корпорацияларда) монополлашган бўлиб, улар жаҳон технологик (инновацион) квазирентасининг асосий қисмини ўзлаштирмоқда. Баҳоларга кўра ушбу квазирента (машина, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, кимёвий воситалар экспортидан олинувчи жуда катта фойда) ҳажми 1999 йилда 433 млрд. долларга тенг бўлиб, 1980 йилга нисбатан 3,8 баравар ўсган. Ушбу катта миқдордаги фойданинг бир қисмини ишлаб чиқаришнинг постиндустриал технологик услуби ютуқларини ўзлаштиришда ортда қолаётган ривожланаётган мамлакатларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида глобал технологик жамғармага ажратиш мақсадга мувофиқ. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling