Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети с. Р. Топилдиев, Р. Р. Ҳасанов


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/65
Sana03.11.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1743737
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65
Bog'liq
IqtNaz Kaf 06.Ijt-Iqt Rivoj Innovatsion Modellari

Такрорлаш учун саволлар 
1. 
Инсон ривожланишининг инновацион жараёнлардаги роли 
2. 
Инсон ривожланишининг умумжаҳон амалиёти 
3. 
Инсон салоҳияти ва инновацион ривожланиш 
4. 
Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги асосий назариялар. 
5. 
Иқтисодий ўсишнинг миқдор ва сифат омиллари, уларнинг 
иқтисодий ривожланишдаги роли.


40 
4-БОБ. РИВОЖЛАНИШНИНГ ИННОВАЦИОН ТИПИДА
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ
АНИҚЛАНИШИ ВА МОНИТОРИНГИ 
1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт мезонлари. 
2. Мамлакатлар ривожланишининг асосий омиллари. 
3. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт мониоринги. 
 
4.1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт мезонлари 
 
Бугунги кунда етакчилик қилаётган ва янгидан юзага келаётган 
технологик укладлар ўртасида маълум изчиллик мавжуд. Етук технологик 
уклад-янгиси учун дастлабки ақлий, моддий ва молиявий ресурсларнинг 
(бошланғич капиталнинг) манбаи ҳисобланади. Унинг доирасида янги тех-
нологик укладнинг асосий технологиялари, шу билан бир қаторда, уларнинг 
маҳсулотларига талаб ҳам қарор топади. Янги технологик укладнинг илк шакли 
ўтган укладнинг технологик занжирлари устидаги қурилма сифатида 
шаклланади. 
Юқорида баён этилган фикрларга боғлиқ равишда, Кондратьев 
циклининг депрессия фазасида (қолаверса, ўзга иқтисодий циклларнинг 
депрессия фазаларида ҳам) молиявий тизим, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, энг асосий технологик инновацияларни 
жорий этиш бўйича кенг миқёсли ва самарали чора-тадбирлар талаб этилади. 
Шундай қилиб, депрессия даври, яъни давлатнинг тартибга солиб 
турувчи роли кучайган даврда, иқтисодий ривожланиш тақдирини ҳал қилувчи 
– қудратли давлат томонидан стратегияларни амалга ошириш учун энг қулай 
вақт ҳисобланади. 
Инновациялар асосан ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқилиб, 
уларни тараққиётнинг янада юқорироқ поғоналарига кўтаради. Бироқ, 
ривожланган мамлакатларда мавжуд инновациялардан фойдаланган ҳолда, 


41 
баъзи ривожланаётган мамлакатлар ҳам технологиялашувнинг янада юқорироқ 
поғоналарини 
эгаллайдилар 
ва 
ривожланган 
ҳамда 
ривожланаётган 
мамлакатларга ўз маҳсулотларини экспорт қила бошлайдилар.
Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, тахминан 20 йиллар муқаддам 
мамлакатлар ва минтақаларнинг рақобатбардошлиги тўғрисидаги масала 
умуман кун тартибига қўйилмас эди, бунга сабаб дунёнинг юқори даражада 
ривожланган мамлактларининг ривожланаётган мамлакатлардан устунлиги ҳеч 
бир шубҳа туғдирмаган. Хитой, Бразилия, Мексика ва Ҳиндистон каби йирик 
мамлакатларнинг жаҳон бозорини фаол тарзда эгаллаши, «янги индустриал 
мамлакатлар» деган ном остида бутун бир гуруҳнинг, шунингдек, бир қатор 
собиқ социалистик мамлакатларнинг жаҳон майдонига кириб келиши билан 
боғлиқ равишда ҳаммаси тубдан ўзгарди. 
Янги рақобат устунликларига эга янги мамлакатларнинг жаҳон 
хўжалигига кириб бориши, Ғарб мамлакатларида ишлаб чиқаришнинг 
трансмиллийлашиш 
жараёни 
бу 
мамлакатларда 
мутахассисларни 
рақобатбардошлик масалалари билан шуғулланишга мажбур этди. Жаҳон 
иқтисодиётидаги кучли ўзгаришлар Ғарбий Европанинг кичикроқ юқори 
ривожланган ва ўртача ривожланган мамлакатларига, айниқса, кучли таъсир 
кўрсатди, улар ўзининг очиқлик даражасига боғлиқ ҳолда илмий 
парадигмаларини алмаштириш заруриятини ҳис этдилар. Гарчи бугунги кунда 
кўплаб рақобатбардошлик назариялари бутун дунёда барча типдаги давлатларга 
нисбатан қўлланса-да, ўзининг дастлабки кўринишида у биринчи навбатда
ривожланган мамлакатлар учун мўлжалланган эди. 
Фан ва юқори технологик тармоқларни ривожлантиришда оммавий 
илмий кашфиётлар ҳамда товар ва хизматларнинг янги истиқболли 
бозорларини яратиш билан чекланиб қолмай, балки биринчи навбатда, 
иқтисодиётда бевосита тараққий этишнинг янги механизми сифатидаги, унинг 
доирасида мунтазам ва тўхтовсиз равишда иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли 
янгиликлар кластерлари юзага келадиган ва фаолият юритадиган миллий 


42 
инновация тизимларини (МИТ) яратиш энг самарали натижа бўлиб 
ҳисобланади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling