Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

 
 
Такрорлаш учун саволлар 
1. 
Самарали инновацион сиёсат-инновацион ривожланишга ўтишнинг 
асосий шарти
2. 
 Инновацион ривожланиш стратегияси. 
3. 
 Инновацион ривожланиш муаммолари. 
4. 
Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг шаклланиши. 
5. 
Инновацияга асосланган иқтисодий тизимнинг хусусиятлари. 
 


180 
 
15-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ИННОВАЦИОН ТИЗИМНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ 
15.1. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг шаклланиши. 
15.2. Инновацияга асосланган иқтисодий тизимнинг хусусиятлари.
15.3. Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг ривожланиш 
истиқболлари. 
15.1.Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг шаклланиши 
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, фан ва юқори технологик 
тармоқларни ривожлантиришда оммавий илмий кашфиётлар ҳамда товар ва 
хизматларнинг янги истиқболли бозорларини яратиш билан чекланиб қолмай, 
балки биринчи навбатда, иқтисодиётда бевосита тараққий этишнинг янги 
механизми сифатидаги, унинг доирасида мунтазам ва тўхтовсиз равишда
иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли янгиликлар кластерлари юзага келадиган 
ва фаолият юритадиган миллий инновацион тизимларини (МИТ) яратиш энг 
самарали натижа бўлиб ҳисобланади
22

Бундай тизимларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун нафақат кучли 
илм – фан ва таълим тизими, балки институционал шароитларнинг бутун бир 
мажмуи талаб этилади. 
Миллий инновацион тизимни шакллантириш концепцияси ўтган асрнинг 
80 йиллар бошидан ривожлана бошлади. Бунда “миллий” сўзи тавсифи айнан 
“давлат” инновация тизими деган мазмунни англатади. 
Турли мамлакатларнинг миллий инновацион тизими бир биридан фарқ 
қилади. Шу кунгача миллий инновацион тизимининг ягона таърифи мавжуд 
эмас. Шунингдек, турли мамлакатлар миллий инновацион тизими олдига турли 
22
Ўзбекистон: жаҳон молиявий
-
иқтисодий инқирози, инновацион тараққиёт ва миллий иқтисодиёт 
рақобатбардошлигини ошириш. Т.: KONSAUDITINFORM 

NASHR. 2011 


181 
мақсадлар қўйилиши мумкин. Францияда миллий инновацион тизимининг 
асосий вазифаси қўшимча иш ўринлари ташкил қилиш, Германияда илғор 
технологияларни ривожлантиришдан иборат, деб ҳисобланади. Бунда 
европалик экспертларнинг берган баҳоларига кўра, ҳар икки миллий 
инновацион тизимнинг умумий самарадорлиги деярли бир хил. 
Инновация фаолиятининг ривожланишига на давлат тури, на сиёсий 
тадбирлар таъсир кўрсата олади. Инновация фаолияти федерал давлатларда 
ҳам (АҚШ, Германия), унитар давлатларда ҳам (Франция), конституцион 
монархия давлатларида ҳам (Буюк Британия, Голландия, Испания), шунингдек 
коммунистик тартибга эга давлатларда (Хитой) ҳам муваффақиятли 
ривожланаверади. Бунда умумийлик шундаки, хорижда инноавион 
жараёларнинг ривожланиши барқарор сиёсий вазият ва барқарор фаолият 
юритаётган иқтисодиёт шароитида юз беради. 
Миллий инновацион тизими концепцияси Европа иттифоқининг бир 
қатор аъзо мамлакатларида, шунингдек, АҚШ ва Японияда кенг ривожланган. 
Миллий инновацион тизими инновацион фаолият субъектлари мажмуидан, 
улар ўртасидаги билимларнинг юзага келиши, тарқалиши ва улардан 
фойдаланиш жараёнларини таъминлаб берувчи муносабатлардан ташил топади. 
Инновация 
тизимининг 
асосий 
элементлари 
қаторида 
инновация 
инфратузилмаси, молиявий инфратузилма, илмий салоҳият каби кичик 
тизимларни санаб ўтиш мумкин. Уларнинг ҳар бирида тадқиқотларни 
молиялаштиришнинг асосий қисми (100 фоизгача) бюджет манбаларидан (ҳам 
федерал, ҳам минтақавий бюджетлардан) амалга оширилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling