Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг ривожланиш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

15.3. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг ривожланиш 
истиқболлари 
Ҳозирги вақтда республиканинг иқтисодий сиёсати иқтисодиётни 
инновацион ривожлантиришга, юқори самарали ижтимоий йўналтирилган 
иқтисодиётни яратишга қаратилган. 
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг 
инновацион ривожданиш йўлига ўтиши бир қатор муаммолар билан боғлиқ. 
Иқтисодиётнинг жадал ўсишини таъминлаб берувчи инновацион технологик 
иқтисодиётнинг универсал модели мавжуд эмас. 
Илмий тадқиқот - янги билимларни ишлаб чиқиш жараёни, билиш 
фаолияти турларидан бири. Унга объективлик, ишончлилик, аниқлик хос. 
Илмий тадқиқот ҳамма шартларга амал қилиб такрорланганда ҳамиша бирдек 
натижа бериши, баҳс этилаётган масалани исботлаши лозим. Илмий тадқиқот 
бир-бири билан боғланган икки қисм — тажриба ва назариядан иборат. Илмий 
тадқиқотнинг асосий компонентлари: мавзуни белгилаш, мавжуд ахборотни, 
тадқиқот соҳасидаги шарт-шароит ва методларни, илмий фаразларни олдиндан 
тахлил этиш, тажриба ўтказиш, олинган натижалар-ни тахлил этиш ва 
умумлаштириш, ке-либ чиққан фаразларни олинган далил-лар асосида 


189 
текшириш, янги факт ва қонунларни ифодалаб бериш, илмий башорат юритиш. 
Илмий тадқиқотларни фундамен-тал ва амалий, миқдорий ва сифатий, ноёб ва 
комплекс тадқиқотларга аж-ратиш кенг тарқалган. Илмий тадқиқотларнинг 
метод ва тажрибалари фаннинг ўзидаги-на эмас, балки кўпгина иқтисодий ва 
ижтимоий масалаларни қал қилишда ҳам кенг қўлланилади. 
Илмий тадқиқот институтлари — фан, техника, ишлаб чиқариш 
соҳаларида илмий тадқиқот олиб борадиган муассаса. Дастлаб 19-аср охири 20-
аср бошларида вужудга келган. 1888 йил Парижда Пастер институти, 1909 
йилда Радий институти ташкил этилган. 20-асрнинг бошларидан назарий 
масалалар билан бирга техника, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни саклаш бўйича 
муҳим муаммолар устида тадқиқотлар олиб борувчи турли Илмий тадқиқот 
институтлари пайдо булди. 20-асрнинг ўрталарига келиб Илмий тадқиқот 
институтлари кўп мамлакатларда илмий фаолиятни ташкил этишнинг асосий 
шакли бўлиб қолди. Ўзбекистонда асосий назарий муаммолар илмий тадқиқот 
ишларининг мувофиклаштириш маркази — Ўзбешстон Фанлар академиясида 
тадқиқ этилади. Билимнинг муайян соҳаларини тадқиқ этувчи ва бевосита 
вазирликлар, давлат қўмиталарига буйсунувчи тармоқ Илмий тадқиқот 
институтлари  ҳам мавжуд. Ўзбекистонда биринчи илмий тадқиқот муассасаси 
— Тошкент астрономия ва физика обсерваторияси (ҳоз. Астрономия 
институты) 1873 йилда ташкил этилган.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling