Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-БОБ. ИНСОН РИВОЖЛАНИШИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ СИФАТИДА 3.1. Инсон ривожланишининг инновацион жараёнлардаги роли
Назорат учун саволлар
1. Инновацион модел деганда нима тушунилади? 2. Инновацион жараённинг қанлай моделларини биласиз? 3. Инновацион моделлар концепциялардан нимаси билан фарқ қилади? 25 3-БОБ. ИНСОН РИВОЖЛАНИШИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ СИФАТИДА 3.1. Инсон ривожланишининг инновацион жараёнлардаги роли 3.2. Инсон ривожланишининг умумжаҳон амалиёти 3.3. Инсон салоҳияти ва инновацион ривожланиш 3.1. Инсон ривожланишининг инновацион жараёнлардаги роли Инсон омили ўзининг кенг замонавий талқинида шунчаки ишлаб чиқариш агенти сифатидагина эмас, балки қайта яратиш силсиласи барча босқичларининг мажмуий, тўла ҳуқуқли вакили сифатида кўриб чиқилади. Жамият меҳнат потенциали тараққиёти жараёнларини бошқариш муаммоларини илмий тадқиқ этиш доирасида қадрлар менежменти муаммолари алоҳида ўрин тутади. Бунда бошқарув объекти сифатида меҳнат потенциали қадрлар таркибини шакллантириш ва фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнида уларни жой-жойига қўйиш, уларнинг илмий-техникавий тараққиёт талабларига максимал ҳозиржавоблигини таъминлаш мақсадида жонли меҳнатдан фойдаланиш ва қадрлар ҳаракатини тартибга солиш, қадрлар сифати таркибини, моддий ва маънавий манфаатларини, шунингдек, меҳнат потенциали ривожланишига таъсир ўтказишнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириш каби жиҳатлари намоён бўлади. Замонавий қадрлар менежментининг тамал тамойиллари, бизнингча, қуйидагилардир: — бу соҳадаги максимал иқтисодий ва ижтимоий самарани таъминлай олиши мумкин бўлган бутун замонавий ишланмалардан фойдаланишни тақозо этувчи илмийлик; — қадрлар масалалари барча соҳаларининг мажмуийлиги ва уларнинг ҳисоби; 26 — тизимийлик, яъни қадрлар сиёсати айрим таркиб топтирувчиларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлиги ва ўзаро таъсирини, шу жумладан, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий натижаларни ҳисоблаш; — бу соҳадаги ҳар қандай харажатлар хўжалик фаолияти натижалари орқали ўзини қоплашини англатувчи самарадорлик. Трансформациялашаётган бозор шароитида қадрлар менежменти ноандазавий вазиятларни ҳал этишда ташаббускорлик, ижодий фаоллик, мустақилликка замин яратувчи янгича ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимида юксак интизом, профессионаллик, ташкилотни интеграциялашга имкон берувчи алоҳида самарали тизим ва усулларга эҳтиёж сезади. Бозор муносабатларига ўтилиши жамиятнинг замонавий талабларга ва вазифаларга жавоб берувчи бошқарув қадрларига кучли эҳтиёжи борлигини кўрсатди. Бозор ислоҳотлари амалиёти иқтисодий ислоҳотларни реал амалга ошириш ва фуқаролар турмуши сифатини яхшилашга, янги ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий вазиятларни яратишга замин ҳозирлашга, аҳоли фаровонлиги оширилишига ва мамлакатни иқтисодий юксалтиришга қодир бошқарувчи қадрларга кучли эҳтиёжни барқарорлаштиради. Охирги ўн йилликда Ўзбекистон меҳнат потенциалида содир бўлган сифат ўзгаришлари эндиликда шубҳасиз эканлигини кўриниб турибди. Бугунги кунда у янада билимли ва таъминланган, анча сафарбар, иш ўринлари қарор қабул қилинишида иштирок этишдан манфаатдор, таваккал қилишга қодир, кўпроқ ақлий меҳнат билан шуғулланиш билан банд бўлган, анча тадбиркор ва мустақил кишилардан иборат. Ходимларнинг бу янги генерациясини бошқариш ўтмишдагига қараганда бошқача, янада мослашувчан ва такомиллаштирилган қадрлар сиёсатини талаб этади. Инсон ресурслари жаҳон иқтисодий амалиётида кейинги иқтисодий юксалиш жараёнида борган сайин муҳимлашади, персонал билан ишлаш функцияси эса иқтисодий сиёсатнинг ёрдамчи шўъбасидан унинг муҳим таркибий қисмига айланади. 27 Бозор ислоҳотларини амалга ошириш шароитида персонал билан ишлашга муносабат корхоналар янги тури ривожланиши, улар фаолияти байналмиллашуви, меҳнат бозорида янги шароит вужудга келиши, меҳнат муносабатларида ижтимоий қадриятлар аҳамияти ошиши томонга силжиш, янада баркамол меҳнат қонунлари ишлаб чиқилиши, бажарилаётган ишнинг мураккаблашуви ва ходим малакасига янада юксак талаблар қўйилиши таъсирида анча-мунча ўзгарди. Кейинги ўн йилликлар мобайнида дунёда рўй бераётган чуқур иқтисодий ўзгаришлар айни жамият меҳнат потенциали таркибидаги ва сифатидаги хилма- хиллик, мураккаб тизимлик ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини кўрсатди. Шунинг оқибатида инсон омилининг ишлаб чиқариш жараёнларига таъсирини таҳлил қилишда ходимлар сони ёки бандлик сингари тушунчалар билангина чекланиш, шунингдек, иқтисодий муаммоларнинг инсоний жиҳати таҳлилини ишлаб чиқаришнинг ишчи кучи, ишлаб чиқариш ходимларигагина тааллуқли деб тушуниш мумкин эмас. Ҳозирги замон жаҳон иқтисодий ривожланишининг хусусияти шундан иборатки, инсоннинг шахсий хусусиятлари иқтисодий тараққиётнинг тобора зарурий ва унумли омилларига айланиб бормоқда. Шу боисдан назария ва амалиётда ходимларнинг билими, малакаси, касб маҳорати, ишлаб чиқариш тажрибаси сингари сифат кўрсатгичлари, шунингдек, шахсий фазилатлари – қобилияти, ишда фаоллиги, масъулияти ва шу сингарилар кенг кўламда иқтисодий баҳо олмоқда. Ҳалоллик, коллективизм, киришимлик, виждонлилик, ҳамдардлик сингари фазилатлар ҳам ишлаб чиқаришда аҳамият касб этмоқда. Одамлар эга бўлган ҳамда улар маориф ва касб тайёргарлиги жараёнида олган билим ва малака иш жараёнида орттирилган амалий малака билан қўшилиб, ишлаб чиқариш сармоясининг муайян захирасини ташкил қилади. Маорифга ва ҳунар ўргатишга маблағ сарфлаш бошқа соҳаларга капитал сарфлашга кўп жиҳатдан ўхшаб кетади, шу сабабли кўпгина иқтисодчилар буни 28 ҳар қандай замонавий жамият иқтисодий ўсиши учун ғоят зарур бўлган инсоний сармояга инвестиция қилиш деб тушунадилар. Бундан ташқари, ҳозирги шароитда ғоят катта ишлаб чиқариш мажмуалари ва ижтимоий тизимларни бошқаришнинг замонавий шароити хатолар ва янглишишлар хавфини, техникавий, тиббий ва ижтимоий жараёнларнинг назоратдан чиқиб кетиши имкониятини вужудга келтираётган бир пайтда касбга нисбатан талаблар таркибида одамларда кенг ижтимоий дунёқараш бўлишини, шахсий манфаат ижтимоий талаблар қондирилишига боғлиқ эканлигини англаш, мамлакатдаги умумий ижтимоий вазиятга қараб ўз фаолиятини бир меъёрда чеклаш зарурлигини тақозо қилади. Ҳозирги замон шароитида инсон омилининг иқтисодий самарадорлик билан ўзаро алоқаси бир қатор мамлакатлар ўз индустриал босқичининг охирида ва хатто индустриал босқичи ниҳоясининг бошида турган жаҳон цивилизацияси тараққиётининг жаҳоншумул жараёнларига ҳам чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги вақтда, етарли даражада паст кўрсатгичларга эришилганга қарамай, моддий соҳанинг кўпчилик тармоқларида бандларнинг улуши қисқариши ҳамон давом этмоқда. Бу камайиш бозорнинг ишлаб чиқариш воситалари билан ҳам, истеъмол моллари билан ҳам тўлиши ошиб бораётган бир вақтда рўй бермоқда. Бандлик билан талабнинг қондирилиши ўртасидаги нисбатнинг бундай характери аслида иқтисодиёт жадал ривожланишининг мезонидир. Шу тарзда замонавий бозор иқтисодиёти структурасида бандликнинг энг муҳим соҳалари нисбатида чуқур ўзгаришлар рўй бердики, бу нарса номоддий, айниқса маънавий ишлаб чиқариш ва унга хизмат қилувчи тармоқлар улуши анча ортганлиги билан характерланади. Ҳозирги замон шароитида ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа ривожланишига онгли аралашувнинг роли ҳам ошмоқда. Шу асосда кейинги ўн йилликлар мобайнида давлат йўли билан бошқаришнинг янги шакллари 29 ривожланди, рақобат билан бир қаторда ҳар бир мамлакат ичида ва жаҳон хўжалигида корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш механизми вужудга келди, иқтисодий ривожлантиришни миллатлараро тартибга солиш тизими шаклланди. Ҳозирги замон иқтисодиёт фанида шу нарса тобора англаб олинмоқдаки, бундан буёнги иқтисодий тараққиёт ижтимоий муаммоларнинг барча жиҳатларини ҳал этиш билан боғлиқдир, зотан фақат шундай шароитдагина тараққиётнинг энг асосий омили – ишчи кучи жамият меҳнат потенциалининг умумий ривожланиши жараёнида пухта билимли, ташаббускор, ижодий кучга айланишига эришиш мумкин. Назария ва амалиётда ижтимоий тараққиёт иқтисодий тараққиёт ҳосиласи эмас, балки аксинча иқтисодий тараққиёт ижтимоий тараққиёт ҳосиласи эканлиги ҳақидаги тасаввур тобора устун бўлиб бормоқда. Шу муносабат билан бозор тизимида етарли баҳоланмаган давлат ижтимоий фаолияти эндиликда жамият ҳаётининг зарур жиҳати деб тан олинмоқда. Ижтимоий жиҳат ҳар қандай режалаштиришда ва иқтисодиёт, экология, бандлик ва бошқа муаммоларни ҳал этишда эътиборга олинмоқда. Замонавий иқтисодиёт фанида иқтисодиётнинг инсоний сармояга инвестициялар билан чамбарчас боғлиқ бўлган самарали сифат ва структура силжишларига қодирлиги таҳлил марказига қўйилмоқда. Бунда асосий эътибор инсон иқтисодий ва ижтимоий фаолиятининг инсон камолотини таъминлайдиган турларига қаратилмоқда. Ишлаб чиқариш, айирбо*шлаш, тақсимот, истеъмолдан таркиб топувчи меҳнат потенциали билан моддий потенциал ўртасидаги муносабатлар ва ўзаро алоқаларнинг иқтисодий характеристикаси такрорий ишлаб чиқаришнинг асосий таркибий қисмлари бўлиб қолмоқда. Ривожланган мамлакатлардаги аҳолининг моддий талабларигина эмас, кўпдан-кўп маънавий, маърифий ва маданий талаблари қондириладиган соҳаларда чуқур ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳозир дунёда рўй бераётган 30 жараёнлар – барча иқтисодий шароитларнинг тубли ўзгаршларгина эмас, балки замонавий бозор иқтисодиётининг жамият барча аъзоларининг ҳар томонлама моддий, ижтимоий ва маънавий ривожига объектив тарзда янгича қараш учун шарт-шароит вужудга келтириш иштиёқи ҳамдир. Ишлаб чиқариш моддий омилларининг устуворлик роли ҳақидаги тасаввур иқтисодий фан ва амалиётда яқин вақтларгача ҳукмронлик қилиб келарди. Бу эскирган фикр кейинги ўн йилларда бартараф этилган бўлса-да унга хос бўлган ёндашувлари ҳали тўла-тўкис барҳам топгани йўқ ва ўтиш даври иқтисодиётига эга бўлган айрим мамлакатларда инсон омилини юзаки талқин қилишга мойиллик сақланиб қолмоқда. Замонавий иқтисодиётда инсон омилининг ошганлиги тўғрисидаги қоиданинг алоҳида аҳамияти икки йўналишда очилади. Биринчидан, ривожланган мамлакатлар иқтисодиётидаги катта силжишлар, иккинчидан, ривожининг ҳозирги босқичида иқтисодиёт самарадорлиги даражасини жадал ошириш манбалари ва механизмига тааллуқли иқтисодий категориялар занжирининг барча бўғинларида улар келтириб чиқарган ўзгаришлар бунинг далилидир. Замонавий иқтисодий амалиёт шуни исботлайдики, жаҳондаги ривожланган мамлакатлар иқтисодиётдаги силжишларнинг энг муҳим оқибатлари моддий соҳадан ташқарида рўй бермоқда. Масалан, 70 ва 80- йилларда инсонни ва ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришга йўналтирилган куч-ғайрат билан боғлиқ иқтисодиётдаги ўзгаришлар яққол намоён бўлди. Бу тенденция, иқтисодий ривожланиш шароитларидаги бир қатор объектив мушкилотларга қарамай, 90-йилларда ҳам давом этди. Натижада кейинги ўн йилликларда амалиётда биринчи бор сармоя сарфлаш, унинг таркиби ва инвестиция сиёсатининг мазмунига оид тушунчанинг ўзи ўзгарди. Бу эса халқ хўжалиги структурасидаги моддий жамгарма билан бир қаторда халқ хўжалиги структурасида жисмоний ва ижтимоий субъект 31 сифатида инсон камолотига инвестицияларнинг мустақил кўп тармоқли соҳаси тўла-тўкис шаклланди. Давлат фондлари ва хусусий фондлар сарфининг устувор соҳаларини белгилашда инсонга ижтимоий харажатларнинг асосий қисми 60-йиллардаёқ моддий соҳага инвестициялар билан бир даражада эди, ҳозирги вақтда эса улардан анча ошиб кетди. Инсоний сармоя маориф, касб-ҳунар тайёргарлиги, миграция сингари йўналишларга сарфланган жами маблағларни ўз ичига олади, моддий сармоя эса ер, иморатлар ва ускуналар тарзидаги ижтимоий захираларни ўз ичига олади. АҚШ да умумий бойлик 1991 йилда тахминан 54,5 трлн. доллар баҳоланган бўлса, бундан 26 трлн. доллари ёки 48 фоизи инсоний сармояга тўғри келди. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling